PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.46K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#секторлар_фаолияти

III сектор раҳбари - Ички ишлар бўлими бошлиғи Шаҳзодхон Тўрахонов мактаб ўқувчилари билан учрашди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан раҳбарларнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилмоқда. III сектор раҳбари, тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Ш.Тўрахонов "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 10 ва 11-умумтаълим мактабларида бўлиб, ўқувчилар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мутасадди ташкилот вакиллари, маҳалла ёшлари, мактаб битирувчилари иштирок этдилар. ИИБ раҳбари учрашувда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, бўш вақтини фойдали машғулотлар билан ўтказиш, билиб-билмай жиноят содир этган ёшларга Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда енгиллик яратиш борасида сўз юритди.

Мулоқотда берилган саволларнинг аксарияти армия сафида хизмат қилиш, ички ишлар ходими бўлиш учун ўқув юртлари танлаш тўғрисида бўлди. Шунингдек, тадбиркорлик бўйича бизнес лойиҳалар, бино ва ер, кредит олиш тартиби, бунда ёшларга яратилган имтиёз ҳақида мурожаатлар тингланди.

Ш.Тўрахонов ички ишлар органларида мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позицияга эга ёш кадрларни тарбиялаш, ўз касбининг етук мутахассис бўлиб етишига уларни тайёрлаш соҳадаги устувор вазифалардан эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, қишлоқ ёшларини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ чора ва муддат белгиланди.

@piskenthokimligi
#тонгги_бадантарбия

БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРАФДОРИМИЗ!

Пискент туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Раҳима Мирхолиқова бошчилигида аёллар тонгни бадантарбия билан бошладилар.

Соғлом турмуш тарзи, оилаларда, ҳатто давлат ташкилотларида жамоа бўлиб эрта тонгдан бадантарбия қилиш одатга айланиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбарининг беш муҳим ташаббусининг 2-бандида ҳам ёшларни спортга жалб қилиш, жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, спортдаги салоҳиятини юзага чиқаришга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Бугун эрта тонгдан Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида хотин-қизлар қувноқ мусиқа садолари остида енгил машқлар бажардилар.

Жисмоний тарбия йўриқчиси эрталабки гимнастика машқларининг саломатликка фойдаси, иш самарадорлигини оширишга ҳиссаси ҳақида маълумот берди.

@piskenthokimligi
#5_ташаббус
#спорт

Бугун Пискент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Юнон-рум кураши бўйича БЎСМ очиқ биринчилиги бошланди.

Турнирга Тошкент шаҳри ҳамда вилоятимизнинг Нурафшон, Чирчиқ, Бекобод шаҳарлари, Оққўрғон туманидан 2006-2008-2009-2012 йилда туғилган ёш полвонлар иштирок этмоқда.

Суратда: Беллашувларга тайёргарлик жараёни

@piskenthokimligi
Forwarded from Fitrat.uz
Оломонча маданиятнинг бир кўриниши
https://fitrat.uz/olomoncha-madaniyatning-bir-kurinishi/

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
АОКА ахборот хизматлари тизими фаолияти муаммоларини ўрганмоқда

Батафсил🔻
https://bit.ly/2UWmNRs
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Дубайдаги Бутунжаҳон аёллар форумида

"Бугунги кунда бизда бор имкониятлар учун тараққиётимизга улкан ҳисса қўшган, барча йўналишларда астойдил ишлаган, лекин бугунги тенгҳуқуқлилик даражасига эришишимизни тасаввур қила олмаган оналаримиз ва бувиларимиз олдида қарздормиз", — деб фикр билдирди Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева. У барчани эришилган муваффақиятларни асрашда ва ривожлантиришда масъулиятли бўлишга чорлади.

Саида Мирзиёева ўз нутқида янги авлод қизлари ҳақида ҳам тўхталиб: "Биз янги қирралар сари интилаётган, стереотипларга қарши курашаётган ва кундалик ҳаётимизга ўзгаришлар киритаётган ёш қизлар авлоди олдида қарздормиз", — деди.

Видео: Dubai Women Est. Twitter аккаунти
Матн: GazetaUz


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ердан қонуний фойдаланиш нима учун муҳим?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#спорт
Пискентликлар 8 та олтин медал билан ғолиб бўлди

Аввал хабар берганимиздек, 15 февраль куни Пискент туманида юнон-рум кураши бўйича Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилиги беллашувлари бўлиб ўтди.
Беллашувларда Нурафшон, Бекобод, Чирчиқ шаҳарлари, Тошкент, Бекобод, Оққўрғон ва Пискент тумани спортчи ёшлари иштирок этди.

Гиламда кечган муросасиз бахсларда Пискент тумани полвонлари 8 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза медалини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Тошкент, учинчи ўрин Бекобод тумани спортчиларига насиб этди.
Ғолибларга БЎСМнинг совғалари топширилди.

Маълумот ўрнида, Пискент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида юнон-рум кураши бўйича Ғаффор Дўсматов раҳбарлигидаги гуруҳларда 52 нафар спортчи ёшлар кураш сирларини ўрганмоқда.

@piskenthokimligi