PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эзгулик_ойи
#ижтимоий_ҳимоя

КЎНГИЛЛАР ОБОДЛИГИ УЧУН

Рамазон-меҳр-саховат ойи. Пискент туманидаги "Аёллар дафтари"га рўйхатга олинган хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида муборак Рамазон кунларида хайрия ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, туман ҳокими топшириғига кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 2-сонли қарори асосида туман маҳаллий бюджети ҳисобидан 184,5 миллион сўм маблағ ажратилди.

Туман ҳокимлиги, Халқ банки ходимлари томонидан карантин талабларига риоя қилинган ҳолда "Аёллар дафтари"даги 251 нафар хотин-қизлар учун бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилиб, имконияти чекланган аёлларнинг хонадонларига етказиб берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

“Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар концертга боришди

Кам таъминланган оилалар ва аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг пойтахтимиздаги “Туркистон” саройига концертга ташрифи уюштирилди.

Аёлларнинг концерт дастурига билет ва транспорт ташкил этишда Халқ депутатлари туман кенгаши депутати С.Мирзаев яқиндан ёрдам берди. Унда тумандаги маҳаллалардан 25 нафар хотин-қиз иштирок этди.
Аҳоли, айниқса хотин-қизлар, ёшлар учун кўнгилочар тадбирлар туманимизда ҳафтанинг ҳар жума кунлари давом эттирилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

Эҳтиёжманд оилаларга 239 миллион сўмдан ортиқ маблағ тарқатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6260-сон Фармонида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

Мазкур қарор ҳамда 2021йил 30 июлдаги “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5204 қарорлари асосида Пискент туманидаги оилаларга ҳам моддий ёрдам сифатида нақд пуллар тарқатилмоқда.

Айни вақтда туман ҳокимлиги, банклар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари томонидан туманимиздаги “Темир дафтар”га рўйхатга олинган 235 оиланинг 478 нафар ўқил-қизига жами 239 млн 500 минг сўм миқдорида нақд пул етказиб берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя
#Аёллар_дафтари

"Аёллар дафтари" даги хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя
#Аёллар_дафтари

Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга тикув машиналари совға қилинди

Бугун Пискент тумани ҳокимлиги томонидан “Аёллар дафтари”да турган 23 нафар хотин-қизга тикув машиналари совға қилинди. Таъкидлаб ўтиш керакки, “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичида Пискент туманидаги 1821 нафар хотин-қиз рўйхатга олинган. Уларнинг бандлигини таъминлаш, моддий ва маънавий кўмак беришда аёлларнинг шарт-шароити билан бирга имкониятлари, касб-ҳунар салоҳияти ҳам ҳисобга олинган.

Бугун тикув машиналар топширилган аёлларнинг аксарияти тикувчиликдан хабардор, давлат томонидан бироз кўмак эвазига ўзини ва оиласини тиклаб олиш имкониятига эга инсонлардир. Тикув машиналари Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси масул ходими Ш.Хазратқулов, туман ҳокими маслаҳатчиси Ш.Камалов, сектор масъуллари томонидан ўз эгаларига тарқатилмоқда.

-Икки фарзандим билан “Майлобод” маҳалласида ижарада яшайман, - дейди Дилдора Муҳаммеджанова.- Тикиш бичиш қўлимдан келгани учун туман ҳокимиятига мурожаат қилгандим. Мақсадим – ҳалол меҳнат қилиб, фарзандларимни вояга етказиш. Мана, тикув машинаси, газ плитаси беришди. Мурожаатимни эътиборсиз қолдирмасдан ёрдам беришаётгани учун катта раҳмат!

Албатта, бу машиналар ўрнига пул ёки озиқ-овқат кўринишида ёрдам олиш кўпчилик фуқароларга маъқул келади. Аммо “меҳнатнинг таги роҳат”, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, одамларга балиқ эмас, ўз ризқу насибасини ишлаб топиши учун қармоқ бериш ҳар томонлама фойдалироқдир.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

АЁЛЛАР МАНФААТИНИ КЎЗЛАБ

Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли қарори ижросини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя, ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизларни маънан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида туман ИИБ томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар ва ҳимоя ордерлари бериб борилмоқда.

Бугун ИИБ ХПБ ХКМБ инспектори Р. Якубова томонидан "Оқтом" маҳалласида яшовчи А.С.га ҳимоя ордери берилди.

Ҳимоя ордери - бу тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини тақдим этувчи ҳужжат ҳисобланиб, жорий йил давомида туманда 85 нафар хотин-қизга кўмак бериш мақсадида қўлланилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Фермер.уз
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

Ёши улуғларнинг кўнглини кўтарган, дуосини олган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди. Зеро, улар нафақат хонадонимиз, балки юртимизнинг файзидир.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан якка-ёлғиз эхтиёжманд кексалардан етти нафарига қишки кийим кечаклар тарқатилди.

Батафсил ушбу видеолавҳада.

✍️Пискент тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ахборот хизмати
.

Канални кўриш 👇👇👇
https://t.iss.one/piskentmahalla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ҳимоя

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим фуқароларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ушбу қарор асосида ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга тақдим этилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

Бугун вилоят ҳокими иштирокида ўтказилган брифингда вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўзлади.

Пискент туманида ҳам эҳтиёжманд аҳоли вакилларини қўллаб-қувватлаш, нархлар барқарорлигини сақлаш, шунингдек, ун ва нон маҳсулотлари таъминоти бўйича бирмунча ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, “Темир дафтар”га рўйхатга олинган, аммо моддий ёрдам олмаган 52 та оиладаги 201 нафар аъзосининг ҳар бирига 20 кгдан жами 4 минг 20 кг ун тарқатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги ПҚ-258-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Темир дафтар" га киритилган ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган, бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган оилаларнинг ҳар бир аъзоси учун ун маҳсулоти тарқатилмоқда.

Пискент туманида айни кунларда 230 та оиланинг 946 нафар аъзоларига 20 кг дан, шундан "Темир дафтар" га киритилган 52 та оиланинг 201 нафар аъзоси; ижтимоий аҳволи оғир бўлган 178 та оиланинг 745 нафар аъзоларига 18.920 тонна ун тарқатилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя

Ота-она қарамоғидан маҳрум болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратилди

🏠Вилоятдаги 33 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш учун республика бюджетидан вилоят маҳаллий бюджетига 4 миллиард 741 миллион сўм маблағ ажратилди.

✍️Вилоят ҳокими З. Мирзаев ушбу маблағларни мақсадли йўналтириш ҳақидаги фармойишни имзолади.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok