#сектор_фаолиятидан
Пискент тумани 3-сектор раҳбари Шаҳзодхон Тўрахонов эҳтиёжманд ёшлар билан алоҳида шуғулланмоқда.
ИИБ ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда "Лолаариқ" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 7-умумтаълим мактаби ўқувчиси И.Н. билан суҳбатлашди.
Бемор эканлиги аниқланиб, Соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари Муҳаббатхон Қодирова, Ёшлар иттифоқи раиси Асқар Пўлатов иштирокида амалий ёрдам кўрсатилди. Тиббий текширувлар олиб борилди.
@piskenthokimligi

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Мева-сабзавот кластерлари фаолиятини самарали ташкил қилиш, давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштиришдан босқичма-босқич воз кечиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Кластерларга бозор топиш ва экспорт шартномалари тузишда кўмаклашиш, уларни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Пахтачилик кластерлари ташкил этилмаган жойларда пахта тозалаш заводлари негизида фермерлар кооперациялари йўлга қўйилиши белгиланди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам эффективной организации деятельности плодоовощных кластеров, поэтапного отказа от заготовки хлопка и зерна для государственных нужд.
Поручено содействовать кластерам в поиске рынков и заключении экспортных контрактов, усовершенствовать систему их финансирования.
В местах, где не организованы хлопководческие кластеры, будут созданы фермерские кооперации на базе хлопкоочистительных заводов.
#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #agroklaster
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Тарихий хотирасиз келажак қуриб бўлмайди
Ўзбек халқи буюк тарихи, улуғ аждодлари билан ҳақли равишда фахрланади. Бугун туманимизнинг ҳар гўшасида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаси, дилбар шоир, олим, моҳир саркарда, жаҳонга Бобурийлар салтанати аталган улуғ сулоланинг асосчиси сифатида танилган Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги тантаналари бўлиб ўтди.
Тадбирлар айниқса, таълим муассасаларида бобурхонлик, мумтоз мушоиралар кўринишида кенг нишонланди.
Тарихий хотирасиз келажак қуриб бўлмайди, деган эзгу ғоя асосида аждодларимиз қолдирган бой адабий-маънавий меросга улкан ҳурмат кўрсатиш, асраб-авайлаш, ўсиб келаётган авлодга бус-бутунлигича етказиш масаласи тадбирларда энг олдинги ўринга кўтарилди.
Қуйида туманимиздаги мактабларда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлардан лавҳалар.
👇👇👇

"Баркамол авдод " болалар мактабида буюк маърифатпарвар аждодларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёмига бағишланган "Олислардан порлаган юлдузлар" номли тадбирдан лавҳалар.
@piskenthokimligi
@piskenthokimligi
Ўзбек адабиётининг икки буюк сиймоси Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб 15-мактабда ўтказилган тадбирда мактаб ўқувчилари ва ота-оналар ҳам иштирок этишди.
@piskenthokimligi
@piskenthokimligi
Аждодлар руҳи мангу барҳаёт!
34-мактабда ўтказилган бобурхонлик тадбиридан лавҳалар.
@piskenthokimligi
34-мактабда ўтказилган бобурхонлик тадбиридан лавҳалар.
@piskenthokimligi
2-умумтаълим мактабида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 537 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
@piskenthokimligi
@piskenthokimligi
Маданият ходимлари йиғилиши: кун тартибида ташкилий масала
Бугун Пискент тумани Мусиқа ва санъат мактабида туман Маданият бўлими ходимлари йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Тошкент вилояти Маданият бошқармаси раҳбари М. Исроилов, туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С. Ҳамдамов иштирок этди.
Маданият бошқармаси раҳбари М.Исроилов давлатимиз раҳбари томонидан республикада маданият, санъатни ривожлантириш, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўзлади.
Пискент тумани Маданият бўлими ҳамда ҳудудлардаги маданият марказлари, шунингдек Мусиқа ва санъат мактаби фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Бадиий раҳбарлар ва режиссёрлар малакаси, ижодий салоҳияти ва иш самарадорлигини
ошириш, ёшларни тўгаракларга қамраб олиш масалалари муҳокама этилди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Пискент тумани Маданият бўлими раҳбари лавозимига вақтинча бажарувчи этиб Комилжон Саъдуллаев тайинланди.

Forwarded from КЎРОЙДИН
12 МИНГ АСКАР БИЛАН 100 МИНГ АСКАРНИ ЕНГГАН БОБУРГА НИМА ЁРДАМ БЕРГАНДИ?
Февраль ойи вилоятимиз маънавий-маърифий ҳаётида ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Ой бошидан буён давом этаётган навоийхонлик тадбирлари бобурхонлик кечаларига уланиб кетди.
Бугун – йирик давлат ва жамоат арбоби, шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 537 йил тўлди.
Муҳтарам Президентимиз Олий Мажлис Сенатининг янги таркибдаги илк мажлисида қилган маърузаларида шундай эътироф этдилар:
«Бобур 12 минг аскар билан 100 минг аскарни енгган. Ўша пайтда шундай қилиш мумкинмиди? Йўқ. Бобомизга нима ёрдам берди? Ватанпарварлик, ғурур, ифтихор, ақл-заковат. Мен Бобурни бугун кўп гапиряпман. Қуйи палата йиғилишида ҳам гапирдим. Умуман, шу кунларда мен тарихимизни кўп ўқишга ҳаракат қиляпман.
Минг афсуски, бизга совет даврида Пушкин, Лермонтовнинг боболари хоки қаерда тўкилганини ўқитган холос. Алишер Навоий ёки Бобурларни ўқитмаган. Рус тилида ўқиган одамлар Пушкин, Лермонтовни ўқиган. Биз ҳеч кимга Бобурни ўқитмаганмиз. Унинг экология ҳақида ёзганларини ўқисангиз, ҳозирги даврда яшайди, деб ўйлайсиз».
Дарҳақиқат, манбаларда ёзилишича, шоҳ шоир шахсиятига хос 7 фазилат бўлган экан: Ватанпарварлик; Олий ҳимматлилик; Жасурлик; Бошқарувда беназирлик; Одамларга фаровонлик соғиниш; Жангчилар кўнглига йўл топиш; Адолат қилмоқлик.
Бинобарин, ҳазрат Навоий ва буюк Бобурнинг асарларига ошнолик барчамизни, айниқса, жондан азиз фарзандларимиз бўлган ёшларимизни юксак маънавий камолот сари етаклайди, улар онгида одамийлик, меҳр-оқибат, ахлоқ-одоб, Ватанга садоқат, ҳалол меҳнат, жасорат ва матонат, фидойилик сингари инсоний фазилатларни шакллантиришда катта ўрин тутади.
Шундай экан, Навоийни, Бобурни ҳар куни ўқийлик, фарзандларимизга ҳам ўқитайлик.

#секторлар_фаолияти
Пискент тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Ш.Тўрахонов "Дўстлик" маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтказди.