PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.71K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Жараён

Давлат тили тўғрисидаги Қонун ижроси ўрганилди

Пискент тумани ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Камалов, Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари С.Азимова томонидан туман ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида Давлат тили тўғрисидаги Қонуннинг 10-моддаси, янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддалари талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу борада тадбиркорлик субъекти раҳбарларига оғзаки огоҳлантириш берилиб, амалдаги қонун талаблари тушунтирилди. Ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мулоқот

Бугун Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Беҳзод Қобулов  вилоятимиздаги маҳаллий бошқарув органлари матбуот хизмати раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Самимий руҳда ўтган мулоқот кун тартибидан бугунги шиддатли ислоҳотлар даврида матбуот котиблари жамоасидан талаб этиладиган вазифалар, эътибор қаратиш зарур бўлган жиҳатлар ўрин олди. Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорликни ривожлантириш, очиқликни таъминлаш омиллари тўғрисида фикр алмашилди.

Соҳага доир Президент қарорлари ва бошқа ҳужжатлар ижросининг реал аҳволи таҳлил қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислоҳотлар рақамларда

☑️ ШҲТнинг Самарқанд саммити бўйича 5 та факт

📝 1-факт: Саммит қатнашчилари таркиби ва дастури

📝 2-факт: Қабул қилинган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар

📝 3-факт: «ШҲТ оиласи»нинг ва ҳамкорлик уфқларининг кенгайиши

📝 4-факт: ШҲТ саммитидаги Ўзбекистон ташаббуслари

📝 5-факт: Саммит ишининг халқаро медиа-маконда ёритилиши

📹 Батафсил: видеолавҳада

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

📄 Султанбеков Отабек Сабирович — Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

🗓 О. Султанбеков 1986 йилда Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2013 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

📌 Лавозимга тайинлангунга қадар Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
#Тайинлов

📄 Эшбаев Аҳроржон Худойбердиевич - Тошкент вилояти хокимининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди.

📌 У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳида етакчи мутахассис вазифасида ишлаб келаётган эди.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
#Дайжест #Соғлиқни_сақлаш

Саломатлик - туман бойлик.Тошкент вилоятида аҳоли саломатлигини сақлаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Қисқа хабарларда воқеаларга назар ташлаймиз.

🔘Янги қарор - Ҳукуматнинг қарори билан Тошкент вилоятининг олис ва чекка ҳудудларидаги оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорларнинг ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама берилади.

🔘Ҳамкорлик - Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий марказининг Тошкент вилояти филиали ва Жанубий Корея республикаси Кёнги провинсияси тиббиёт муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🔘Янгилик - Давлат раҳбари иштирок этган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида келгуси йилдан Нурафшонда кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

🔘Ангрен - Шаҳар прокурори ва ИИБ бошлиғи "Нурчи" маҳалласидаги поликлиникада бўлиб, у ердаги иш жараёнини ўрганди.

🔘Бўстонлиқ - Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Р. Унаров чекка ва олис ҳудудларда жойлашган оилавий поликлиника, оилавий шифокорлик пунктлари ва маҳалла тиббиёт пунктларининг иш жараёни билан яқиндан танишди.

🔘Зангиота - "Асил" МФЙда тор доирадаги мутахассислвар жалб қилиниб, аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди.

🔘Нурафшон - "Янгиобод" ва "Чиғириқ" маҳаллаларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган 2 нафар фуқарога тиббиёт бирлашмаси ва ижтимоий бўлим томонидан электрон ногиронлик аравачалари топширилди.

🔘Олмалиқ - "Камалак" МФЙда кўп тармоқли клиника ишга туширилди.

🔘Оҳангарон шаҳри - Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиясининг йиғилиши бўлди. Жараёнда тиббиёт бирлашмасининг моддий-техник базасини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

🔘Паркент - Туман тиббиёт бирлашмасининг янги филиали фойдаланишга топширилди.

🔘Пискент - Тумандаги маҳаллаларда ногирон фуқаролар учун сайёр тиббий кўриклар ташкил этилмоқда. Жараёнда "Бирлик", "Навоий", "Аҳил", "Дўнгқўрғон" маҳаллаларидаги имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари етказиб берилмоқда.

🔘Юқори Чирчиқ - "Эзгу мақсад" халқаро хайрия фонди шифокорлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари тиббий кўрикдан ўтказилди.

🔘Янгийўл тумани - Туманнинг энг олис манзилларидаги 12 та маҳаллага тиббиёт контейнерлари ўрнатилди. Ушбу контейнерлар 29 960 нафар аҳолига бепул дори-дармонлар билан хизмат кўрсатишни бошлади.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
#Диққат_эълон

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси Электрон мурожаат гуруҳи фаолияти йўлга қўйилди.

💰 Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш, тўлаш ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш борасида сизда савол, таклиф ҳамда муаммолар бўлса, Электрон мурожаат гуруҳидан тегишли тартибда жавоб олишингиз мумкин.

🌐Электрон мурожаат гуруҳи манзили:
👉https://t.iss.one/+i-rcfkWtzKswZDgy

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
#Milliy_tarbiya

Ta'lim dargohlarida tarbiya soatlari o‘tilmoqda

Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Piskent tuman bo'linmasi tashabbusi bilan tumandagi umumta'lim maktablarida milliy qadriyatlarimiz mavzusida suhbatlar tashkil etilmoqda.

Navoiy mahallasi hududida joylashgan 7-maktabda bo‘lib o‘tgan davra suhbati "Milliy tiklanishdan - milliy yuksalish sari" mavzusiga bag‘ishlandi.

Suhbat davomida Ma'naviyat va ma'rifat markazi Piskent tuman bo'linmasi rahbari Surayo Azimova tomonidan o'quvchi yoshlarga milliy g‘urur, liboslarimiz tarixi, kiyinish madaniyati, ajdodlarga munosib ulg‘ayisda zarur tavsiyalar berildi. Yoshlarning mulohazalari tinglandi.

Kanalga ulanish⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi