PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Гиёҳвандлик_иллат

"Қорадори-2021" тадбирлари олиб борилмоқда

Жорий йил 1 майдан 30 июнгача кенг кўламдаги "Қорадори-2021" тадбирларининг 1-босқичига старт берилган. Шу муносабат билан Пискент туманида ҳам ИИБ ЖҚБ томонидан гиёҳванд моддаси бўлган ўсимликларни ноқонуний тарзда етиштириш ҳолатларини аниқлаш ва йўқ қилиш бўйича тезкор тадбирлар олиб борилмоқда. Бунда хонадонлар, участка, дала ҳовлиларида гиёҳвандлик моддаларни сақлаш, гиёҳванд ўсимликларни ўстириш билан боғлиқ тезкор тадбиларда бир қатор салбий ҳолатлар аниқланиб, ўз вақтида чек қўйилди.

Жумладан, "Лолаариқ" МФЙ ҳудудида жойлашган "Налачит" БУШда яшовчи Ф.М.нинг дала ҳовлисида экилган гуллар орасида жами 125 туп кўкнори, дарахт остида 3 туп наша ўстирилаётгани, шунингдек, хонадон айвонига жами 33 дона қуритилган кўкнори бошоқлари сақланаётгани аниқланган. Ушбу ҳолат тегишли тартибда расмийлаштириб, ноқонуний етиштирилаётган ва сақланаётган гиёҳванд моддалар йўқ қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Профилактика
#Гиёҳвандлик_иллат

ИИБ яна бир салбий ҳолатга чек қўйди

Пискент тумани ИИБ ЖҚБ бўлими томонидан гиёҳвандликка қарши "Қорадори-2021" тадбирлари давом эттирилмоқда. Тадбир доирасида "Мўминобод" МФЙ, Хасти Бурук кўчасида яшовчи М.Ғ. нинг хонадони тафтиш қилинганда ноқонуний ҳолда парваришланаётган ўсимликлар аниқланди. Ҳовлидаги гуллар орасида жами 9 туп кўкнори холислар иштирокида расмийлаштирилди. Ҳолат юзасидан М.Ғ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Профилактика
#Гиёҳвандлик_иллат

Февраль ойи - гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги деб эълон қилинди.

Бир ой давомида туман Ички ишлар бўлими кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда маҳаллаларда, таълим муассасаларида,ташкил от ва корхоналарда гиёҳванд моддаларнинг инсон саломатлигига зарарлари, гиёҳванд моддаларга ружу қўйишнинг салбий оқибатлари борасида профилактик тадбирлар олиб борилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Гиёҳвандлик_иллат

2021 йил 11 ноябрь куни Пискент тумани ҳудудида ўтказилаётган “Ҳавфсиз худуд” махсус профилактик тезкор-тадбири давомида ИИБ ЖҚБ ходимлари Пискент тумани, “Култепа”да яшовчи М.А.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтда, молхонасидаги ёғоч тахта орасидан қора рангли полиэтилен пакетга солинган ўткир ҳидли, яшил рангли, қуритилиб, майдаланган ҳолдаги наша ўсимлигига ўхшаш ўсимлик сақланиб келинаётганлиги аниқланган эди.

Судга оид кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, пакет ичидаги, ўсимлик таркибида фаол гиёҳванд модда – тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган МАРИХУАНА эканлиги, унинг оғирлиги 298,11 (икки юз тўқсон саккиз бутун юздан ўн бир) граммни ташкил этишлиги аниқланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 878-сонли қарорига кўра, ушбу модда таъқиқланган гиёҳванд воситалар туркумига киради. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноий иш қўзғатилди.

Пискент тумани ИИБ

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Гиёҳвандлик_иллат

Кўза кунда эмас, кунида албатта синади. Бу
иллатдан вақтида воз кечинг!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Гиёҳвандлик_иллат

Маълумки, февраль ойи - гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги деб эълон қилинган. Мазкур ойлик доирасида 32-мактабда “Гиёҳвандлик - аср вабоси” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
#Гиёҳвандлик_иллат

Пискент тумани ХТБ тасарруфидаги 41- мактабда "Биз гиёҳвандликка қаршимиз" шиори остида акция ўтказилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi