#мурожаат_ва_натижа
#қабулдан_сўнг
✍11 январь куни 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Ш.Милиев ва депутат Д.Ҳакимованинг "Ғайрат" МФЙ аҳолиси билан ўтказилган сайёр қабулида кўчаларни таъмирлаш, эскирган симёғочларни алмаштириш, ичимлик суви масаласи, маҳалла ёшлари учун спорт майдони қуриш бўйича мурожаат қилинган эди.
✅Мурожаатлар сектор масъуллари томонидан ўрганилди. Аҳолининг талаб ва таклифларидан келиб чиқиб қуйидаги ишлар амалга оширилди:
🛣Маҳалланинг Тинчлик, Тараққиёт, Мевазор ва Янги ҳаёт кўчаларини шағаллаштириш бошланди.Сув башняси таъмирланди.
🔌Туман Электр таъминоти корхонаси томонидан Наврўз кўчасидаги эскирган симёғочлар ўрнига 10 та бетон симёғочлари ўрнатилди.
⛳️Шунингдек, Наврўз кўчасига маҳалла ёшлари спорт билан шуғулланиши учун STREET VORKOUT майдони қурилди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қабулдан_сўнг
Туман ҳокими ўринбосарлари Сузоқ қишлоғига нега боришди?
“Новкент” МФЙ, Сузоқ қишлоғида яшовчи Клара Инжибоевани оғир дард тўшакка михлаган. Бундан ташқари уч ойдан буён кўзлари ҳам панд бермоқда.
Бугун туман раҳбарининг топшириғи асосида ҳоким ўринбосарлари А.Деҳқонов, Х.Исамухаммедов, ССБ бошлиғи М.Қодирова, мутасаддилар, депутатлар ва маҳалла раиси ушбу хонадонга бордилар. Аёлга ногиронлик аравачаси топширилди. Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан тиббий ҳолати кўрикдан ўтказилди.
Ўғли Бийбарис Инжибаевга оилада эркак ишламаса, турмушда барака бўлмаслиги тушунтирилди. Унга “Эшбекова Мақсуда” фермер хўжалигидан иш ва иккинчи экин майдонидан 2 гектар ер ажратиладиган бўлди. Шунингдек, томорқасидан унумли фойдаланиш тўғрисида зарур маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатилди.
-Очиғини айтганда, ўтган йили пандемия вақтида ҳокимиятдан қорамол берилди, лекин сотиб юборгандик. Бундан буёғига меҳнат қилиб, оиламни оёққа турғазаман, дейди у.

МУРОЖААТ ВА НАТИЖА
✅Туман ҳокимининг 4 апрель куни бўлиб ўтган қабулида “Намуна” маҳалласидан М.Хасанова ўзига тегишли нотурар бино ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраган эди. Ҳоким топшириғига асосан, Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев ва масъуллар мурожаат бўйича жойига чиқиб ўргандилар. Бино жойлашган ҳудудни ўрганиб, тегишли тавсия бердилар.
✅“Дўнгқўрғон”лик Р.Қодиров деҳқончилик учун ер ажратишда кўмак сўраган. Фуқаронинг хонадонига бориб, томорқасидан қай даражада самарали фойдаланаётгани ўрганилди. 79 ёшли Рисқул ота ҳовлисидан йилига 3 мартагача ҳосил олмоқда. Картошка, сабзи, карам, тарвуз, асалари, парранда боқиб, рўзғорига барака киритаётган миришкор инсон. Шу боис, унга ёрдамчи хўжалик ташкил этиш, қуёнчилик ва асаларичиликни ривожлантиришига амалий ёрдам берилади. Шунингдек, Р.Абдужабборова, Ғ.Хайитбоевнинг деҳқон хўжалиги ташкил этиш бўйича мурожаатлари ҳам шу тарзда ўрганиб, тегишлича маслаҳат берилди.

✍Туман ҳокимининг фуқаролар қабулида айтилган, ечими ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатлар юзасидан мутасадди раҳбарлар жойига чиқиб, ўрганмоқдалар.
“Сувти” маҳалласида яшовчи Д.Ж. онаси оғир хаста эканлигини айтиб, даволатиш учун амалий ёрдам сўраган эди. Ҳоким топшириғига асосан, туман ҳокими ўринбосари С.Хамдамов, ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев мурожаат бўйича жойига чиқиб ўргандилар. Хасталикка чалинган Г.А. нинг ҳолидан хабар олинди. Саломатлигини тиклаши учун ёрдам, марказий шифохонада даволаниши учун ордер, моддий ёрдам ажратиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

#Қабулдан_сўнг
Сайёр қабулда Сувти маҳалласидаги Бўз қишлоғида ичимлик суви ҳамда ички йўлларни таъмирлаш юзасидан мурожаатлар йўлланган эди.
Туман ҳокими Р.Рихсиев мурожаат изидан қишлоққа борди. Сув таъминоти корхонаси туман филиали раҳбари ва 1-сектор масъуллари билан биргаликда муаммонинг ечими муҳокама қилинди. Эски сув иншоотини қайта таъмирлаш ва Бўз қишлоғида ичимлик суви таъминотини яхшилаш, мактабга олиб борувчи йўлни шағаллаштириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Аввал хабар берганимиздек, Бекобод маҳалласидаги қабулда маҳалланинг 20 нафардан ортиқ фуқароси иштирок этди. Аввалги қабулларга солиштирганда, фуқаролар сони кам. Нима учун?
-Сайёр қабулларнинг тез-тез ўтказилиши фуқароларда савол ва мурожаатлар сони камайишига олиб келяпти,-дейди Бекобод маҳалласи раиси Гулбаҳор Ғуломхонова.-Бугунги қабул соат 11:00га белгиланган эди. Айрим сабабларга кўра кеч соат 17:00га кўчирилди. Фуқароларимиз тўғри тушуниб, мурожаати борлари шу вақтга етиб келишди. Деярли барча мурожаат ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Дарҳақиқат, ҳар ҳафтанинг жума ва шанба кунлари қабулларнинг мунтазам равишда ўтказилиши, мурожаатларнинг қонуний асосда ечим топиб бораётгани, асосийси одамларда ҳуқуқий саводхонликнинг ортиб бораётгани ҳам мурожаатлар сони камайишига сабаб бўлмоқда. Жумладан, сешанба куни Тараққиёт маҳалласида қабул ўтган бўлса, бугун барча раҳбарлар Бекободда халқ олдига бориб, арзига қулоқ тутмоқда.
Сайёр қабул давомида бекободлик фуқаролардан саккизта мурожаат тушди. Туман ҳокими Р. Рихсиев томонидан электр таъминоти корхонаси билан боғлиқ эски электр устунларни олиб чиқиб кетиш ва 9 та янги устун ўрнатиш, Д.Холжигитованинг Гулистон кўчасида йўлни текислаш ва ичимлик суви тармоғидаги камчиликни бартараф этиш, М.Азимованинг саломатлигини тиклашда амалий ёрдам кўрсатиш, С.Абдулхақовнинг деҳқон хўжалигини бекор қилиш, маҳалла кексалари томонидан анҳор ўзанини 500 м масофада қаздириш, М.Озодованинг тадбиркорликда кредит олиш ва жой ажратиш юзасидан мурожаатларини ижобий ҳал этиш учун тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла ҳоким ёрдамчисига аниқ вазифалар юклатилди. Йўлни махсус техникада текислаш ва 700 м масофада ичимлик суви тортиш масаласи бўйича масъул раҳбарлар мурожаат қилган фуқаролар билан жойига чиқиб, ечими тўғрисида келишиб ҳам олдилар.
Қабул давомида бир жиҳат эътиборимни тортди. Теракли ота қабристонида ободонлаштириш, хонадонлар остонасидан оқиб ўтувчи анҳор ўзанини маиший чиқиндилардан тозалаш бўйича мурожаат қилган фуқароларга, туман ҳокими эмас маҳалла одамларининг ўзлари эътироз билдирди. Бекободликларнинг "Аждодларимиз ётган қабристонни биров эмас, ўзимиз тозалаймиз", "500 м масофага ёрдам керак, лекин ҳар биримиз ўз хонадонимиз остонасидан ўтган қисмини ўзимиз тозалаймизда" деган сўзлари Бекобод халқида ўзбекона ғурур, андиша ҳамон сақланиб қолганини англатади.
Хулоса ўрнида айтмоқчиманки, бугун фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ортиш баробарида бурч ва мажбуриятларини ҳам чуқур англамоқда. Бунда ҳуқуқий тарғибот билан бир қаторда ОАВ ва блогерларнинг ҳам ҳиссаси бор.