#Аёл_ва_рақамли_иқтисодиёт
*Оддий уй бекаси онлайн дўкон оча оладими?
*Масалан, Пискентда туриб, телефон орқали Америкадан буюм олиб кела оладими?
*45 кунда электрон савдони юргазиш мумкинми?
Бизнес экспертларнинг сўзларига кўра, қўлингда телефон, интернет ва истак бўлса, бунинг имкони бор!
“Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди раиси Саодат Турсунбаева "Аёл ва рақамли иқтисодиёт" лойиҳаси доирасида USАID жамғармасида грант ютиб олган. Ушбу лойиҳа асосида Пискент тумани хотин-қизлари учун бепул ўқув курси ўтказиш ниятида. Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда ўз бизнесини бошлаш ва ривожлантириш хоҳиши бўлган аёлларни онлайн ўқув курсига таклиф этмоқда. Аҳамиятлиси, онлайн дўкон орқали ҳатто саломатлигида муаммолари бўлган, имконияти чекланган аёллар ҳам фойда кўриши мумкин.
Айни вақтда амалий семинарда бир гуруҳ тадбиркор ва тадбиркорликни бошлаш арафасидаги хотин-қизлар халқаро экспертлардан дастлабки маълумотларни олишмоқда.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi