PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#аҳоли_бандлиги
#ўрганиш

Ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ўрганишлар ўтказилмоқда.

⭕️1-сектор ҳудудидаги "Саидобод", "Холиқберди","Чимқўрғон", 2-сектор ҳудудидаги "Гулистон", 3-сектор ҳудудидаги "Зоминовул", "Новкент", "Дўстлик" маҳаллаларида ўтказилган ўрганишларда туман прокуратураси ходимлари, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Б.Қориев ва мутахассислари хонадонларда бўлиб, алоҳида суҳбат олиб бордилар.

♻️Бунда ёшлар ва ёлғиз оила тебратаётган хотин-қизлар, алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд ишсиз фуқароларнинг касб-ҳунари, ишга жойлашиши, ўқув марказларга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.

🖇Ўрганишлар натижасида юқоридаги тоифадаги фуқаролардан 58 нафари билан суҳбатлашилди. Банд бўлмаган 10 нафар фуқарога бандлик марказидаги вакант ўринлар, 6 нафари касбга тайёрлаш марказига ўқишга тавсия этилди.

🔰Шунингдек, ёшлар ва аёллар учун меҳнат бозорида талабгир касб-ҳунарлар юзасидан мутахассис маслаҳат берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ўрганиш
#нархлар_назоратда

Янги йил байрами арафасида аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, нархлар барқарорлигини сақлаш, сунъий оширилишига йўл қўймаслик, ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш мақсадида ўрганишлар ўтказилмоқда.

Бугун Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари Ш.Турдалиев, туман прокурори А.Жўраев, ИИБ бошлиғи Ш.Милиев, ДСИ раҳбари Ж.Сайфиев ва бошқа масъуллар Пискент туманидаги деҳқон бозори ва савдо ярмаркаларида бўлдилар.

🥓🥩🥚Ўрганиш давомида мутасаддилар туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишдилар. Деҳқон бозори, арзонлаштирилган байрам ярмаркалари фаолияти, озиқ-овқат заҳиралари сақланаётган омборлар, улардаги санитария ҳолати кўздан кечирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ўрганиш

Вилоят ҳокими умумтаълим мактабларидаги ҳолатни кўздан кечирди

⚡️Тошкет вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов Қибрай туманидаги умумтаълим мактабларига бориб, янги ўқув йилига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди.

📌Жорий йилда тумандаги 24 та умумтаълим мактабини таъмирлаш кўзда тутилган.

❗️
Хусусан вилоят раҳбари мактабларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишиб, ушбу жараёнлардаги айрим камчиликлар юзасидан қурувчиларга ўз эътирозларини билдирди ҳамда уларга зарур тавсия ҳамда топшириқлар берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Ўрганиш

Аввал хабар берганимиздек, “Оқтепа” маҳалласида хонадонда ёнғин содир бўлган эди. Туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Исамуҳаммедов ёниб кетган хонадонда бўлди. Маҳалла раиси ва фаоллари билан биргаликда жабр кўрган оила ҳолидан хабар олинди. Ёнғин оқибатида етган зарар ўрганиб, туман ҳокимлиги томонидан том қисмини ёпишда ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ўрганиш

Туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Х.Исамуҳамедов бошчилигида Бекобод ҳамда Майлобод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Жасорат ва Одил тоға кўчаларининг ободонлаштириш ҳолати ўрганилди. Хонадон эгалари билан уйлар атрофини тозалаш ва тартибга келтириш, баҳор фасли келиши муносабати билан турли манзарали ва мевали кўчатлар экиш бўйича суҳбат олиб борилди. Маҳалла раисларига кўчалар ва хонадонлар атрофини тартибга келтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ўрганиш

Мўминобод маҳалласида ҳоким ёрдамчиси Ё.Воҳидов, маҳалла раиси А.Каримов ва ишчи гуруҳи томонидан "Темир дафтар" га кириш истагида ариза билан мурожаат қилган, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг хонадонларига бориб, уларнинг ижтимоий ҳолати ўрганилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ўрганиш

Туман ҳокими Р.Рихсиев бугун аграр соҳа мутасаддилари билан ҳудудларда бўлиб, чигит экиш жараёнларини кўздан кечирди.

Хусусан, А.Дўсбеков ва Пискент ҳудудидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислар билан учрашиб, ернинг тобида етилганидан фойдаланиб, чигит экиш ишларини қисқа муддатда самарали ташкил этиш бўйича зарур топшириқлар берилди. Етарли миқдорда минерал ўғитлардан фойдаланиш, техникаларни шай ҳолда тутиш бўйича назорат қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ўрганиш

Тадбиркор фаолияти нега тўхтаб қолган?

Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ўрганиш

Пискент туманида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ноқонуний хизмат кўрсатаётган айрим савдо дўконлари ва тадбиркорлар фаолиятини қонунийлаштириш ва корхона ва ташкилотларда томонидан амалга оширилаётган ишларни комплекс ўрганиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганиш давомида туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов томонидан тумандаги бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектларни ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва маҳалла фаоллари иштирокида хатловдан ўтказиш, белгиланган тартибда солиқ механизмини қўллаш ҳамда ишга тушириш бўйича таклифлар бериш ва лойиҳалар тайёрлаш бўйича топшириқлар белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ўрганиш
#Жараён

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Раҳимжон Рихсиев туман ҳудудида барпо этилаётган янги ижтимоий соҳа объектларининг қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.

Ўрганиш жараёнида капитал реконструкция қилинаётган Ойбек маҳалласидаги 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Лолаариқ маҳалласидаги марказий стадионда мавжуд камчиликларни бартараф этиш, қурилиш ишларини сифатли олиб бориш ва бино қурилиш ишларини ўз вақтида якунлаш зарурлиги бўйича мутасадди раҳбарлар ва қурувчиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ўрганиш
#Жараён

Туман ҳокими Р.Рихсиев тегишли ҳоким ўринбосарлари билан ҳудудларда бўлди.

Ўрганиш жараёнида масъуллар билан бўш турган бинолар, қаровсиз қолган ер майдонларидан самарали фойдаланиш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, Мингтепа маҳалласида бўлиб, раис ва ҳудуд ҳоким ёрдамчиси билан суҳбатлашди. Фуқаролар йиғини биноси қуриш учун муносиб жой танлаш бўйича топшириқлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ўрганиш

Юқоридаги ҳолат юзасидан ўрмон хўжалигида Тошкент вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ангрен ўрмон хўжалиги ҳамда Пискент тумани Экологик партияси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси раҳбарлари бўлиб, вазиятни ўргандилар.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг юқоридаги буйруғи, унинг ижроси, ўрмонзорларни парваришлаш ва режали кесиш ишларини таҳлил қилдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi