PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#LIVE

ИККИНЧИ ЧОРАК ЯКУНИДА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА БИРОРТА ҲАМ ҚИЗИЛ ТОИФАДАГИ МАҲАЛЛА ҚОЛМАЙДИ - МИРАЗИЗ МИРСУЛТОНОВ

Хабар қилганимиздек, айни дамда Нурафшон шаҳрида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси фаолиятининг 1-чорак якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Жараёнда айтилганидек, ўтилган даврда:

🔘вилоятимиздаги 1020 та маҳаллада ёшлар етакчиларини саралаб олишда ҳамкор ташкилотлар билан танлов асосида суҳбатлар ўтказилди ҳамда муносиб номзодлар ишга қабул қилинди ва етарли шароит яратиб берилди.

🔘Вилоят ҳокимлигининг фармойишига асосан МФЙлардаги етакчиларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформасига уланган ҳамда масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш ҳамда видеоконференцалоқа шаклида йиғилишларда иштирок этиш имконини берувчи планшетлар билан таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджетда аниқланган қолдиқ маблағлар ҳисобидан 3 млрд.563 млн. сўм маблағ ажратилди, бугунги кунда планшет олиб келиниб, ёшлар етакчиларига тарқатилди.

🔘Вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошида аниқланган қолдиқ маблағлари ҳисобидан туман ва шаҳар етакчиларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида компьютер жамланмаси учун 3 млрд 318 млн. сўм маблағ ажратилди.

🔘Маҳаллалардаги 1020 нафар етакчилар томонидан 16-30 ёш тоифасидаги жами 562  минг 084 нафар (100%) ёшлар хатловдан ўтказилиб, бугунги кунга қадар уларнинг 516 минг 650 нафари (95%) “Ёшлар баланси” электрон платформаси тизимига киритилди.

🔘Ҳисобот даврида “Ёшлар дафтари”га 11 минг 855 нафар ёшлар киритилди, натижада 2371 нафар ёшларга кўмак кўрсатилди.

🔘Йил бошидан “Ёшлар дафтари” жамғармаларида 16 млрд. 419 млн. сўм миқдорда маблағ шакллантирилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан “Ёшлар дафтари”даги 1459 нафар ёшларга 4 млрд. 830 млн. сўм миқдорда амалий ёрдам (доимий иш ўринлари, имтиёзли кредит, ер ажратиш, меҳнат қуроллари, тўлов-контракт, истеъдодни қўллаб-қувватлаш, тиббий хизмат учун, сафарбарлик чақируви резерви ва ҳайдовчилик гувоҳномаси учун) кўрсатилди.

🔘Вилоят бўйича маҳалладаги ёшлар етакчилари учун 14 та банддан иборат KPI ишлаб чиқилди, бунда 1020 та маҳалла қизил, сариқ, яшил рангларга ажратилди.

🔘Қизил маҳаллалар сони 382 та (37,5%), сариқ маҳаллалар сони 556 та (54,8%), яшил маҳаллалар сони 76 та (7,45%) га бўлинди. Олиб борилган амалий ишлар натижасида 298 та маҳалла қизилдан чиқарилди. Иккинчи чорак якунига қадар барча маҳаллаларни қизилдан чиқариш, йил охиригача эса 1020 та маҳалланинг ҳаммасини яшилга ўтказиш режалаштирилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#live
#seminar

Сайловнинг ташкилий жараёнларига бағишланди

Айни пайтда Нурафшон шаҳридаги "Ёшлар маркази"да “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловининг ташкилий – ҳуқуқий асослари” мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарда Сенатнинг масъул комиссия раиси Толибжон Мадумаров, ташкилий ишлар бўлими мудири Абдураҳмон Бобоев, МФЙлар оқсоқоллари ва сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга масъул бўлган раҳбар ва ишчи гуруҳ раислари иштирок этмоқда.

https://t.iss.one/TV_Kengash
#live

Айни пайтда Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида "Парламент ўйинлари" спорт мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Унда маҳаллий Кенгашлар депутатлари спортнинг волейбол, минифутбол, бадминтон ва стол тенниси турлари бўйича беллашмоқда.

https://t.iss.one/TV_Kengash
#Live

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масалани кўриб чиқишяпти.

📺 Тадбирни онлайн кўриш
________________________________________________

Очередное пленарное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса начало свою работу. В ходе заседания депутаты рассматривают вопрос, связанный с всенародным обсуждением проекта Конституционного закона «О внесении изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан».

📺 Онлайн просмотр мероприятия

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

🔹 Халқ вакилларининг таъкидлашича, мамлакатимизда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

🔹 Маълумки, “Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида”ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 24 июндаги қарорига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси 2022 йилнинг 25 июнидан 5 июлига қадар умумхалқ муҳокамасига қўйилган эди.

🔹 Конституциявий қонун лойиҳаси “Халқ сўзи”, “Народное слово” газеталарида ҳамда Meningkonstitutsiyam.uz электрон платформасида эълон қилинди.
________________________________________________

🔹 Как отметили представители народа, в стране ведутся масштабные работы по созданию нового конституционно-правового пространства, соответствующего коренным реформам, реализуемым в нашей стране в рамках Стратегии развития Нового Узбекистана.

🔹 Известно, что в соответствии с Законом «О всенародном обсуждении проектов законов» было принято решение Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан от 24 июня 2022 года о вынесении с 25 июня по 5 июля 2022 года проекта Конституционного закона Республики Узбекистан «О внесении изменений и дополнений в Конституцию Республики Республики Узбекистан» на всенародное обсуждение.

🔹 Проект Конституционного закона был опубликован в газетах «Халқ сўзи» и «Народное слово» и на электронной платформе «Meningkonstitutsiyam.uz».

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Live

Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан умумхалқ муҳокамаси мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қизғин ташкил этилмоқда. Парламент аъзолари ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан ҳудудларда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда 120 минг нафар фуқаро иштирокида ўтказилган 2 мингдан зиёд учрашувда конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишлари олиб борилди. Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси жараёнлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилмоқда.
________________________________________________

Всенародное обсуждение проекта Конституционного закона активно организуется во всех регионах нашей страны. Членами парламента, а также депутатами местных Кенгашей в областных государственных органах, органах самоуправления граждан, предприятиях, учреждениях и организациях для широкого разъяснения сути и значения Конституционных реформ проведено свыше 2 000 встреч с участием 120 000 граждан. Процесс всенародного обсуждения проекта Конституционного закона широко освещается в средствах массовой информации.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#LIVE

⚡️⚡️⚡️Айни дақиқаларда Нурафшон шаҳрида
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик саккизинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Жараённи ижтимоий тармоқдаги мазкур саҳифа орқали онлайн кузатиб боринг: ⬇️⬇️⬇️

https://fb.watch/eYcbGyXDVk/

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Live

🟢Ayni vaqtda Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev boshchiligidagi navbatdagi sayyor qabul Boʻstonliq tumanida boʻlib oʻtmoqda.

Jarayonlarni ijtimoiy tarmoqdagi quyidagi havola orqali toʻgʻridan-toʻgʻri kuzatib borishingiz mumkin:

🌐 Facebook

🌐 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Zoyir Mirzayevning migrantlar bilan muloqoti davom etmoqda.

Jarayon quyidagi manzillarda onlayn efirga uzatilmoqda

🌐Facebook

🌐YouTube

💬Telegram

〰️〰️〰️〰️〰️

P.S. Jonli efirga bogʻlana olmasangiz, izohlarga yozing, viloyat hokimi ularga shaxsan oʻzi javob yoʻllamoqda.

✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

🔰 Қайд этилганидек, Конституциявий қонун лойиҳасида барча соҳаларда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари таъминланишига эришиш масаласи устувор қўйилган. Шу нуқтаи назардан, унда солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги ўрнатилмоқда. Бозор муносабатлари тобора ривожланаётган шароитда ушбу норма барча фуқаролар, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Miraziz Mirsultonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live
#Piskent

Ayni vaqtda Xotira va qadrlash kuniga bagʻishlab, Yoshlik stadionida harbiy vatanparvarlik festivali boshlanish arafasida.

Piskent tumani hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi Toshkent viloyati boshqarmasi, viloyat Milliy gvardiyasi bilan hamkorligida tashkil etilgan tadbir doirasida harbiy xizmatchilarning koʻrgazmali chiqishlari, “Yosh gvardiyachi” musobaqasining viloyat bosqichi ham oʻtkaziladi.‌‌

https://t.iss.one/miraziz_mirsultonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Hamkorlik
#Live

Ayni vaqtda Piskent tumani hokimi Nodirbek Yakubov va Xitoy Xalq Respublikasining Bochjou shahar meri Chin Feng Yu xonim bilan uchrashuv boshlandi. Muloqotda har ikki tomon oʻrtasida samarali hamkorlik masalalari muhokama etiladi.

Kanalga ulanish⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Live #Xitoy

Ayni damda Xitoy Xalq Respublikasida Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev boshchiligida boʻlib turgan delegatsiya Bochjou shahri markazidagi dori-darmon vositalari savdosi bilan shugʻullanuvchi ulgurji bozor faoliyati bilan yaqindan tanishmoqdalar.

Jarayondan fotolavhalar

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#live

Piskent va Bochjou birodarlashgan shaharlarga aylantirildi

Ayni vaqtda Toshkent viloyati hokimi Zoir Mirzayevning Bochjou shahri Xalq kengashi raisi Du Yanan, shahar meri janob Sin Fen Yuy va hukumat vakillari bilan uchrashuvi boʻlib oʻtmoqda.

Unda har ikki tomon rahbarlari Toshkent viloyatining salohiyati va iqtisodiy imkoniyatlari hamda Bochjou shahrining iqtisodiy salohiyati haqida taqdimot qildilar. Ushbu hudud Xitoyning farmatsevtika, turizm rivojlangan megapolisi hisoblanadi. Viloyat rahbari xitoylik tadbirkorlarni Toshkent viloyatiga taklif etib, oʻzaro foydali boʻlgan hamkorlikka taklif etdi.

Shundan soʻng Toshkent viloyatining Piskent tumani hamda Bochjou shahri bilan hamkorlik memorandumini imzolash marosimi boʻlib oʻtdi. Endilikda bu ikki shahar “birodarlashgan shaharlar” maqomini oldi. Bundan tashqari Piskent tumaniga investitsiya yoʻnalishida 4 ta loyiha - elektr shitlari va transformator ishlab chiqarish, tibbiy laboratoriya qurish, dorivor oʻsimliklar yetishtirish hamda tayyor fitopreparatlar ishlab chiqarish loyihalari boʻyicha bitimlar imzolandi.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Anxoy provinsiyasi Bochjou shahri Partiya qoʻmitasi kotibi Dyu Yanʼan va Xalq kengashi meri Sin Fenyun bilan birgalikda Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev ishtirokida muloqot oʻtkazildi.

Viloyat hokimi uchrashuv qatnashchilariga Toshkent viloyatining hududiy tuzilishi, salohiyati, unda faoliyat yurituvchi korxonalar hamda Xitoy tomonidan kiritilgan investitsiyalar hajmi toʻgʻrisida maʼlumot berib oʻtdi.

Shuningdek, uchrashuvda ushbu tashrif Bochjou shahri va Toshkent viloyati oʻrtasidagi hamkorlikni rivojlantirish boʻyicha fikr almashish imkoniyati ekanligi toʻgʻrisida taʼkidlandi.

Shundan soʻng, har ikki mamlakat vakillari oʻrtasida muzokaralar olib borilib, takliflar tinglandi. Viloyat hokimi Bochjoudagi dori-darmon va farmatsevtika yoʻnalishi boʻyicha investorlar bilan oʻzaro hamkorlik qilgan holda, Toshkent viloyatida ham 50,0 gektar yer maydoniga barcha infrastrukturalar bilan, klaster usulida bir qator loyihalarni amalga oshirish taklifini ilgari surdi.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#Live
#Xitoy

Viloyat delegatsiyasi shahar meri Fenyuy xonim hamrohligida farmatsevtika sohasidagi yirik savdo obyekti hamda “Bozhou Urban Construction Group” kompaniyasining shoʻba korxonasidagi dorivor oʻsimliklarning yetishtirishni integratsiyalashgan Xitoy tibbiyot sanoati bilan yaqindan tanishdi.

Xitoy dorivor oʻsimliklarini ekish, qayta ishlash, dorivor damlamalarini ishlab chiqarish, dori-darmonlarni tarqatish va taʼminot zanjirini moliyalashtirish sohasidagi ishlar oʻrganilmoqda. Noyob usuldagi issiqxonadagi tuproqsiz, nam havoda, maxsus idishlarda giyohlar oʻstirilayotganligining guvohi boʻlishdi.

Ayni vaqtda mazkur hududda taxminan 200 million tup dorivor oʻsimliklar oʻstirilmoqda. 265 gektar yer maydonida tashkil etilgan dorivor mahsulotlarni qayta ishlash sanoat parkini ham koʻzdan kechirishdi. Aytish mumkin, yillik ishlab chiqarish quvvati 10 ming tonnani tashkil etadi.

Bochjou shahrida xizmat koʻrsatish sohasi ham rivojlangan boʻlib, onlayn savdo maydonchalari qurilgan. “Havfsiz hudud” ombori faoliyat yuritadi. Mahsulotlar butun mamlakat boʻylab tarqatiladi.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#Live

Ayni kunlarda Xitoy Xalq Respublikasida boʻlib turgan Zoyir Mirzayev avval xabar berganimizdek, Anxoy provinsiyasidan Urumchi shahriga keldi.


Shahar markazida ish boshlagan Toshkent viloyati vakolatxonasida ishbilarmon diora vakillarini qabul qildi va bir qator muzokaralar olib bordi.

Aytish mumkin, asosiy muloqot va yuqori doiradagi rasmiy uchrashuvlar ertaga davom etadi. Bunda yuqori texnologiyalar, innovatsiyalar, sanoat, energetika, infratuzilmani rivojlantirish, transport, logistika, qishloq xoʻjaligi, turizm va boshqa yoʻnalishlarda amaliy hamkorliklar oʻrnatilishi koʻzda tutilmoqda

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter