PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Forwarded from PISMIQ.uz
#сайлов_2023

⭕️Хорижлик кузатувчилар Тошкент вилоятида сайловга тайёргарлик жараёнларини ўрганди

📍МДҲ кузатувчилари миссияси аъзолари Евгений Козяк ва Денис Варганов Нурафшон шаҳридаги 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси биносида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

➡️Округ сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев меҳмонларга ҳудудда Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

✔️Ўтган вақт давомида жойлардаги барча сайлов участкалари сайловга оид қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, зарур замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди. Жисмоний ҳаракати чекланган сайловчилар имкониятини эътиборга олган ҳолда биноларга нишаб йўлаклари барпо этилди.

🟢Тошкент вилояти бўйича участка сайлов комиссияси аъзолари таркиби Сайлов Кодекси талаблари асосида тузилган. Жойларда тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида, чақирув плакатлари, сайловга оид стендлар ва бошқа тарғибот материаллари белгиланган жойларга тартиб билан ўрнатилди.

Учрашувда хорижлик меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

🌐Шундан сўнг улар Нурафшон шаҳрида ташкил этилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари қай даражада бўлаётгани билан ҳам танишди.

10-Тошкент вилояти
округ
сайлов комиссияси матбуот маркази.

👉каналга уланиш👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2023
#Тараддуд

Сайловда иштирок этиш 18 ёшга кирган ҳар бир инсоннинг конституцион ҳуқуқидир.

Республикамизда яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий жараён Президент сайловининг очиқ ва ошкора, тенг, шаффоф ва демократик талаблар асосида ўтиши, айниқса, фуқароларнинг бемалол ўз сайлов ҳуқуқидан фойдалана билиши аҳамиятлидир.

Шу боис, Пискент туманида ҳам сайлов учаскаларида ўқув семинарлари мунтазам ўтказилиб, унда сиёсий жараёнларнинг бекаму кўст ва демократик руҳда ўтишини таъминлаш борасида қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Сайловчиларни хатловдан ўтказиш, таклифномалар эгаларига етиб боришини таъминлаш, муддатидан олдин овоз беришни тўғри ташкил этиш, жисмоний ҳаракати чекланган сайловчилар имкониятини ҳисобга олиш ва Сайлов кодексига оид қатор зарур тавсиялар берилмоқда.

Суратларда: Сайлов участкаларда семинар ва йиғилишлар жараёни.

@piskenthayoti
#сайлов_2023
#жараён

⚡️Пискент тумани ҳокими Нодирбек Якубов ҳам ўз фуқаролик бурчини бажарди

Бугун Пискент туман ҳокими Нодирбек Якубов ҳам ўзининг фуқаролик позициясини билдирди. Ўзи истиқомат қилаётган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 33-сайлов участкасига оила аъзолари билан келиб, овоз берди.

@piskenthayoti
#сайлов_2023
#жараён

Олис ҳудудлардаги сайловчилар учун автобус қатнови йўлга қўйилди

Сайловда қатнашиш 18 ёшга кирган ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқидир. Олис ҳудудлар аҳолисининг сиёсий иродасини намоён қилиши, сайлов участкасига қийинчиликсиз етиб келишини таъминлаш учун бугун ҳудудларга транспорт қатнови йўлга қўйилди.

Суратда: Ғайрат маҳалласидаги 532-сайлов участкасида жараёнлар.

@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2023
#жараён

Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакилининг ўринбосари Абдулҳамид Маликов ва навоийшунос олим Акром Маликов сайловда муносиб номзодга овоз беришди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилоят вакилининг ўринбосари Абдул Ҳамид домла Маликов ўғли- навоийшунос олим Акром Маликов билан бирга юртимиз тарихидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиб, энг муносиб номзодга овоз берди.

Ватан келажаги ва халқ саодатини таъминлашда муҳим бўлган мазкур умумхалқ сайлови жараёнлари очиқлик ва шаффофлик асосида ўтмоқда.

@piskenthayoti
#сайлов_2023
#жараён

Ҳар бир участкада сайлов жараёнлари давом этаяпти.

Куннинг иккинчи ярмида сайлов участкаси аъзолари томонидан ҳудудлардаги ётиб қолган кексалар, ногирон, жисмоний имконияти чекланган сайловчилар ҳузурига боришмоқда. Уларнинг сайлов ҳуқуқидан фойдаланишларига шароит яратилмоқда.

@piskenthayoti
#сайлов_2023
#жараён

Даладаги юмушларини бир четга суриб, деҳқон ва фермерлар ҳам сиёсий жараёнда қатнашишмоқда.

Суратларда: "Эсергепов Султонмурод", "Абдиев Азим", "Ғортепа агро" МЧЖ фермер хўжаликлари раҳбарлари.

@piskenthayoti
#Сайлов_2023

Бугун мамлакат эртаси, кўпмиллатли халқимиз фаровонлиги, фарзандларимизнинг ёруғ келажаги учун ўзини бурчли деб билган барча тумандошларимиз оила аъзолари билан бирга сайловда қатнашишди.

Суратларда: Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Музаффар Ахров, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Сурайё Азимова, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари Жасурхон Қодирхонов.

@piskenthayoti