PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#антикоронавирус
#профилактика

Пискент туманида аҳоли саломатлигини асраш, туман ҳудудига коронавирус пандемияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида туман Санитария эпидемиологик осойишталиги маркази ходимлари томонида кун давомида жамоат жойлари уч марта дезинфекция қилинди.

Бундан ташқари карантинга олинган фуқаролар ва кекса инсонлар хонадонларининг 26 тасида профилактик деинфекция ишлари олиб борилди.

Шунингдек, бозор, 2 та мактабгача таълим ташкилоти, 2 та мактаб, 4 ташкилот, 15 та "Дамас" ва 47 та шахсий транспортлар, жами 8712 кв метр майдон махсус восита билан зарарсизлантирилди.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#профилактика

Пандемияга қарши курашда тартиб-қоидалар ҳақида яхши билиш ва амал қилиш муҳим ҳисобланади.

Санитария эпидемиологик осoйишталиги маркази ходимлари жамоат жойларида профилактик суҳбат ва тарғибот лавҳалари тарқатдилар.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#ҳиммат

Карантин ҳолати эълон қилиниб, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаби ортиб бораётган вақтда ҳимматли фермерлар, тадбиркорлар томонидан турли акциялар ташкил этилмоқда.

Бугун "Уч авлод" фермер хўжалиги томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бепул тарқатилди. Аммо "бир қўлинг берганини иккинчи қўлинг ҳам билмасин" қабилида тадбиркор исмини ва суратларини эълон қилишни истамади.

Халқ бошига синов келган пайтда камарбаста бўлаётган тадбиркорлар омон бўлишсин.

@puskenthokimligi
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
No comment ǀ Жасоратингиз учун миннатдормиз, фидойи шифокорлар!

@toshvil_koronavirusinfo
#ваҳимасизкарантин
#карантинбезпаники
#антикoрoнавирус

🔴Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова Пискент туманига ташриф буюрди.

👉Батафсил

***

🔴Первая заместитель министра Республики Узбекистан по поддержке института махалли и семьи Эльмира Боситхонова посетила Пскентский район.

👉Подробности

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#антикоронавирус
#vahimasizkarantin

Пискент тумани ҳокими, Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Шуҳрат Ахмедовнинг раҳбарлигида туманда эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, аҳолини карантин тартибига бўйсуниши, кўчага чиқиш ҳолатларини қисқартириш мақсадида энди Деҳқон бозори масъуллари томонидан элтиб бериш хизмати йўлга қўйилди.

Бунда қўнғироқ қилиб, айтсангиз бас, эҳтиёжингиз учун барча турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилади.

Мурожаат учун телефонлар:
99 515 63 63, 99 305 01 76, 98 310 58 16

Ўзингизни асранг! Уйда қолинг!

@piskenthokimligi
Forwarded from Олтин воҳа
#Олқиш

Пискент тумани ҳокимлиги тадбиркорлар ва ҳомийлар кўмагида аҳолига озиқ-овқат маҳсулоти етказиб беришни йўлга қўйди. Айни керакли вақтда амалга оширилган айни муҳим тадбир. Туман ҳокимлигини бу олийжаноб иш учун олқишлаймиз.

Бошқа ҳудудлар раҳбарларини ҳам мана шундай марказлашган ҳолда, тартибли тарзда аҳоли саломатлиги, озиқ-овқат хафвсизлиги йўлида ҳаракат қилишга чорлаймиз.

Браво, Пискент ҳокимлиги!

Пискент ҳокимлиги билан боғланиш учун

@oltin_voha
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Масофавий ишлашга ўтказиш тартиби тасдиқланди

“Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3228, 28.03.2020 й.).

Буйруқ билан тасдиқланган низомга кўра, карантин даврида иш берувчи ходимнинг розилиги билан уни масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтказиши мумкин.

Бунда ушбу ҳуқуқдан биринчи навбатда ҳомиладор аёллар, кексалар, имконияти чекланган шахслар ва сурункали касалликларга чалинган ходимлар фойдаланади.

Ходимнинг масофавий иш усулида, мослашувчан иш жадвалида ёки уйда ишлашга ўтказилиши иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Масофавий ишга ўтказиш юзасидан меҳнат шартномасига киритиладиган ўзгартиришда, меҳнатнинг бошқа шартлари билан бирга қуйидагилар ҳам кўрсатилади:

👉 электрон ҳужжат алмашинуви бўйича ўзаро алоқа тартиби;

👉 ходимга иш учун зарур бўлган жиҳозлар, техника воситаларидан фойдаланиш тартиби;

👉 ходимни алоқа воситалари билан таъминлаш, Интернет тармоғидан фойдаланиш;

👉 ходимга иш беруви томонидан берилган жиҳозлар бузилганда зарарни қоплаш бўйича шартлар;

👉 ходим шахсий жиҳоз, техника воситаларидан, Интернетдан фойдаланганда харажатларни қоплаш тартиби;

👉 ходим ва иш берувчининг зарурий меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитларига амал қилиш бўйича мажбуриятлари;

👉 ишлаб чиқариш зарурияти туғилганда ходимни доимий ишга ўтказиш шартлари.

Мазкур ишлаш усулига ўтказилган ходимларнинг меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатлари ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақлаб қолинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 тага ошиб, 145 нафарни ташкил этмоқда.
Ушбу инфекция иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган жиянида аниқланди.
----------------------------------------------

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус
#ваҳимасизкарантин

Спортчи ёшлар карантин кунларида ҳам машғулотларни тўхтатиб қўймаяптилар.

Асалхон Тўхтаназарова, "Ҳумо" клуби аъзоси, Таэквандо ИТФ бўйича Ўзбекистон чемпиони.

@piskenthokimligi