PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Forwarded from Фермер.уз
#Саёҳат

Яна бир бор “Аёллар дафтари”даги 50 нафар хотин-қиз Самарқандга йўл олишди

Айни вақтда Пискентлик "Аёллар дафтари"га рўйхатга олинган 50 нафар хотин-қиз Самарқанд шаҳрига зиёратга йўл олди. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, вилоят ва туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу саёҳат икки кун давом этади.

Зиёрат давомида аёллар очиқ осмон остидаги музей-шаҳарда бўлиб, Регистон, Бибихоним, Гўри Амир мажмуалари билан танишадилар.

Канални кўриш 👇👇👇
https://t.iss.one/piskentmahalla
#Саёҳат

Пискентлик хотин-қизлар Самарқандга етиб бориб Гўри Амир мақбарасини зиёрат қилмоқдалар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саёҳат

⚪️🔴 ҚАБРИСТОНДАГИ ЗИЁРАТГОҲ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?

🔻🔺Пискентга кираверишда Бобо Ғозий Турк Тўғон зиёратгоҳи бўлиб, маҳаллий аҳоли уни Бўғзиён ота деб номлаб олган. Пайғамбар хизматида бўлган саҳобалардан бири номи билан боғлиқ. Бу ердаги қабристон тупроғини қизғиш туси бор, айтишларича, Бобо Ғозийнинг душманлари билан олишувида тўкилган қон уни шу рангга солган.

Кираверишда каттагина мақбара ва ичкарида зиёратчилар учун жой қилинган. Бу ерга кўплар қурбонлик қилиб, "қозон ёқиш" учун ҳам келишади. Қабристондан бир неча чақирим узоқликдаги катта тепаликда саҳоба учун рамзий қабр қилинган. Унга чиқиш учун 126 зинани босиб ўтишингиз керак...


Анрендан зиёратга келган Қўйсиной бувини учратдик, унинг отаси фарзандлари ўтгандан сўнг, бу боламизни қўйиб кетсин, дея шундай исм беришган экан. Етимликда, ким нон берса ўшани хизматини қилиб ўсганман, оёғим оғригани учун яқинларимни зиёрат қилишга келдим, дейди улар...


@tarix_chorrahasida
#Саёҳат

Пискентлик аёллар Шаҳрисабзга йўл олди

Байрам кунлари туманимиз хотин-қизларига ҳар галгидан кўпроқ хурмат ва эътибор кўрсатилди. Айни вақтда Пискентлик "Аёллар дафтари"га рўйхатга олинган 40 нафар хотин-қизлар ва фаоллар "Афросиёб" тезюрар поездида кўҳна Шаҳрисабз шаҳрига зиёратга йўл олди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ва туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу саёҳат икки кун давом этиши режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саёҳат

Атроф-табиий муҳитни соф ҳолда асраш ва келажак авлодларга етказиш, ҳайвонот вам ўсимлик дунёсини асраш, болаларни табиатга меҳр қўйишни ўргатиш мақсадида туманимизда бир қатор экологик тадбирлар ўтказилмоқда.

Куни кеча “Бутунжаҳон ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Ўзбекистон экологик партияси туман кенгаши, туман Халқ таълими бўлими, “Меҳр ва оқибат” нодавлат-нотижорат ташкилоти, “Меҳр” итлар бошпанаси ҳамкорлигида саёҳат уюштирилди.

Пискент тумани 2-мактаб ўқувчилари бошпанага саёҳат қилишиб, инсон табиатнинг бир бўлаги эканлиги тўғрисида амалий машғулотларда билиб олдилар. Бошпанада яшаётган ҳайвонларга ғамхўрлик қилдилар. Саёҳат якунида болаларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саёҳат

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” лойиҳаси доирасида туман ҳокимлиги ва Миллий гвардия ҳомийлигида бир гуруҳ маънавият тарғиботчиларининг вилоятимиздаги музей ва зиёратгоҳларга саёҳати уюштирилди.

Маънавият ва маърифат маркази Пискент тумани бўлими раҳбари Р.Шеров бошчилигида дастлаб Янгийўл туманида жойлашган Усмон Юсупов уй-музейига борган тумандошларимиз 1937—1950 йилларда республикамизнинг биринчи раҳбари бўлиб ишлаган Усмон Юсуповнинг ҳаёти ва фаолиятидан, шунингдек яқин ўтмишимиз ҳақида ҳам қизиқарли маълумотлар билан танишдилар. Шундан сўнг Зангиота зиёратгоҳида бўлиб, тарихий қадамжодаги муаззам обидаларни зиёрат қилдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саёҳат

Бугун тонгда Пискент туманидаги бир гуруҳ хотин-қизлар Самарқанд шаҳрига саёҳатга жўнаб кетдилар.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят Транспорт бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган саёҳатга эҳтиёжманд оила вакилалари, ободонлаштириш бошқармаси ходималаридан 100 нафари қамраб олинди. Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Сурайё Азимова уларни эрта тонгда яхши тилаклар билан кузатди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саёҳат

Ғайрат МФЙ ёшлар етакчиси ташаббуси билан маҳалла ёшларидан бир гуруҳи 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Л.Раҳматуллаев, 39-мактаб раҳбари ҳомийлигида Самарқанд шаҳрига саёҳатга жўнаб кетишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саёҳат

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан сектор раҳбари кўмагида Ғайрат ва Оқтепа маҳаллаларида яшовчи 40 нафар болажонларнинг пойтахтга саёҳати уюштирилди.

-Амир Темур музейи ва Тошкент ҳайвонот боғини томоша қилган болажонлар жуда катта таассуротлар олдилар,-дейди Ғайрат маҳалласи ёшлар етакчиси Саида Раҳмонова.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саёҳат

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” лойиҳаси доирасида туман ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳомийлигида маҳаллалардаги бир гуруҳ кексаларнинг вилоятимиздаги зиёратгоҳларга саёҳати уюштирилди.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими раҳбари Нурали Кенжаев бошчилигида туманимиз зиёратчилари Паркент туманида жойлашган Кумушкон ва Авлиё ота зиёратгоҳида бўлдилар. Қадамжоларни кезиб, сўлим табиатидан баҳра олдилар.

Саёҳат давомида нуронийлар юртимиз тинч, элимиз фаровон яшашини тилаб, дуолар қилдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саёҳат

⚪️🔴 ҚАБРИСТОНДАГИ ЗИЁРАТГОҲ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?

🔻🔺Пискентга кираверишда Бобо Ғозий Турк Тўғон зиёратгоҳи бўлиб, маҳаллий аҳоли уни Бўғзиён ота деб номлаб олган. Пайғамбар хизматида бўлган саҳобалардан бири номи билан боғлиқ. Бу ердаги қабристон тупроғини қизғиш туси бор, айтишларича, Бобо Ғозийнинг душманлари билан олишувида тўкилган қон уни шу рангга солган.

🕌Кираверишда каттагина мақбара ва ичкарида зиёратчилар учун жой қилинган. Бу ерга кўплар қурбонлик қилиб, "қозон ёқиш" учун ҳам келишади. Қабристондан бир неча чақирим узоқликдаги катта тепаликда саҳоба учун рамзий қабр қилинган. Унга чиқиш учун 126 зинани босиб ўтишингиз керак...




@tarix_chorrahasida
#Саёҳат

Бекободлик кексалар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди

Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат. Туманимизда нуронийлар ва хотин-қизлар учун турли тадбирлар, саёҳатлар мунтазам равишда уюштирилмоқда.

Жумладан, 1-сектор ҳудудидаги Бекобод маҳалласи раиси Г.Ғуломхонова ташаббуси ва ҳомийлик ёрдами билан бир гуруҳ кексалар юртимизнинг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Самарқанд шаҳрига саёҳат қилдилар.

Саёҳат давомида очиқ осмон остидаги музей шаҳарда "Имом Ал Бухорий" мажмуаси, "Амир Темур" мақбараси, "Регистон" майдони ва "Улуғбек" расадхонаси каби бетакрор ва гўзал иншоотлар ҳамда биринчи Президент И.Каримов мақбарасини зиёрат қилдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi