Forwarded from Zuhra Mirgaziyeva
#Пискентда_нима_гаплар
#бувижоним_ўгитлари
👵Доно халқимизда «Қари билганни пари билмас»деган ажойиб нақл бор.
✍Айниқса, бугун хонадонимиз тўридан жой олган, чеҳрасидан нур ёғилиб турган жондан азиз бувижонларимизу кайвони онахонларимизнинг олтинга тенг ўгитлари, дуолари бугун ёш қизчалар тарбияси-ю келинчаклар ҳаётида қанчалик зарур эканлигини ҳар дақиқада ҳис этаман.
Шанба- маънавий-маърифий тадбирлар куни муносабати билан Пискент туманинг Ойбек маҳалласи Ғолиблар кўчасидаги М.Худойкулова хонадонида "Бувижоним ўгитлари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
❇️Унда маҳалла отинойиси З.Омонова ёш оила вакиллари ва ўспирин қизларга "Қиз боланинг ибоси", "Кийиниш маданияти" мавзуларида қизиқарли ва ибратли ҳикоялар, ҳаётий мисоллар билан самимий суҳбат олиб борди.
Тадбир давомида иқтидорли қизлар ўз жозибали рақслари, бадиий чиқишлари билан дилларни хушнуд этишди.
P.S. Ҳаётимизни, хонадонларимизни нурга тўлдириб турган нуроний бувижонларимиз ҳамиша омон бўлишсин!
https://t.iss.one/Zuxra_Mirgazieva