PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.67K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Қарор_ва_ижро
#Фаолият

Ҳокимнинг жойлардаги ёрдамчилари муаммоларга ечим топмоқда

Ҳар бир маҳаллада фаолият бошлаган ҳоким ёрдамчилари аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида амалий ишлар олиб бормоқда.

-Маҳаллада одамлар ўзини қийнаган муаммолар билан ечим қидириб олисга бормаслиги учун Президентимиз ташаббуси билан ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари иш бошладик,-дейди Оқтепа маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Моҳира Иномжонова.-Оқтепа маҳалласидаги Восилқори ва Навбаҳор кўчалари тупроқ йўл эди. Мурожаатлардан келиб чиқиб, 3-сектор, маҳалла раиси билан биргаликда шағаллаштириш ишларини олиб бордик.

Айни вақтда ҳар бир маҳаллада хатловлар ва ўрганишлар олиб борилиб, ёрдамчилар муаммоларнинг ечими борасида алоҳида йўл харитаси белгилаб олмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
#фаолият

"ҚИРҚҚИЗ"ДА ПАРКЕНТЛИКЛАР

🔘Пскент туманида жойлашган “Қирқ қиз” зиёратгоҳи ҳар доим зиёратчилар билан гавжум масканлардан бири ҳисобланади. Ушбу диққатга сазовор жойга республикамизнинг турли бурчакларидан ҳатто қўшни Тожикистон, Қирғизистон Республикаларидан ҳам зиёратчилар келиб туришади.

🔍Ушбу қадимий масканда зиёратчилар, маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан зиёратгоҳ ҳудудининг тозалик ва озодалигига эътибор қаратилмоқда.

⚡️Паркент тумани Ҳисарак қишлоғи “Чинорбулоқ”  МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи бир гуруҳ аёллар ушбу зиёратгоҳга келишди.

📌- Биз ушбу зиёратгоҳга илк маротаба келишимиз, бироқ бу ернинг салқин ҳавоси ва турли хил дов-дарахтлари бизни ҳайратга солди. Бизга Тошкент вилояти Маданий мерос Бошқармаси мутахассислари зиёрат одоби ҳақида керакли ва қимматли маълумотларни айтиб ўтишди. Биз бу ерга яна келишни ният қилдик”- деди, “Чинорбулоқ”  МФЙ аёллар масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Маҳкамова.   

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фаолият
#Бизнинг_ёшлар

Саида Раҳмонова, Ғайрат МФЙ ёшлар етакчиси:
-Маҳалладаги ҳар бир ёшга ўз йўлини топиб олишларида ёрдам берамиз.

Ғайрат маҳалласи аҳолисининг 668 нафарини ёшлар ташкил этади. Ёшлар етакчиси Саида Раҳмонова томонидан уйма-уй юриб ўтказилган хатловлар давомида ёшларнинг 13 нафари "Ёшлар дафтари" га киритилган эди.

Етакчининг ёрдами билан уларнинг 3 нафарига имтиёзли кредит, 2 нафарига муддатли ҳарбий хизмат тўловлари, 2 нафарига ҳайдовчилик курсида ўқиши, 1тасига моддий ёрдам, яна бирига 1гектар ер, 1нафар ёшга эса олийгоҳда ўқиш учун шартнома тўлови тўлаб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi