PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.71K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Тараддуд

Бугун туман ҳокими ўринбосари С.Ҳамдамов ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида байрамолди йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, маҳаллалар ва ҳиёбонларни байрамолди қиёфасини яхшилаш мақсадида тайёргарлик ишлари муҳокама этилди.

Халқ сайлини миллий ўйинлар, санъаткорларнинг бадиий чиқишлари, сумалак сайли сингари тадбирлар тўғрисида масъулларга тегишли топшириқ берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тараддуд

Пандемия сабабли сўнгги йилларда умумхалқ байрамлари ҳам бирмунча чекланди, одамлар байрамларни соғинди. Эртага вилоятимиз маркази Нурафшон шаҳрида Наврўзи айём нишонланади. Шу муносабат билан Пискент вакиллари ўз павильонида тантанага муносиб тайёргарлик кўришмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi‌‌
#Сайлов
#Тараддуд

Маълумки, жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайлови ўтказилади. Пискент туманидаги 29 та маҳаллада ҳам сайловчилар вакиллари энг муносиб раисни танлайдилар.

Бугун туман ҳокимлигида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича вилоят кўмаклашувчи комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда туманда ташкил этилган кўмаклашувчи комиссия масъуллари иштирок этишди.

Туман ҳокими Р.Рихсиев сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича барча жараёнлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда, белгиланган режа асосида ташкил этилиши зарурлигини таъкидлади. Бунда кўмаклашувчи комиссияларнинг масъулиятини ошириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, ҳуқуқий ва услубий ёрдам бериш масалалари, шунингдек, ҳудудий кўмаклашувчи комиссиялар аъзолари зиммасидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тараддуд

Хотира ва қадрлаш куни яқинлашгани сайин ёшлар ташаббус кўрсатиб, турли акциялар ўтказишмоқда.

Ёшлар иттифоқи сардорлари аҳоли гавжум жойларда «Инсон азиз, хотира мангу» шиори остида ленталар тарқатдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Тараддуд

Етти жомеъда жума намозлари адо этилади

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 30 апрелдаги «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ,
Пискент туманидаги 7 та жомеъ масжид - "Пискент", "Мулла Бўта қози", "Ўсмат ота", "Кўлота", "Келовчи", "Собиржон ота", "Саид ота" масжидларида намозхонларнинг диний амалларини адо этиши учун тараддуд кўрилмоқда.

Туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан масжидлар ва савдо расталарида профилактик дезинфекция тадбирлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тараддуд

«Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида» ги Президент қарори ижросини таъминлаш, туманда ҳайит байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, ИИБ, ФВБ, газ, электр ва сув таъминоти корхоналари ва бошқа ташкилотларнинг ҳамкорликдаги иш режаси муҳокама этилди, тегишли вазифалар белгилаб олинди. Масжидларда фуқаролар диний амалларни бажариши учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Арафа
#Тараддуд

Эртага юртимизда улуғ байрам - Қурбон ҳайити кенг нишонланади. Байрамлар арафасида хонадонларда, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида тозалик ишларини бажариш гўзал одатларимиздан ҳисобланади. Бугун туман ҳокимлиги жамоаси ҳам Ҳайит арафасида иш жойларида ҳашар уюштирдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тараддуд

📌"Мактаб формалари бизга ёқди, нархи ҳам маъқул", дейишмоқда пискентлик ота-оналар.

🎥
Туманда ташкил этилган мактаб формалари ярмаркалари "Севимли" телеканали мухбирлари репортажида.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Арафа
#Тараддуд

Яқин кунларда юртимизда улуғ байрам - Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги кенг нишонланади.

Байрамлар арафасида хонадонларда, маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида тозалик ишларини бажариш гўзал одатларимиздан ҳисобланади. Айни вақтда туман ҳокими топшириғи асосида ўринбосарлар бошчилигида капитал таъмирланган Марказий ўйингоҳ ҳудудида ҳам ҳашар ўтказилмоқда.

Ҳашарда ўйингоҳ ҳудудидаги ўт-ўланлар ўриб, ариқ ва зовурлар ҳам тозаланмоқда. Чиқиндиларни бартараф қилиш учун махсус техникалар ҳам жалб қилинган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайлов_2023
#Тараддуд

Сайловда иштирок этиш 18 ёшга кирган ҳар бир инсоннинг конституцион ҳуқуқидир.

Республикамизда яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий жараён Президент сайловининг очиқ ва ошкора, тенг, шаффоф ва демократик талаблар асосида ўтиши, айниқса, фуқароларнинг бемалол ўз сайлов ҳуқуқидан фойдалана билиши аҳамиятлидир.

Шу боис, Пискент туманида ҳам сайлов учаскаларида ўқув семинарлари мунтазам ўтказилиб, унда сиёсий жараёнларнинг бекаму кўст ва демократик руҳда ўтишини таъминлаш борасида қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Сайловчиларни хатловдан ўтказиш, таклифномалар эгаларига етиб боришини таъминлаш, муддатидан олдин овоз беришни тўғри ташкил этиш, жисмоний ҳаракати чекланган сайловчилар имкониятини ҳисобга олиш ва Сайлов кодексига оид қатор зарур тавсиялар берилмоқда.

Суратларда: Сайлов участкаларда семинар ва йиғилишлар жараёни.

@piskenthayoti