#Расмий
#Баёнот
Бугун туман ҳокими Р.Рихсиевнинг фуқаролар қабулида Чимқўрғон маҳалласида яшовчи онахон Д.Асраева табиий офатдан зарар етган хонадонини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Умуман олганда, сув тошқини билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида аҳоли ўртасида турли ишониб бўлмайдиган хабарлар тарқалди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, туманимизнинг Сувти ва Чимқўрғон маҳалласида сел-тошқин ҳолатлари кузатилган бўлса-да, аҳоли ва тураржой биноларига жиддий зарар етмаган.
Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев бошчилигида ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди раҳбарлар ҳар бир хонадонга кириб, аҳоли ҳолидан хабар олмоқда, тошқин оқибатлари бартараф этишга амалий ёрдам берилмоқда.
Юқоридаги мурожаат ҳам шу куннинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилди. Ҳоким топшириғи асосида туман Молия бўлими раҳбари Т.Пардаев ва ҳоким ёрдамчиси томонидан зарур қурилиш моллари етказиб берилди.
Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Халқ таълими бўлими баёнот берди
Пискент туман Халқ таълими бўлимига қарашли 8-сонли умутаълим мактаби тўғрисида ижтимоий тармоқларда танқидий мақола юзасидан аниқлик киритди
Бугун ижтимоий тармоқда Пискент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 8-умумтаълим мактаби тўғрисида танқидий ва шикоят постлар эълон қилинди.
Бу борада туман ХТБ томонидан 2022 йил 14 июль куни 8-мактабда ўрганиш ўтказилди ва қуйидагилар аниқланди:
1.Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш муносабати билан ўтказиладиган рефередумга тайёргарлик кўриш мақсадида Пискент тумани 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби 531-референдум участкаси этиб белгиланган. Мазкур мактаб директори М.Махмудова референдум участкаси раиси сифатида, комиссияси аъзоларидан икки нафарини сайловчилар рўйхатини компютерга киритиш мақсадида чақирганлиги аниқланди. Қолган ходимлар эса ишга жалб этилмаган. Ишлаётган ходимларга Сайлов кодексининг 99-моддаси асосида ишлаган даври учун ҳақ тўланади.
2. 8-мактабнинг собиқ филиали, ҳозирги 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан чиққан панжара (решётка)лар 8-мактаб ҳудудидан оқиб ўтувчи ички ариқ ёнларини ихоталаш ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўраш учун ишлатилмоқда. Ҳозирги кунда ушбу панжараларни туман халқ таълими бўлими махсус эксплуатация қурилиш ва таъмирлаш ходимлари ёрдамда ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
3.Туман ҳокимининг ташаббуси билан мактабларда бюджетдан ташқари маблағ топиш мақсадида ихтиёрий равишда қуёнчилик ва паррандачилик ташкил қилиниши белгиланган. Шу муносабат билан 8-мактабда ҳам қуёнчилик ва паррандачилик йўлга қўйилган, ҳозирги кунда 3 та қуён, 30 та парранда мавжуд. Мактаб ҳудудида хеч қандай чорва моллари учун молхона ёки шунга ўхшаш бинолар қурилмаган.
4.Бундан ташқари, 8-мактабда 2014 йил 0,01 га ер майдонига мактаб жамоаси ташаббуси билан лимонария ташкил қилинган. 2014 йилдан буён мактаб жамоси томонидан парваришлаб келинади, лимонлар етилган вақтида мактаб директори туман халқ таълими бўлими ҳамда ўз жамоси иштирокида ҳосил йиғиб олиниб, савдосидан тушган даромади мактаб эҳтиёжи учун ишлатилиб келиниши аниқланди. Жумладан, 2 млн 200 минг сўмга мактаб учун юмшоқ стул ҳарид қилинган, ҳозирги кунда ҳам лимонариядан тушган 2 млн сўм маблағ мактаб ҳисоб рақамида турибди.
Пискент тумани Халқ таълими бўлими фуқаролардан умумтаълим мактабларида қонунбузилиш ҳолатларини билган тақдирда ҳеч қандай тўсиқсиз мурожаат қилишларини сўраймиз!
Мурожаат учун телефон:+998994061387
Ҳаётжон Рашидов, туман ХТБ мудири

Telegram
PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot

Қабристон панжаралари ҳеч қаерга олиб кетилмаган, аксинча таъмирланган
Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Пискент туманида жойлашган «Бадал ота» қабристонидан панжаралар олиб кетилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Пискент тумани Ободонлаштириш бошқармасидан муносабат билдирилди. Маълум бўлишича, панжаралар марҳумларнинг қариндошлари томонидан олиниб, қабристон атрофини ўраш, ободонлаштириш учун ишлатилган.
Бу борада тегишли органлар ўрганиб, аниқлик киритгач, қўшимча маълумот берилади.

Бугун ижтимоий тармоқда Пискент туманида "Тез тиббий ёрдам" фаолияти танқид қилинган эди. Бу борада туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари М.Қодирова қуйидагиларни маълум қилади:
Тошкент вилоятида "Тез тиббий ёрдам" хизмати марказлаштирилган бўлиб, барча туман ва шаҳар чақирувлари Нурафшон шаҳрига, яъни вилоят марказига бириктирилган.
Қисқа “103” рақамига қўнғироқ қилиб, мурожаат йўллаётган фуқаро тўғридан тўғри "Call center" га уланади ва марказ диспетчери бемор тўғрисидаги маълумотларни тегишли ҳудуд "Тез тиббий ёрдам" бригадасига узатади. Айни вақтда Пискент туманида жами 10 та махсус жиҳозланган “Тез тиббий ёрдам” автотранспортлари мавжуд бўлиб, ҳар бири малакали тиббиёт ходимларидан иборат бригадалар аҳолига тез тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Боғга қарасанг боғ, қарамасанг юракка доғ...
🔰Батафсил ўқиш

Ижтимоий тармоқда Пискент тумани Дўстлик маҳалласида ичимлик суви муаммолари бўйича танқидий видеолавҳа эълон қилинди.
Ушбу видеолавҳада кўтарилган масала юзасидан "Тошкент сув таъминоти" корхонаси Пискент тумани филиали раҳбари И.Қосимов билан боғланиб, ҳолатга аниқлик киритдик.
Дўстлик маҳалласида ичимлик суви билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлиб, ушбу муаммони хал этиш чоралари кўрилмоқда. Яъни, маҳаллага “Тошкент сув таъминоти” вилоят бўлими ва туман филиали ходимлари томонидан янги сув минораси (башняси) ўрнатиш ва 1200 м масофага янги сув қувурларини тортиш ишлари бошланган.
Бунинг натижасида Дўстлик маҳалласининг Шодлик, Ёшлик ва видеомурожаатда келтириб ўтилган Янгиобод кўчаларидаги жами 140 та хонадонга тоза ичимлик суви етиб боради.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ижтимоий тармоқда Пискент тумани Дўстлик маҳалласида ичимлик суви муаммолари бўйича танқидий видеолавҳа эълон қилинди.
Ушбу видеолавҳада кўтарилган масала юзасидан "Тошкент сув таъминоти" корхонаси Пискент тумани филиали раҳбари И.Қосимов билан боғланиб, ҳолатга аниқлик киритдик.
Дўстлик маҳалласида ичимлик суви билан боғлиқ муаммо мавжуд бўлиб, ушбу муаммони хал этиш чоралари кўрилмоқда. Яъни, маҳаллага “Тошкент сув таъминоти” вилоят бўлими ва туман филиали ходимлари томонидан янги сув минораси (башняси) ўрнатиш ва 1200 м масофага янги сув қувурларини тортиш ишлари бошланган.
Бунинг натижасида Дўстлик маҳалласининг Шодлик, Ёшлик ва видеомурожаатда келтириб ўтилган Янгиобод кўчаларидаги жами 140 та хонадонга тоза ичимлик суви етиб боради.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Telegram
PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
#Баёнот
Ижтимоий тармоқ орқали бугун Чимқўрғон маҳалласи Гулистон кўчасида бир қанча хонадон йўли таъмирдан қолиб кетганлиги тўғрисида мурожаат эълон қилинди.
Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ва Ободонлаштириш бўлими масъуллари ушбу маҳаллага бориб, ўргандилар.
Аниқланишича, Чимқўрғон маҳалласининг Гулистон кўчаси 800 м қисми август ойида “Обод қишлоқ” дастури асосида асфальтланган. Аммо янги қурилган 5 та хонадонга хали сув қувурлари тортилмаганлиги учун ички кўча таъмирланиши тўхтатилган. Ичимлик суви қувурлари тортилиб, қазиш ишлари якунлангандан сўнг ушбу Гулистон кўчасининг қолган қисми таъмирланади.

