PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.7K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Жараён

Давлат тили тўғрисидаги Қонун ижроси ўрганилди

Пискент тумани ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Камалов, Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари С.Азимова томонидан туман ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида Давлат тили тўғрисидаги Қонуннинг 10-моддаси, янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддалари талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу борада тадбиркорлик субъекти раҳбарларига оғзаки огоҳлантириш берилиб, амалдаги қонун талаблари тушунтирилди. Ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from PISMIQ.uz
#Жараён
#Онлайн

✍️ Пискент тумани аҳолиси овоз беришда фаол қатнашяпти.

📌 Хусусан, ҳудуддаги 526-сайлов участкасида референдум
жараёни Давлат мадҳияси садолари билан бошланди. Маҳалла нуронийлари қўл очиб, юртга тинчлик ва хотиржамлик тилаб, сиёсий жараёнларнинг шаффоф, демократик руҳда ўтиши, мустақиллигимиз бардавом бўлишини тилаб дуо қилишди.

Мазкур участкада 2406 та аҳоли рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 40 нафари биринчи марта сиёсий
жараёнда қатнашмоқда.

– Участкамизда 35 нафар ногиронлиги бўлган ва кекса сайловчилар бор, уларнинг хонадонига ўзимиз бориб, сиёсий иродасини билдиришига кўмаклашамиз, – дейди референдум участкаси раиси Акбарали Назиров
.

👉Каналга уланиш👈
#Референдум_2023
#Жараён

⚡️Пискент тумани ҳокими Нодирбек Якубов ҳам ўз фуқаролик бурчини бажарди

Бугун Пискент туман ҳокими Нодирбек Якубов ҳам ўзининг фуқаролик позициясини билдирди. Ўзи истиқомат қилаётган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 33-референдум участкасига оила аъзолари билан келиб, референдумда овоз берди.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_сайлови
#Жараён
#Онлайн

Пискент туманидаги 30 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари кўтаринки руҳда бошланди. 526-сайлов участкасида жараён Давлат мадҳияси садолари билан бошланди.

Маҳалла нуронийлари қўл очиб, юртга тинчлик ва хотиржамлик тилаб, сиёсий жараёнларнинг шаффоф, демократик руҳда ўтиши ва мустақиллигимиз бардавом бўлишини тилаб дуо қилишди.

Мазкур сайлов участкасида 2406 та овоз берувчи бўлиб, уларнинг 16 нафари биринчи марта сиёсий жараёнда қатнашмоқда. 120 нафари эса муддатидан аввал ўз сиёсий ҳуқуқидан фойдаланди. 35 нафар ногиронлиги бўлган ва кекса овоз берувчиларнинг эса хонадонига бориб, сиёсий иродасини билдиришига кўмаклашилади.

@piskenthayoti
#Президент_сайлови
#Жараён

Абдусамад Носиров - меҳнат фахрийси.

-Ватанимиздаги бугунги муҳим сиёсий жараёнларда Носировлар оиласидан 281 нафар вакиллари Пискентда, Ангрен, Охангарон, Олмалиқ ва Тошкент шаҳрида, Жанубий Корея ва Польшада иштирок этмоқда. Мўминобод маҳалласидаги 529-сайлов участкасига катта оиламизнинг Пискентдаги вакиллари, ўғил-қизларим, келинларим ва невараларим билан келдик. Ҳар биримизнинг овозимиз Ватанимиз тақдирига, ҳаётимиз тинчлигига, халқимиз фаровонлигига таъсир ўтказишини яхши биламиз. Ва муносиб номзодга овоз бердик.

@piskenthayoti
#сайлов_2023
#жараён

⚡️Пискент тумани ҳокими Нодирбек Якубов ҳам ўз фуқаролик бурчини бажарди

Бугун Пискент туман ҳокими Нодирбек Якубов ҳам ўзининг фуқаролик позициясини билдирди. Ўзи истиқомат қилаётган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 33-сайлов участкасига оила аъзолари билан келиб, овоз берди.

@piskenthayoti
#сайлов_2023
#жараён

Олис ҳудудлардаги сайловчилар учун автобус қатнови йўлга қўйилди

Сайловда қатнашиш 18 ёшга кирган ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқидир. Олис ҳудудлар аҳолисининг сиёсий иродасини намоён қилиши, сайлов участкасига қийинчиликсиз етиб келишини таъминлаш учун бугун ҳудудларга транспорт қатнови йўлга қўйилди.

Суратда: Ғайрат маҳалласидаги 532-сайлов участкасида жараёнлар.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2023
#жараён

Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакилининг ўринбосари Абдулҳамид Маликов ва навоийшунос олим Акром Маликов сайловда муносиб номзодга овоз беришди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилоят вакилининг ўринбосари Абдул Ҳамид домла Маликов ўғли- навоийшунос олим Акром Маликов билан бирга юртимиз тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиб, энг муносиб номзодга овоз берди.

Ватан келажаги ва халқ саодатини таъминлашда муҳим бўлган мазкур умумхалқ сайлови жараёнлари очиқлик ва шаффофлик асосида ўтмоқда.

@piskenthayoti
#сайлов_2023
#жараён

Ҳар бир участкада сайлов жараёнлари давом этаяпти.

Куннинг иккинчи ярмида сайлов участкаси аъзолари томонидан ҳудудлардаги ётиб қолган кексалар, ногирон, жисмоний имконияти чекланган сайловчилар ҳузурига боришмоқда. Уларнинг сайлов ҳуқуқидан фойдаланишларига шароит яратилмоқда.

@piskenthayoti
#сайлов_2023
#жараён

Даладаги юмушларини бир четга суриб, деҳқон ва фермерлар ҳам сиёсий жараёнда қатнашишмоқда.

Суратларда: "Эсергепов Султонмурод", "Абдиев Азим", "Ғортепа агро" МЧЖ фермер хўжаликлари раҳбарлари.

@piskenthayoti