#ваҳимасиз_карантин
#уйда_қолинг
#томорқа
Бу гўзал гуллар бекор ўтирганда сизга энг ёқимли машғулот бўлиши мумкин. Уйда қолинг ва ҳовлингизни гулзорга айлантиринг.
Манзил: Бекобод маҳалласи, ААлавия кўчаси 127-уй.
Телефон: +99899-405-73-38
@piskenthokimligi

#томорқа_кони_фойда
#қуёнчилик
Чорвачиликда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўшти етиштириш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, қуёнчилик етти хазинанинг биридир.
Батафсил🔽
https://telegra.ph/%D2%9Auyonchilik---serdaromad-so%D2%B3a-04-16

Telegraph
Қуёнчилик - сердаромад соҳа
Туманимизда ҳам чорвачиликнинг бу тармоғи ривожланиб бормоқда. "Митан" маҳалла фуқаролар йиғини Машраб кўчаси 139 хонадон эгалари қуёнчиликнинг фойдасини яхши билишади. Сайёра Раҳимова - уй бекаси. Қуён боқишга қизиқиб, авваллари 3-4 та боқиб юрган эди.Кейин…
#томорқа
Президентимиз раҳбарлигида томонидан 14 апрелда бўлиб ўтган видеоселекторда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан берилган кўрсатмалар ижроси бўйича туманда ишлар олиб борилмоқда.
Бугун III сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Ш.Тўрахонов томонидан ҳудуддаги хонадонлардан фойдаланиш даражаси ўрганилди. Кам таъминланган оилаларга томорқасини ташкил этишда ёрдам кўрсатилди.
"Дўстлик" маҳалласи Ўсмат қишлоғида яшовчи Қ.Аҳмедованинг 4 сотих томорқаси ҳайдаб берилди.
"Ғайрат" маҳалласи Янги ҳаёт қишлоғидаги Д.Йўлдошевнинг томорқасига 1 сотих майдонга иссиқхона қуриб берилди.
Ушбу хонадонларга зарур сабзавот кўчатлари экилиши ҳам сектор раҳбари назоратига олинди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_таълим
#томорқа
Томорқа - даромад манбаи
19-мактаб ўқувчиси Диёрбек Зарафшонов дарсдан бўш вақтларида уй ишлари ва ҳовлисидаги томорқада экинларга қарайди.
Ҳозир уларнинг томорқасидаги карамлар етилиб, бозорбоп бўлиб қолган.

#антикоронавирус
#бирга_енгамиз
#томорқа
🌾Туманимизда аҳолининг шахсий томорқасига бозорбоп ва ҳаридоргир экинлар экилишини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
☘Тўртта сектор раҳбарлари саъй-ҳаракати, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, фуқаролар йиғинлари фаоллари, “Агробанк” туман филиали мутасаддилари томонидан томорқаларларда экинлар экилиши ҳолати хонадонма-хонадон юриб ўрганилди.
🌸Ҳовлисини обод этган, даромад манбаига айлантирган инсонлар тажрибаси ўрнак қилиниши билан бирга, беҳафсала ва дангаса одамлар қатьий огоҳлантирилмоқда, фойдали экинлар экилиши таъминланмоқда.
🏦Туман “Агробанк” АТБ масуллари ва томорқа хизмати биргаликда ёрдамга муҳтож оилалар ўрганилиб, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган шахслар томорқасига уруғ ва кўчат экилишига яқиндан ёрдам кўрсатилмоқда.
🚛 Маҳаллаларда уруғ ва кўчатларнинг кўчма савдоси ташкил этилмоқда.

#томорқа_хазина
🌿Пискент туманида аҳоли томорқалардан унумли фойдаланиш, барча заҳира имкониятларни ишга солиш, шахсий ер майдонларидан 2-3 марта ҳосил олиш тажрибасини кенг йўлга қўйиш бўйича махсус ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда.
🏡Туманда 17071 хонадонда 2 960 гектар томорқа майдони мавжуд. Шундан 1 268 гектарига эртаки экинлар:
🥬🥕563 гектар сабзавот
🥔445,8 гектар картошка
🍉71,7 гектар полиз
🌽208,3 гектар бошқа экинлар жадал суръатда экилмоқда.
🎋Айни вақтда сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилот масъуллари саъй-ҳаракати билан эртаки экинлар экиш ишлари якунланиш арафасида:
446 гектар (101%) картошка
511 гектар (90 %) сабзавот экилди.
1 184 гектарга (40 фоиз) ўртаки экинлар экилиши режалаштирилган.
🌾Натижада эртаки ва ўртаки экинлардан 5,3 минг тонна сабзавот, 2 минг тонна полиз, 10, 9 минг тонна картошка, 0,8 минг тонна дуккакли, 9,1 минг тонна бошқа турдаги маҳсулот етиштирилиши кутилмоқда.

🌾Давлатимиз раҳбарининг томорқа майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Куни кеча туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Фарҳод Усмонқулов
аҳолининг шахсий томорқасидан максимал даражада фойдаланиш, заҳира имкониятларини ишга солиш мақсадида маҳаллаларда фуқаролар билан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борди.
Маҳалла раислари иштирокида томорқасидан йилига икки-уч марталаб ҳосил олаётган миришкор инсонлар тажрибаси оммалаштирилмоқда.
Маълумот ўрнида: Туманда 17071 хонадонда 2 960 гектар томорқа майдони бўлиб, айни вақтда эртаки экинлар экилиши якунига етмоқда. Жумладан, 446 гектар (101%) майдонга картошка экилди.

🥦🥔🥕Айни кунларда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, шу билан бирга сарҳил мева-сабзавотлар, кўкатлар билан таъминлаш мақсадида "Даладан дастурхонга" тамойили асосида ярмаркалар ташкил этилмоқда.
⭕️Пискент тумани прокуратураси ва ИЖҚК Департаменти туман бўлими масъуллари 2-сектор ҳудудида жойлашган иссиқхоналар фаолияти билан танишдилар. Тадбиркор томонидан етиштирилган маҳсулотларни сотилишига кўмаклашиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, шу билан бирга туман аҳолиси дастурхони тўкинлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашдилар.
👨🌾Таъкидлаш жоизки, ҳудудларда ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаларини сарҳил сабзавотлар билан таъминлашда деҳқону тадбиркорларнинг меҳнати таҳсинга лойиқ.

Пискент туманида томорқасининг ҳар қаричини даромад манбаига айлантирган миришкор инсонлар тажрибаси ЎзА нигоҳида.
Батафсил🔽
https://uza.uz/oz/society/tomor-a-riz-u-r-zimiz-m-maygina-daromad-manbai-22-04-2020

uza.uz
Томорқа – ризқу рўзимиз, мўмайгина даромад манбаи
#томорқа_хазина
🌾Пискент тумани ҳокими, I сектор раҳбари Шуҳрат Ахмедов ва мутасадди раҳбарлар томонидан "Файзобод", "Сувти", "Чиқўрғон", "Дўнгқўрғон" маҳаллаларида аҳолининг шахсий томорқасидан фойдаланиши ҳолати ўрганилди.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, томорқа бугунги кунда даромад манбаи, озиқ-овқат хавсизлигини таъминловчи ишончли восита ва карантин вақтида бандликни таъминловчи энг мақбул машғулотдир.
Туман ҳокими томорқасидан самарали фойдаланаётган инсонлар ва айни экин экиш вақти ўтиб бораётганига қарамай, ҳовлисидаги майдонларни қаровсиз ташлаб қўйган одамлар билан яқиндан суҳбатлашди.
Беҳафсала ва қўл остидаги имкониятдан фойдаланмаётган фуқаролар томорқасини тартибга солиш ва фойдали экинлар экиш бўйича огоҳлантирилди.
Маълумот ўрнида: I сектор таркибида 8 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган.Уларда жами 5798 хонадонда 31 880 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда ёрдамга муҳтож оилалар учун уруғлик ва сабзавот кўчатлари етказиб берилиши таъминланмоқда.
@piskenthokinligi

🏘 I сектор таркибидаги "Файзобод" маҳалласида 1087 хонадон, 5317 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бугунги куннинг муҳим вазифасидан бўлган шахсий томорқалардан фойдаланиш ҳолатини кузатиб, хонадонларга кирдик.
👨👩👧👦Эргаш Ирсалиевлар ҳовлиси 6 сотих, шундан 4 сотих ерга деҳқончилик қиладилар. 2 ўғил, 2 келин ва набиралар билан катта оила.
🥬🥔🥕“Рўзғорга керакли ҳамма маҳсулот ўзимиздан чиқади. Айниқса, картошка арзонми, қимматми, бунинг бизга даҳли йўқ, чунки ўзимиз етиштирамиз. Бу йил 60 кг картошка эккан эдик. Бир ойда етилади. 600 кг дан ортиқ ҳосил беради. Бу 10 кишилик оиламизга қишгача етади. Кўкат, резавор, мана бу йил саримсоқ қиммат бўлиб кетди. Биз эса эрта баҳордан томорқадан узиб, беминнат ишлатамиз. 2 ўғил, бир қизимиз бор, ҳаммаси олий маълумотли, оилали. Болалигидан меҳнатга ўрганган одам ҳаётда ўз йўлини топишда қийналмайди”,-дейди оила бекаси Атиргул Ирисалиева.

👵Маҳалладаги Каромат Кулибоева ҳам томорқасини яшнатиб қўйган саришта бекалардан
🌿Хонадонга кириб борар эканмиз, гуркираб турган картошка поялари, карам, помидор, кўкатлар билан бир қаторда оппоқ майда гулли доривор гиёҳларга кўзимиз тушди. Бизни очиқ чеҳра билан кутиб олган хонадон бекасидан бунинг қандай ўсимлик эканлигини сўрадик.
🌸-Бу мойчечак, - деди, майда гулли кўкатни тутиб, - Унинг дамламаси кўп дардга, айниқса, шамоллашга даво бўлади. Бу оиламизнинг дорихонаси. Катта оиламиз, 5 фарзандим бор, ҳаммасини уйли-жойли қилганмиз. Ҳозир ҳам томорқада ишлаб, ғуборимиз тарқайди. Ҳеч нарсага муҳтожлигимиз йўқ, бунинг бари меҳнатнинг орқасидан!

Афсуски, маҳаллалардаги барча хонадонлар томорқаси намунали аҳволда эмас. "Файзобод" маҳалласи Мингчинор кўчасида жойлашган ушбу хонадон эгаси томорқасини энди юмшатишга киришган.
Ташландиқ бино ва қаровсиз томорқа эгаси огоҳлантирилгач, ҳаракатга тушиб қолгани яхши. Аммо ишдан кўра, қўлидаги телефонидан диққатини узгиси келмаётган йигит, кўчат сотиб олишга шароити кўтармаганидан ҳалигача экин экмаганини айтди. Ваҳоланки, сектор мутасаддилари томонидан эҳтиёжманд оилаларга сабзавот кўчатлари ҳам етказиб берилмоқда.
“Кеча ҳоким келиб айтди, энди экамиз”,- дейди ҳовли эгаси. Томорқа ҳокимга керакми, сизгами, дегимиз келди.

Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов томонидан карантин шароитида аҳолининг ҳаётини ўрганиш, талаб ва эҳтиёжлари билан танишиш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун заҳира имкониятларни ишга солиш, аҳолининг шахсий томорқасидан самарали фойдаланишига эришиш мақсадида хонадонларда ўрганишлар ўтказилмоқда.
Натижада айрим хонадонларда ер майдонларини қаровсиз ташлаб қўйилгани ҳам аниқланди. Хонадон эгалари билан суҳбат натижасида бугун Шифокорлар кўчаси 49-уйда яшовчи Ш.Қўрғонова, шу кўчадаги 50-хонадон эгаси С.Юнусов томорқада иш бошладилар.
- Ҳокимимизнинг тавсияларига амал қилиб, ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам, иш бошладик. Бу ерга ўртаки экинлар, картошка, сабзи, ловия экмоқчимиз, дейди С.Аброров.
Оёғи остидаги хазинадан қай тарзда фойдаланиш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Лекин тупроқдан даромад ундириш ва оиласи ҳаражатига йўналтириш бугунги кунда ҳар бир меҳнатга лаёқатли инсоннинг бурчидир.

"Менинг томорқам"
Ҳар қандай фазилат ва яхши одатлар инсонга болаликдан тарбия орқали сингдирилади.
Бугун карантин сабабли уйда, ота-онаси бағрида вақт ўтказаётган болалар ҳам шахсий томорқадан самарали фойдаланишни ўрганишмоқда.
Лавҳада: 4-мактабнинг 5-"B" синф ўқувчиси Аҳатқулов Жавоҳир.