Ижтимоий тармоқда Пискент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 31-умумтаълим мактаби ҳақида мурожаат эълон қилинди.
Халқ таълими бўлими мудири Ҳ.Рашидов мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Келовчи маҳалласи ҳудудида жойлашган 31-умумтаълим мактаби 1970 йилда қурилган бўлиб, ўқувчи ўрни (қуввати) 422 нафарни ташкил этади. Бугунги кунда мактабда 414 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Мактаб 2008 йилда мукаммал таьмирланган, иситиш тизими қониқарли ҳолатда, табиий газ билан иситилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 7 сентябрдаги АФ-49-сонли “Аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойишига асосан мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида 31-мактабнинг 2 қаватли ўқув биноси ҳамда 40 ўринли меҳнат ўқув биносини мукаммал таъмирлаш таклифи киритилган.

Бугун ижтимоий тармоқда Пискентда дарахтлар оммавий кесилмоқда, мазмунида хабар тарқатилди.
Ҳолатга аниқлик киритиш учун қуйидагиларни маълум қиламиз.
1.Хабарда кўрсатилган манзил республика Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфидаги Ангрен ўрмон хўжалигининг Пискент тумани бўлими ҳисобланиб, Пискент тумани ҳокимлигига бўйсунувчи ташкилот эмас.
2.Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг 2022 йил 6 июлдаги 128-сонли буйруғи асосида ўрмонни парвариш қилиш ва кесиш қоидаларига кўра хабарда келтирилганшумтол дарахтлари кесилган (юқоридаги ҳужжатлар орқали батафсил маълумот олиш мумкин).

Forwarded from Беҳзод Қобулов | Расмий
#Баёнот
KUN.UZ САЙТИ ЖУРНАЛИСТИ ДИЛШОДА ШОМИРЗАЕВАНИНГ МАҚОЛАСИ ЮЗАСИДАН
Kun.uz журналисти Дилшода Шомирзаева Зангиота тумани Назарбек қўрғонидаги вазият бўйича кеча ташкил этган матбуот анжуманимизни умуман бошқа мазмунда талқин қилган. Биз бу ўринда журналист томонидан касб этикаси, ҳақиқатга одилона ёндашув принципи бузилган, деб ҳисоблаймиз. Қуйида лўнда қилиб масалани тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати журналист Дилшода Шомирзаевани қўярда-қўймай бу матбуот анжуманига чақирган эмас. Шундай тадбир ўтказилаётгани ҳақида хабардор қилинган, холос.
Қурилиш сансалорликка учрагани ҳақидаги гап ҳам асоссиз. Бу ўринда гап – аҳоли учун ниҳоятда зарур бўлган, давлат ўз вақтида эътибор қаратган мана шу объектнинг қурилиши мобайнида қўшимча жиҳатлар пайдо бўлаётганидадир. Яъни объектни лойиҳалаш давомида ер остидаги коммуникация, дарахт кесилиши, снос масаласи ҳужжатларда акс этмаган. Натижада, қайта ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш, тегишли тартибда рухсат олиш, сносга маблағ йўналтириш билан боғлиқ жараён бўлаяпти. Бусиз иложи йўқ.
Таъкидлаймизки, бу ўринда лойиҳа муаллифи ёки буюртмачи, ташаббускор томонни ҳам айбдор қилмоқчи эмасмиз. Қурилиш жараёнида кутилмаган ҳолатлар юзага келиши, қўшимча иш олиб борилиши эҳтимоли ҳар доим, ҳар қандай йирик объектларда бўлади. Бу ерда асосий мантиқ – давлат аҳоли учун ниҳоятда зарур бўлган мана шу объектни қуришга қарор қилганида.
Кўприк қурилади. Қурилиш бошланган. Менимча, бу ерда бугун, ҳозир ҳал қилиниши лозим бўлган асосий муаммо бошқа. Яъни, токи кўприк қурилгунича, вилоят ҳокимлиги, туман ҳокимлиги мутасаддилари бошқа муқобил йўллардаги қатновни тартибга солиши, алтернатив вариантларни тақдим этиши керак эди. Аҳолининг бугунги норозилиги мана шундан. Биз айни пайтда мана шу мазмунда қўшимча баёнот беришга тайёрланаяпмиз.
Қурилиш соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, тартиб-таомиллардан хабардор журналист воқеликка бундай ёндашмас, давлат идораларини сансалорлик ва ва ҳоказоларда айбламас эди.
Мавзуга доир: мана шу матбуот анжуманида қатнашган бошқа бир профессионал журналист мавзуга профессионал ёндашиб, ҳолатни асл воқеликка мос талқин қилган. Гап – мавзуга профессионал ёндашувда.
@Behzod_Qobulov

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Bayonot
Anomal ob-havo sharoitida umumtaʼlim maktablarida taʼlimni tashkil etish yuzasidan bayonot
Viloyat hokimining topshirigʻiga asosan, Toshkent viloyatidagi barcha hududlarda hokim, maktab direktori va mahalla raislari bilan maktablardagi issiqlik taʼminoti holati oʻrganildi, telefon orqali ularning fikrlari olindi.
Oʻrganish ishlari kecha 23:00 da tugallandi. Quyidagi yakuniy xulosaga kelindi:
➖ 11-yanvardan viloyat boʻyicha 77 ta maktabda dars boʻladi.
➖ Ushbu maktablarning oʻquvchilari darslar boshlanishi haqida ota-onalar kengashi orqali xabardor qilingan.
➖ Boshqa umumtaʼlim maktablarida oʻqishlar, mavjud sharoitlarni inobatga olgan holda, 12-yanvardan bosqichma - bosqich boshlanadi.
➖ Bugun soat 14:00 da ertadan boshlab dars boshlanadigan boshqa maktablar roʻyxati eʼlon qilinadi.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
#Баёнот
Аномал об-ҳаво шароитида умумтаълим мактабларида таълимни ташкил этиш юзасидан баёнот
Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, Тошкент вилоятидаги барча ҳудудларда ҳоким, мактаб директори ва маҳалла раислари билан мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди, телефон орқали уларнинг фикрлари олинди.
Ўрганиш ишлари кеча 23:00 да тугалланди. Қуйидаги якуний хулосага келинди:
➖ 11 январдан вилоят бўйича 77 та мактабда дарс бўлади.
➖ Ушбу мактабларнинг ўқувчилари дарслар бошланиши ҳақида ота-оналар кенгаши орқали хабардор қилинган.
➖ Бошқа умумтаълим мактабларида ўқишлар, мавжуд шароитларни инобатга олган ҳолда, 12 январдан босқичма - босқич бошланади.
➖ Бугун соат 14:00 да эртадан бошлаб дарс бошланадиган бошқа мактаблар рўйхати эълон қилинади.
✉ ️Telegram 🌐Website 🌐 YouTube 📱 Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM