PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Танқид
#Таҳлил

Сектор раҳбарлари томонидан ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлил қилинди.

Батафсил ўқиш⤵️

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳудудларда
#Танқид

Қурилишдаги муаммолар қачон тамом бўлади?

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг ҳудудлардаги ўрганишлари давом этмоқда. Бугун туман ҳокими ва мутасадди раҳбарлардан иборат гуруҳ Оқтом, Тараққиёт сингари олис ҳудудларда бўлдилар. Маҳаллаларда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида қурилаётган обьектлар билан бирга фаолият кўрсатаётган ижтимоий соҳа муассасалари ҳам танқидий назорат қилинди.

Жумладан, Оқтом маҳалласида яқинда фойдаланишга топширилган тиббиёт пункти, Тараққиёт маҳалласидаги янги қурилаётган боғча биносида амалга оширилаётган ишлар танқидий кўрилди. Ўрганиш давомида биноларнинг инфратузилма тармоқларига уланиши мутлақо талабга жавоб бермаслиги кўриб чиқилди. Қурилиш сифатида ҳам бир қатор камчиликлар мавжуд эканлиги аниқланди.

Ушбу масалалар бўйича қурилишга масъул раҳбарларга камчиликларни тез фурсатда бартараф қилиш топшириғи берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Танқид

Мингтепа маҳалласидан Саид қишлоғига олиб борувчи йўлни пискентликлар яхши билишади. Ушбу йўл ҳозирда деярли беркитиб қўйилганлиги ҳам кўпчиликка маълум.

Боиси, ноқонуний чиқиндихона пайдо бўлиб, кўчани деярли тўсиб қўйган, ҳавони булғаган ҳиддан эса атрофда яшовчи аҳоли шикоят қилмоқда.

Албатта, туман ҳокимлиги хизматчиси сифатида бу танқидни ёзиш бироз эриш туюлар. Лекин туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимларидан ташаббус кутишнинг ҳожати йўқ.

Ҳурматли экологлар, "Тоза ҳудуд" ва ободонлаштириш масъуллари! Сизнинг фаолиятингиз бўйича туман раҳбари шахсан танқид қилиши шартми? Қачонгача асосий вазифангизни кимдир айтиб қилдириши керак?!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi