PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

#stereotipларни йўқ қилиш вақти келди.

🤱Аёлларни ишга қабул қилишда ёзилмаган қоидаларга кўра уларни "декретга" чиқади ёки бошқа баҳоналар билан муаммолар доим бўлган.

Эндиликда Конституцияда аёлларни ҳуқуқлари яна бир бор мустаҳкамланмоқда.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гавхарой Тожиматова, психолог:

— Жамият ривожлангани сари муносабатлар ҳам ривожланиб боради. Сўнгги олти йил давомида хотин-қизларимизга яратилаётган имкониятлар, ногиронлиги бор шахсларга берилаётган имтиёзлар, ёш оилаларга ажратилаётган уй-жойлар ёки бошқа шу каби амалга оширилаётган ишларнинг замирида оилалар тинчлиги, ҳамжиҳатлиги ҳамда руҳий баркамоллиги масаласи турибди.

Мен бугун янгиланаётган Конституциямга, фарзандларим келажагига бефарқ эмасман ва сизни хам бефарқ бўлмасликка чорлайман.

@menbefarqemasman
Forwarded from #Befarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гулруҳ Менлиева, Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси Ахборот бўлими бошлиғи:

— Инсоннинг, айниқса журналистнинг сўз эркинлиги чекланмаслиги зарур. Янги Конститутция сизу бизнинг фикрлаш ҳуқуқимиз таъминланиши билан ҳам аҳамиятлидир. Мен бефарқ эмасман. Келажагим учун овоз бераман!

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гулчеҳра Носирова - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри устоз санъаткори.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Хосият Бобомуродова, шоира ва публицист, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси:

— Янгиланаётган Конституция билан танишиб чиқдим. Унда ҳаётимизни яхшилашга қаратилган энг муҳим, энг керакли ўзгаришлар бўлган. Халқ ўзининг "ички овози"ни бизнинг тилимиздан, ёзганларимиздан"эшитишяпти". Қаерга борсак, бизни рост гапираётган дўсти деб қабул қилишяпти. Мен референдумга бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Азим Муллахонов  - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр директори.

Каналга уланиш⬇️                                
https://t.iss.one/Muqimiyteatruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Азизбек Ҳалилов, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси:

— Олдинлари олий таълим муассасасига ўқишга киришда таниш-билишчилик ҳолатлари кўп учраб турарди. Бунинг оқибатида кўп ёшлар олий таълим олишдан умидини узиб кетганларини кўрганман. Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга берилаётган имкониятлар сабабли бу ҳолатлар бартараф этилди. Янги Конституциямизнинг 51-моддасига киритилаётган ўзгаришлар ҳам ёшларимиз ҳаётига ижобий таъсир қилишига ишонаман. Мен 30 апрель куни бўладиган референдумда иштирок этаман ва барчани бефарқ бўлмасликка чақираман!

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гуландам Субханова, Республика тожик миллий маданий маркази раиси:

— Ҳозирда жуда катта сиёсий жараён ва масъулиятли бир тадбир арафасида турибмиз. Янгиланаётган Конституция бўйича референдумга тайёргарлик ишлари бўлмоқда. Бунга қадар Конституция лойиҳаси икки марта умумхалқ муҳокамасига қўйилди, биз берган таклифлар ҳам лойиҳага киритилди. 8-моддада Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади, деб ёзилгани эса бизни янада қувонтирди. Бўлажак референдумга бефарқ эмасмиз.

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Рустам Абдураҳмонов, ҳунарманд:

— Мен уч авлод уста кулоллар сулоласи вакилиман. Биз кўплаб давлатларда ҳунаримизни намойиш этиб, кўргазмаларда қатнашиб келяпмиз. Бўлажак референдумда шогирдларим билан иштирок этамиз. Биз келажагимизга бефарқ эмасмиз.

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Назокат Чориева, ўқитувчи (Тошкент вилояти):

— Янги Конституциямизнинг 52 - моддаси билан ўқитувчиларнинг қадр-қиммати, шаъни ҳимоя қилинаяпти, уларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлайдиган, ҳуқуқларини кафолатлайдиган янги нормалар киритилаяпти. Биз ўқитувчилар таълимга оид ислоҳотларга бефарқ эмасмиз! 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда иштирок этамиз!

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Саодат Турсунбоева, "Sharq Ayoli" халқаро хотин-қизлар жамоат фонди раҳбари:

— Бугунги кунда мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт ва технологиялар трансфери тезкорлик билан ривожланмоқда. Бизнинг фондимиз бу йўналишда кўплаб ишларни амалга оширмоқда. Масалан, "Аёл ва рақамли иқтисодиёт" лойиҳамизда хотин-қизлар электрон тижорат асосларига, онлайн дўконлар очиш ва рақамли касбларга ўргатилмоқда. Бу аёлларнинг уйдан чиқмасдан ишлашига имкон беради.

Янгиланиётган Конституцияда давлат қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини таъминламоқда, тадбиркорлар ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш, унинг йўналишларини мустақил танлаш ҳуқуқига эга бўлмоқда. Бу оилалар фаровонлигини ошириш, технологик ривожланиш учун мустаҳкам пойдевор бўлади. Мен бунга #befarqemasman!

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Достон Ёқубов, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони:

— Фаолиятим давомида кўплаб мусобақаларда иштирок этганман. Авваллари "қанийди, бизнинг мамлакатимизда ҳам жаҳон чемпионатлари ўтказилсайди" деб орзу қилардик. 2021 йил ушбу орзуимиз ушалди. Ота-онамиз, ҳамюртларимиз кўз ўнгида дунёнинг энг кучли полвонлари билан беллашдик. Пойтахтимизда ўтган ушбу мусобақада жаҳон чемпиони деган шарафли номга эришдим. Ишонаманки, давлатимизнинг бундай эътибори билан янги ғалабаларга ҳам эришамиз. Янги Конституциямиз эса келажакдаги ғалабаларимизга асос бўлишига ишонамиз. Шунинг учун Қомусимизга киритилаётган ўзгаришларга бефарқ эмасмиз.

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Наримон Ражабов, Тошкент давлат юридик университети профессори:

— Энг муҳим масалалардан бири инсон соғлиғи-саломатлигидир. Шундай экан, янгиланаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида янги киритилди, яъни ҳар ким қулай атроф-муҳитга эга бўлиш, ҳар ким атроф-муҳит тўғрисида ишончли ахборотларни олиш ҳуқуқига эга. Ушбу норма амалдаги Конституцияда йўқ. Агар сиз қулай атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқингиз таъминлашини истасангиз, унда албатта, 30 апрелда бўлиб ўтадиган конституциявий ўзгаришлар бўйича референдумда иштирок этинг.

@menbefarqemasman
Forwarded from #Befarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Наргиза Бегматова, Ёшлар ишлари агентлиги Қибрай туман бўлими шўъба мудири:

— Янгиланаётган Конституциямизнинг 79-моддасида биз ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз устимизда ишлашимиз учун шарт-шароитлар яратиш, давлат ва жамият бошқарувида иштирок этишимизни қўллаб-қувватлаш бўйича ўзгаришлар ўз аксини топган.
Мен юртимизда содир бўлаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ўзгаришларга бефарқ эмасман! 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда ёшларимизни фаол қатнашишга чорлайман!

@menbefarqemasman
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Дилором Ҳамроева, мактабгача таълим муассасаси ходими (Тошкент вилояти):

— Янги Конституциянинг 50-моддасида мактабгача таълимга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Унда давлат мактабгача таълим-тарбия жараёнларини янада ривожлантириш учун барча чораларни кўриши, айниқса алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлганлар инклюзив таълим билан таъминланиши белгилаб қўйилмоқда.
Болажонларимиз қувончи, шодлиги учун биз референдумга бефарқ эмасмиз, сизчи?

@menbefarqemasman