#эшитдингизми?
Эндиликда 15 октябрь-Қишлоқ аёллари куни сифатида нишонланади
Вазирлар Mаҳкамаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 15 октябрь санасини “Халқаро қишлоқ аёллари куни” сифатида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифини маъқуллади.
Mаълумот учун: ушбу байрам 2007 йилда БМТ Бош Aссамблеясида 2007 йил 18 декабрда тасдиқланган ва дунёнинг кўплаб давлатларида нишонланади.
@piskenthokimligi

#Эшитдингизми?
“Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори эълон қилинди.👆

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
2019-2020 ўқув йилида олийгоҳлар бакалавриатига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган (шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган) абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 20 ноябри этиб белгиланибди.

Энди ўқитувчилар ҳам лицензия оладими?
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизими тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ушбу қарор лойиҳасига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб халқ таълими муассасалари раҳбарлари учун муддати 3 йиллик, ўқитувчилар учун муддати 5 йиллик бўлган мажбурий касбий лицензиялар берилиши тартиби босқичма-босқич жорий этилиши кўзда тутилган.
Халқ таълими муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларининг фаолиятини касбий лицензиялаш ваколати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига берилади.
Малака тоифаси бўлмаган ўқитувчи касбий лицензия олганидан сўнг, унинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчиларга тенглаштирилади.

Талабаларнинг қишки таътил муддати ўзгариши мумкин
"Edu.uz"нинг хабар беришича, 2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари ўтказилиши муносабати билан талабаларнинг қишки таътил муддати ўзгариши мумкин.
Талабалар ўзи доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойида овоз беришлари учун 2019-2020 ўқув йили қишки таътил даври 2019 йил 20 декабрдан 2020 йил 6 январгача деб белгиланиши кутилмоқда.
Каналга уланиш👇

Яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини ишончномасиз бошқариш тартиби белгиланди
Нотариат тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) транспорт воситасини нотариал тасдиқланган ишончномасиз бошқаришига рухсат берилди.
Бунда транспорт воситаси эгасининг талаби билан суғурта компаниялари томонидан суғурта полисида қариндошлик даражаси кўрсатилади.
Шунингдек, қарор билан суғурта полиси бланкасининг янгиланган шакли тасдиқланди.
Қарор билан Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартиришларга кўра, ДЙҲХХ органлари томонидан суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлардан транспорт воситасини бошқариши ҳақида ишончнома ҳамда қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.
Манба: huquqiyaxborot

Энди мактаблар “ташвиш тугмалари” билан жиҳозланади
Вазирлар Маҳкамаси қарори (930-сон, 21.11.2019 й.) билан Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхати тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, мактаблар ва диний ташкилотларнинг объеетлари ҳам “ташвиш тугмалари” (сигнализация) билан жиҳозланади.
Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан объектларни қўриқлаш билан бир қаторда транзит юкларни, транспортдаги моддий бойликларни, портловчи, радиоактив (заҳарли) ва бошқа воситаларни қуролли қўриқлаш-кузатиш амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, жисмоний шахсларга ва тадбиркорларга тегишли объектлар уларнинг ихтиёрига кўра тузилган шартномаларга асосан қўриқланади.
Манба:huquqiyaxborot
@piskenthokmligi

#эшитдингизми
Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг 36 нафари, яъни 28 фоизини хотин-қизлар ташкил этибди.
Бу рақам 22 та сайлов округида ўтказиладиган такрорий овоз бериш натижаларига кўра, яна ўзгариши мумкин.

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Мусаев буйруғи билан ходимларнинг иш вақтидан сўнг қолиши, шанба-якшанба куни ишга чиқиши тақиқланибди. Иш вақти тугагач, ходимлар бинодан чиқиб кетиш бўйича огоҳлантирилар экан. Дам олиш кунлари ва байрам кунлари, агар махсус фармойиш асосида ишга жалб қилинмаган бўлса, ишхонага киритилмайдиган бўлибди.

Ўзбекистонда тиббий ниқоблар (маскалар) нархини асоссиз оширган дорихоналар ёпилади
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг хабар беришича, агентлик ўз ваколатлари доирасида дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун белгиланган улгуржи ва чакана савдо устамаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.
Агарда нархлар ўзбошимчалик билан ошириб олинган бўлса, дорихонанинг лицензияси тугатилади.

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида мобил қурилмaлaрнинг IMEI-кодлaрини рўйхaтдaн ўткaзишни соддaлaштириш ҳақида петиция эълон қилинди.
Хусусан, мурожаатда жисмоний вa юридик шaхслaрдaн мобил қурилмaлaрнинг IMEI-кодлaрини рўйхaтгa олишда тўловларни бекор қилиш сўралган.
Петицияда ҳозирги глобaллашув дaвридa aҳолини қўллaб-қуввaтлaш, ортиқчa тўлов ва оворагарчиликларни бартараф этиш муҳим деб ҳисоблaниши таъкидланган.

Ўзбекистонда газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ва таъмирлаш бепул амалга оширилиши белгиланди
Газни ҳисобга олиш ускунаси ва унга боғлиқ ҳаражатлар (ўрнатиш, олиб ташлаш, текшириш, таъмирлаш) газ таъминоти ташкилотлари томонидан қопланади ва истеъмолчилар фақат унинг хавфсизлиги учун жавобгар бўлади.
Эндиликда истеъмолчи газ ҳисоблагични қиёслашдан ўтказиш учун билдиришнома кутиши, давлат хизматлари марказига ёки ягона интерактив давлат хизматлари порталига ариза топшириши шарт бўлмайди.
«Ақлли ҳисоблагич»лар 10 йилда бир марта текширувдан ўтказилади. Агар ускунада носозлик аниқланса, газ таъминоти ташкилоти бу ҳолатни мустақил равишда аниқлайди ҳамда тегишли чорани кўради.
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ матбуот хизмати