#Ўрганиш
#Жараён
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Раҳимжон Рихсиев туман ҳудудида барпо этилаётган янги ижтимоий соҳа объектларининг қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.
Ўрганиш жараёнида капитал реконструкция қилинаётган Ойбек маҳалласидаги 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Лолаариқ маҳалласидаги марказий стадионда мавжуд камчиликларни бартараф этиш, қурилиш ишларини сифатли олиб бориш ва бино қурилиш ишларини ўз вақтида якунлаш зарурлиги бўйича мутасадди раҳбарлар ва қурувчиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Суҳбат
Республика Маънавият ва маърифат Маркази Пискент тумани бўлими томонидан давра суҳбати ташкил этилди.
Унда туман ҳокимлиги диний масалалар бўйича маслаҳатчиси А.Жумабоев, Маънавият ва маърифат Маркази туман бўлими раҳбари С.Азимова, маънавият тарғиботчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирок этди.
Учрашувда диний бағрикенглик, терроризм ва экстремизмнинг олдини олиш, маҳаллаларда ёшлар билан ҳарбий ватанпарварлик ва спорт тадбирларини ташкил этиш, профилактик тадбирларни амалга ошириш, диний радикализм ва миссионерлик фаолиятининг ёшлар маънавиятига салбий таъсирининг олдини олиш мавзуларида суҳбат қилинди. Мутахассислар ва кекса ҳамда ҳаётий тажрибага эга инсонлар билан ҳамкорликда профилактик ишлар олиб бориш юзасидан фикр алмашилди.

Forwarded from «Халқ сўзи» | Расмий канал
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси чет элдаги Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантиради
👉 https://xs.uz/uzkr/82634
Расмий саҳифаларимиз 👇
Instagram | Facebook | Youtube | Telegram

#мурожаат_ва_ечим
#онлайн
⚡️⚡️⚡️Айни вақтда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида Чиноз туманида яшовчи фуқаролар учун оммавий сайёр қабул бошланди.
🔹Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бошчилигидаги сайёр қабулда аҳоли бандлик, тадбиркорлик, инфратузилма, коммунал соҳалар, йўл қурилиши, соғлиқни сақлаш, моддий-кўмак, таълим каби қатор масалалар билан мурожаат қилишмоқда.
Жараёнларни ижтимоий тармоқдаги қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин: 👇👇
https://fb.watch/ePhz3hWu_E/
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

Telegram
Toshkent viloyati hokimligi
Instagram :https://www.instagram.com/toshvilhokimligi
YouTube :https://youtube.com/channel/UCMiOgKk60AhICLacgI_VkUQ
Facebook :https://fb.me/toshvilhokimiyat
https://toshkentviloyati.uz/
@tvh_murojaat_bot
Toshkent viloyati hokimligi axborot xizmati

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиши тақиқланади
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–788-сон, 08.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
✅ Қонун билан давлат органларида фуқаролик ҳизматини ўташ тартиби, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди.
⏩ Давлат фуқаролик хизматини ўташда мазкур Қонун билан тартибга солинмаган муносабатларга Меҳнат кодекси қўлланилади.
📝 Давлат хизматчиси ўз раҳбарининг ноқонуний топшириқ ва талабларини бажаришдан бош тортиш, коррупция ҳақида хабар берганда давлат ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга.
🚫 Давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.
📋 Давлат хизмачиси даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация бериши керак.
🏢 Президент томонидан тасдиқланадиган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг реестри Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.
☑️ Давлат хизматига давлат тилини биладиган, тегишли малака талабларига жавоб берадиган Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.
❕Давлат хизматчилари учун 5 кунлик иш ҳафтаси ва ҳафтасига 40 соатдан ошмайдиган иш давомийлиги белгиланади.
🔰 Давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш қуйидагилардан иборат:
▫️базавий лавозим маоши;
▫️кўп йиллик хизмати учун қўшимча тўлов;
▫️малака даражаси учун қўшимча тўлов;
▫️энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларга эришганлик учун устама;
▫️ҳисобот даври якунлари бўйича рағбатлантирувчи тўловлар.
⚖️ Давлат хизматчиларига ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш билан бир қаторда малака даражасини пасайтириш ва лавозимини пасайтириш тарзидаги интизомий жазолар ҳам қўлланилади.
➡️ Давлат хизматчиларига 27 кундан кам бўлмаган йиллик асосий таътил берилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Олтин воҳа
⚡️⚡️Сайёр қабул
Чинозда Президент администрацияси, вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирокида сайёр қабул бўлаяпти.
Зойир Мирзаев формада. Мурожаатчилар билан очилиб гаплашаяпти, энг оригинал танбеҳ ва муносабатлар бўлаяпти.
Масалан, бир аёл уйини ремонт қилишга ёрдам сўради. Ўғли ишда экан. Чақирайлик, ўғлингиз бўпти, деса ремонт қиламиз, деди. Аёл жим. Хуллас, сен ночор, ожиза эмассан, соппа-соғлом ўғлинг бор. Уял, синглим, деди ҳоким. Ғалатией. Лекин, бу фикрга қўшилмай бўлмайди.
Фейсбукда ⭕️Live кузатинг. Ҳозир. Айни шу пайтда:👇
https://fb.watch/ePjnL1VRC_/

#Аҳоли_саломатлиги
Ғайрат маҳалласида аҳоли учун тиббий кўрик ва лаборатор текширувлар ташкил қилинди.
ОИТСга қарши курашиш маркази, "Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти ҳамда Пискент тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида уюштирилган кўрикда Ғайрат маҳалласи фуқаролари тиббий текширувлардан ўтказилди.
-Қишлоқда уй юмушларидан ортиб, соғлигимизни текширишга вақт бўлмас эди. Бугун врачлар ўзлари келишгани яхши бўлди. Автобусда лабораторияда гепатит ва юқумли касалликларга қон тахлиллари олишди. Жавоби ҳам беш дақиқада чиқди,-дейди Янги ҳаёт кўчасида яшовчи Н.Гайдарова.
Кун давомида юздан ортиқ Ғайратликлар кўрикдан ўтиб, мутахассислардан тиббий тавсиялар олишди.