PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Мурожаат_ва_натижа

Туман ҳокими топшириғи асосида Оқтом маҳалласига ҳам электр таъминоти корхонаси томонидан 20 та бетон устун етказиб берилди.

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_натижа

Култепа маҳалласида истиқомат қилувчи Р.Зокирова саломатлигидаги муаммолари сабабли амалий ёрдам сўраб, туман ҳокимига мурожаат қилган эди.

Аёлнинг мурожаати мутасаддилар томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этилди. Халқ депутатлари туман кенгашининг қарори асосида туман “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 10 миллион сўм маблағ жарроҳлик амалиёти учун ажратилди. Айни вақтда Р.Зокированинг саломатлиги тикланмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_натижа

Чимқўрғон маҳалласига туман Электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан яроқсиз электр симёғочларни алмаштириш учун 35 та бетон устун етказиб берилди. «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида ушбу маҳаллага жами 300 та бетон устун ўрнатилиб, электр тармоқлари янгиланади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_натижа

Чимқўрғон ва Сувти маҳаллалардаги ёғингарчиликдан зарар кўрган аҳоли вакиллари туман ҳокимига ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Ушбу хонадонларни таъмирлаш учун туман ҳокимлиги
ва Молия бўлими томонтдан цемент, шифер ва бошқа қурилиш ашёлари етказиб берилди.

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_натижа

Пискент тумани “Саховат ва кўмак” жамғармаси ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд ва ногирон фуқароларнинг муаммоларига ечим, дардига дармон бўлиши учун сарф этилмоқда.

Жумладан, Пискент тумани Муротали маҳалласи Наврўз кўчасида яшовчи фукаро Д.А. уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб, тумани ҳокимлигига мурожаат қилган эди.

Маҳалла хайрия жамоат фонди туман булинмаси, туман кенгаши депутати С.Боймоков, Муротали мфй раиси Э.У.смонов мазкур хонадонга бориб, яшаш шароитини ўргандилар. Фуқаронинг уйи ҳақиқатдан ҳам таъмирталаблиги сабабли таъмирлаш ишлари учун 10 млн сўм пул маблағи “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ўтказиб берилди.

Навоий маҳалласи Фурқат мавзесида яшовчи А.Х. эса саломатлигини тиклаш учун амалий ёрдам сўраган эди. Халқ депутатлари туман Кенгаши карори асосида 2 млн сум пул “Саховат ва кўмак” жамғармасидан ўтказиб берилди.

Сувти маҳалласи Мустақиллик кўчасида яшовчи В.Ч. оғир операцияни бошидан ўтказган. Унинг мурожаати билан саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан халқ депутатлари туман Кенгаши қарори асосида 15 млн сўм маблағ ажратилди.


Нурали Кенжаев, туман Маҳалла хайрия жамоат фонди раиси

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аҳоли_саломатлиги
#Мурожаат_ва_натижа
Туман ҳокимининг июнь ойида Зоминовул маҳалласида ўтказилган сайёр қабулида тиббий хизмат сифати бўйича мурожаатлар йўлланган эди.

Мурожаат ижроси таъминланиб, Зоминовул маҳалласидаги янги ташкил этилган тиббиёт шохобчасида «Аёллар дафтари» га киритилган хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрикда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Мирсоатова, Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори М.Қодирова, малакали шифокорлар иштирок этдилар. Жараёнда ҳудуд хотин-қизлари билан яқиндан суҳбат қуриб, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, ўз вақтида саломатликни назоратдан ўтказиш зарурлиги тўғрисида зарур маслаҳатлар беришди.

Тиббий кўрикда нафақат «Аёллар дафтари»да, балки Зоминовул маҳалласидаги 200 нафарга яқин хотин-қизлар ўз саломатликларини кўрикдан ўтказишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_натижа

Пискент тумани ҳокимининг Бекобод маҳалласи фуқаролари билан ўтказилган сайёр қабулида Жасорат кўчасида сув хандақларини қазишдан сўнгги тупроқ уюмларини бартараф қилиш ва йўлни текислаш бўйича мурожаат этилганди.

Бугун туман ҳокими ёрдамчиси бошчилигида ушбу мурожаат ижобий ечим топди. Махсус техника жалб қилиниб, текисланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_натижа

Пискент тумани ҳокимининг Бекобод маҳалласи фуқаролари билан ўтказилган сайёр қабулида маҳалладаги 9та эски электр симёғочлар ўрнига бетон столбалар ўрнатиш, эскиларини олиб чиқиб кетиш тўғрисида мурожаат қилинган эди.

Туман Электр таъминоти корхонаси томонидан 3 кун муддат ичида мурожаат ҳал этилиб, столбалар алмаштирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_натижа

Туман ҳокимининг 24 куни бўлиб ўтган қабулида Митан маҳалласи И.Асроров кўчасида яшовчи фуқаролар ичимлик суви масаласида мурожаат қилган эди.

Дам олиш куни бўлишига қарамай туман ҳокими Р.Рихсиев мурожаат изидан Митан маҳалласига борди. Мурожаат этилган И.Асроров кўчаси истиқоматчилари билан учрашиб, муаммоларини тинглади.

Муаммога ечим сифатида янги тармоқдан ичимлик суви тортиб келтириш мақсадида ҳокимлик томонидан 352 метр масофада сув қувурларига буюртма берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi