PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ташрифдан_сўнг

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Низом Хусанов Пискент туманида бўлди.

Вазир Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев ва масъуллар ҳамроҳлигида ёш тадбиркор Саидқосим Қодиров таклиф этган Муротали маҳалласидаги коллеж биносини бориб ўргандилар.

Дарҳақиқат, собиқ коллежлар биноларининг айримлари бугунги кунда фаолиятсиз, бўш турибди. Президент топшириғидан келиб чиқиб, Мономарказ ташкил этиш, самарали фойдаланиш учун зарур ёрдам ва имкониятлар таҳлил қилинди.

С.Қодировнинг Муротали маҳалласи ёшларини ўқитиш, шунингдек, ҳудудлардаги билимга чанқоқ йигит-қизларни жалб этиш бўйича режалари тингланди. Бу борада раҳбарлар зарур ёрдамларни кўрсатиши таъкидланди.

Маълумот ўрнида, Пискент туманида жами 5 та касб-ҳунар коллежи фаолият олиб борган. Бугунги кунда уларнинг 2 таси касб-ҳунар мактаби, 1 тасида касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолият олиб бормоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ташрифдан_сўнг

"Мавжуд барча имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади",- Президент Шавкат Мирзиёев.

Юртбошимизнинг 22 сентябрь куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими 1-ўринбосари М.Мирюнусов, 4-сектор раҳбари Ж.Сайфиев корхона ва тадбиркорлик субьектларида бўлдилар.

Тадбиркорлар билан суҳбатда Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлик паст ривожланган Бўка, Бекобод, Оққўрғон ва Пискент туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмалардан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш топшириғи берилгани, бу ишбилармонлик муҳитини яхшилашда катта имконият эканлигини таъкидладилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi