PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.48K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#антикоронавирус

‼️ҲУРМАТЛИ ТУМАНДОШЛАР!

Пискент тумани Кўп тармоқли марказий поликлиникасида коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича туман штаби фаолият юритмоқда.

Штабда мутахассислар 24 соат давомида вазият билан боғлиқ саволларингизга жавоб берадилар.

Мурожаат учун телефонлар:
70 54-51-450, 90 188-14-61, 99 796-87-66

Манзил: Кўп тармоқли марказий поликлиника биноси 2-қават, 47-хона.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Уйда қолинг!


@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#профилактика

Коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича туман штаби ахбороти

29 март 8:00 ҳолатига Пискент туманида 15 нафар фуқаро юқумли касалликлар бўлимида, 43 хонадон, чет элдан келган фуқаролар билан мулоқотда бўлган жами 199 нафар шахс тиббий кузатувда.
28 март куни туман ҳудудига хориждан фуқаролар келмаган.

14 кун давомида коронавирус аниқланмаганлиги сабабли 28 нафар фуқаро тиббий кузатув рўйхатидан чиқарилган.

Чет давлатдан Пискент туманига келган фуқаролар ва улар билан мулоқотда бўлган оила аъзолари соғлом, касаллик белгилари аниқланмаган.

Пискент деҳқон бозорида арзонлаштирилган озиқ-овқатлар савдоси ташкил этилган бўлиб, нархлар ва маҳсулотларнинг таъминоти туман ҳокимлиги, иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бўлими ва солиқ инспекцияси масъуллари томонидан доимий назоратга олинган.

Бозор ҳудуди ва озиқ-овқат дўконларида, транспорт воситаларида мунтазам зарарсизлантириш - дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!
Айни вақтда туман ҳудудига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида кучайтирилган тартиб ўрнатилган бўлиб, карантин тартибига тўлиқ риоя қилинг! Карантин қоидаларини бузган фуқароларга тегишли тартибда жавобгарлик белгиланади.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус
#ваҳимасизкарантин
#мурувват

Пискент туманида карантинга олинган фуқароларга мурувват ёрдами юбориш жараёни Human.uz сайти нигоҳида

@piskenthokimligi
Коронавирус инфекцияси юқтириб олган беморларнинг 7 нафари соғайган. Уларни уйига кузатиш жараёни.

Манба:@koronavirusinfouz
#антикоронавирус

Ҳурматли тумандошлар!

Коронавирус пандемияси туфайли дунёнинг кўплаб давлатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам бир қатор чекловлар жорий қилинган. Бу борада жисмоний ва юридик шахслардан ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қилишингиз сўралади.

Батафсил ўқиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: 👇
https://t.iss.one/toshvil_koronavirusinfo/25

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#uyda_qoling

Ҳурматли тумандошлар!
Давлат хизматлари маркази ходимига қўнғироқ қилиб, унинг кўмагида барча хизмат турларидан фойдаланигингиз мумкин.

Пискент тумани ДХМ телефон рақами: 70-545-27-22

Ўзингизни асранг, уйда қолинг!

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Махсус рухсатнома (стикер) олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Бу ҳақда адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев жавоб берди.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#профилактика

Туманда эпидемиологик барқарорликни ва аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир автотранспорт воситаси дезинфекция қилинмоқда.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#профилактика

Туман ҳокими ўринбосари А.Деҳқонов ва туман кенгаши депутатлари А. Умаров ва Б. Ҳакимов, Ф.Каримов "Ойбек" ва "Митан", "Бирлик" маҳалласида яшовчи кекса ва ҳимояга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб, пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширдилар.
Исмини ошкор этишни истамаган ҳомийлар томонидан барча маҳаллаларда мурувват ёрдами еўрсатилмоқда.

@piskenthokimligi
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#Муҳим

Эртадан бошлаб автомобилда ҳаракатланишни чеклаш чораси фақат вилоят марказларига тааллуқли. Туман ва шаҳарлар марказида шахсий машинада юришга таъқиқ қўйилмайди - kun.uz

Шаҳар ва туманда яшайдиганлар бугун давлат хизматлари агентлигига боришингизга ҳожат йўқ!

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#sinovdavri #bizyengamiz #birgalikdakurashamiz
#антикоронавирус
#vahimasizkarantin

Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 11 тага ошиб, 144 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

@piskenthokimligi