PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Жараён

Сувтида табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда

Айни вақтда туман ҳокими бошчилигида Фавқулодда вазиятлар штаби ташкилотлари томонидан Сувти маҳалласида табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Маҳалланинг Мустақиллик кўчасидаги 10 та хонадонга сув тошган бўлиб, ҳозирда махсус техникалар ёрдамида ариқлар янгитдан қазилмоқда. Туман ҳокими масъулларга ариқларга лотоклар ўрнатиб, кўчага шағал ётқазиш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, кўчадан ўтган зовур кўприги остидаги қувурлар тозаланиб, қайта ўрнатилди. Жараёнда газ трубалари ҳам қайта таъмирланмоқда. Чимқўрғон маҳалласида ёлғиз яшовчи онахон ва яқин кунларда тўй қилиши режалаштирилган икки хонадонга эса масъуллар ҳомийлигида қурилиш ишларида ёрдам бериладиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Жараён

Раҳбарлар ҳам бевосита иш жараёнида.

Суратда: туман ҳокимлиги Ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#жараён

📌Тил — миллатнинг энг бебаҳо маънавий бойлиги

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Ўрганиш
#Жараён

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Раҳимжон Рихсиев туман ҳудудида барпо этилаётган янги ижтимоий соҳа объектларининг қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.

Ўрганиш жараёнида капитал реконструкция қилинаётган Ойбек маҳалласидаги 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Лолаариқ маҳалласидаги марказий стадионда мавжуд камчиликларни бартараф этиш, қурилиш ишларини сифатли олиб бориш ва бино қурилиш ишларини ўз вақтида якунлаш зарурлиги бўйича мутасадди раҳбарлар ва қурувчиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ўрганиш
#Жараён

Туман ҳокими Р.Рихсиев тегишли ҳоким ўринбосарлари билан ҳудудларда бўлди.

Ўрганиш жараёнида масъуллар билан бўш турган бинолар, қаровсиз қолган ер майдонларидан самарали фойдаланиш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, Мингтепа маҳалласида бўлиб, раис ва ҳудуд ҳоким ёрдамчиси билан суҳбатлашди. Фуқаролар йиғини биноси қуриш учун муносиб жой танлаш бўйича топшириқлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ташаббусли_бюджет
#Жараён

Ёдингизда бўлса, Култепа маҳалласи аҳолиси бирдамлик билан овоз бериб, "Ташаббусли бюджет" жараёнида ички кўчаларни таъмирлаш лойиҳасида 950 миллион сўмлик лойиҳада ғолиб бўлишган эди (1830 та овоз).

Айни вақтда маҳаллада асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Бирлашган ўзар, деган мақолнинг исботи бўлди бу. Офарин!


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ФВБ
#Жараён

Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 18 август кунидаги 3-4-5208-сонли кўрсатмаси ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрам тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида Пискент тумани Фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш  штаби аъзо ташкилотларининг  куч ва воситалари иштирокида махсус тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Машғулотда туман ҳокими ўринбосари Б. Шерматов ва туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Р.Ахроров иштирок этди. Жараёнда махсус хизматлар ходимларига байрамни беталофат ўтказиш, ёнғинларни ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш буйича йўриқнома тушунтирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Жараён

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев ҳудудларда бўлиб, бунёдкорлик ишлари ва пахта парвариши билан боғлиқ юмушларни назорат қилди.

Аввал Истиқлол маҳалласида бўлган туман раҳбари фуқаролар йиғинининг янги биносини кўздан кечирди. Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Шундан кейин сектор раҳбарлари билан бирга пахта далаларида бўлдилар. Мутасаддилар ҳудудларда етиштирилган пахта ҳосили, уни териб олиш билан боғлиқ ишлар, ҳашарчи ва теримчиларга санитария талаблари асосида яратилган шарт-шароитларни ўрганишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Жараён

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларидаги муаммоларни ўрганиб, ечим топиш юзасидан иш ташкил этилмоқда.

Сектор раҳбарлари, аҳолига хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилот мутасаддилари иштирокида куз-қиш мавсуми олдидан одамларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаб, қисқа вақтда ҳал этиш юзасидан зарур топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Ҳар бир корхона ва ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, етакчилар ҳамда хотин-қизлар фаоллари маҳаллаларга бириктирилди.

Бу ишлар ҳар бир сектор, ҳар бир маҳаллада олиб борилиб, муаммо ва масалалар бўйича аниқ "йўл харитаси" тайёрланади, ечими назоратга олинади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Жараён

Фермерларнинг дала маданиятига амал қилиши экин майдонларидан самарали фойдаланишга олиб келади.

Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев Пискент тумани қишлоқ хўжалиги ходимлари билан мулоқотида дала маданиятини юксалтириш, пахта ва буғдойзорлар четларини ерга қўшиб, озиқ-овқат экинларини жойлаштириш тўғрисида бир қатор тавсиялар берган эди.

Ушбу вазифалар ижроси доирасида туман ҳокими Р.Рихсиев бошчилигида ҳудудларда назорат ишлари кетмоқда. Хусусан, Туркистон ҳудуди фермер хўжаликларида дала четларидаги ерларни экин майдонига қўшиш ишлари олиб борилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Жараён

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ҳудудларда бўлиб, фермерлар билан учрашди.

Туманнинг Қирққизобод ва И.Ҳайдаров ҳудудлари пахтазорларини кўздан кечиргач, туман раҳбари фермер ва тажрибали деҳқонлар билан учрашди. Терим суръати, фермерлар томонидан теримчиларга яратилган шароит ва иш ҳақларининг ўз вақтида тўланиши, кузги буғдой сепиш сингари вазифалар ижроси таҳлил қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Обод_қишлоқ
#Жараён

Ҳудудларни ўрганиш жараёнида туман раҳбарлари Зоминовул маҳалласида бўлиб, “Обод қишлоқ” дастури асосида қурилиш ишларни назорат қилдилар.

“Обод қишлоқ” дастури асосида Зоминовул ҳудудида жами
- 1500 метр масофада ички йўллар асфальтланди;
- 2100 метр масофада тоза ичимлик суви тармоғи ётқизилди;
-70 дона электр таянч устунлари ўрнатилиб СИП кабел тортиш жараёнига тайёрланмоқда;
-4000 метр масофада янги оптик толали алоқа тармоқлари тортилди.
Бундан ташқари, бугунги кунда маҳалла кўчаларига 74 дона тунги ёртиш чироқлари ўрнатиш, болалар боғчаси қуриш, сув йўлларига лотоклар ўрнатиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мулоқот #Жараён

🗓 Шу кунларда Зойир Мирзаевнинг вилоятимиздаги маҳаллий бошқарув органлари, бошқарма, корхона ва ташкилотларнинг матбуот хизмати раҳбарлари билан учрашувига тайёргарлик кўрилмоқда.

🤝Айни пайтда жамоамиз билан ушбу мулоқот формати ва кун тартиби устида ишлаяпмиз, таклифлар тайёрлаяпмиз.

📄 Соҳага доир Президент ҳужжатлари, бошқа юқори турувчи органларнинг қарор ва топшириқлари ижросининг реал аҳволи таҳлил қилинмоқда.

👉 БАТАФСИЛ

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Жараён

Давлат тили тўғрисидаги Қонун ижроси ўрганилди

Пискент тумани ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Камалов, Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари С.Азимова томонидан туман ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида Давлат тили тўғрисидаги Қонуннинг 10-моддаси, янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддалари талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу борада тадбиркорлик субъекти раҳбарларига оғзаки огоҳлантириш берилиб, амалдаги қонун талаблари тушунтирилди. Ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from PISMIQ.uz
#Жараён
#Онлайн

✍️ Пискент тумани аҳолиси овоз беришда фаол қатнашяпти.

📌 Хусусан, ҳудуддаги 526-сайлов участкасида референдум
жараёни Давлат мадҳияси садолари билан бошланди. Маҳалла нуронийлари қўл очиб, юртга тинчлик ва хотиржамлик тилаб, сиёсий жараёнларнинг шаффоф, демократик руҳда ўтиши, мустақиллигимиз бардавом бўлишини тилаб дуо қилишди.

Мазкур участкада 2406 та аҳоли рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 40 нафари биринчи марта сиёсий
жараёнда қатнашмоқда.

– Участкамизда 35 нафар ногиронлиги бўлган ва кекса сайловчилар бор, уларнинг хонадонига ўзимиз бориб, сиёсий иродасини билдиришига кўмаклашамиз, – дейди референдум участкаси раиси Акбарали Назиров
.

👉Каналга уланиш👈
#Референдум_2023
#Жараён

⚡️Пискент тумани ҳокими Нодирбек Якубов ҳам ўз фуқаролик бурчини бажарди

Бугун Пискент туман ҳокими Нодирбек Якубов ҳам ўзининг фуқаролик позициясини билдирди. Ўзи истиқомат қилаётган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 33-референдум участкасига оила аъзолари билан келиб, референдумда овоз берди.

@haqiqatonline_24