PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.73K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#инвестиция

Жорий йилда вилоятда энг кўп инвестиция Хитойдан ўзлаштирилди

📊Тошкент вилоятида январь-май ойларида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш режа прогнози 96,5 млн.долларни ташкил этиш режаси белгиланган бўлиб, амалда 107,5 млн. ёки 114 фоизга бажарилди.

📌Бу кўрсаткичлар 98 та лойиҳа ҳиссасига тўғри келади. Бунда ўзлаштирилган хорижий инвестициялар улуши
38 фоизи -Хитой
5 фоизи -Туркия
12 фоиз -Россия
ва шу каби бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Инвестиция

Пискент тумани Инвестиция ва ташқи савдо бўлими, иқтисодиёт бўлими масъул ходимлари ҳудудда экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда экспорт ҳажмини кенгайтириш мақсадида экспортёр корхоналар раҳбарлари билан учрашдилар.

Бирлик МФЙда жойлашган “MARK FORMELLE IT” МЧЖнинг тайёр трикотаж маҳсулотини ишлаб чиқариш ва экспортини амалга ошириш лойиҳаси 2022 йилнинг 3-чорагида ишга туширилиши режалаштирилган. Жами 5 млн. доллар инвестиция киритилиб, айни вақтда 100дан ортиқ иш ўрни яратилган.

Мўминобод МФЙ ҳудудида жойлашган экспортёр корхона “Piskent Sifat” МЧЖнинг тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ташкил қилиш лойиҳаси бугунги кунда қадар Россия Федератциясига 167.0 минг доллар миқдорида экспортни амалга оширган.

Тадбиркорлар билан мулоқотда юртимизда экспорт масаласига Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан эътибор кучайтирилгани, экспорт салоҳияти ва ҳажмини ошириш ҳамда лойиҳаларни кенгайтириш учун имконият ва имтиёзлар мавжудлиги қайд этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инвестиция

Бўш турган майдонлар ва бинолардан самарали фойдаланиш, кичик саноат зоналари ташкил этиш, фойдаланишдан чиқиб кетган ерларда ишбилармонлик лойиҳалари учун ажратиш ҳудудда саноат ишлаб чиқаришни, тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Тошкент вилояти ҳокими ташаббуси билан ҳафтанинг чоршанбаси инвестиция, экспорт ва саноат зоналари фаолияти билан танишиш куни деб эълон қилинган.

Туман ҳокими Р.Рихсиев Култепа маҳалласида жойлашган кичик саноат зонасидаги лойиҳаларни амалга ошириш жараёни билан яқиндан танишди. Тегишли ҳоким ўринбосарлари билан ёғ-мой ишлаб чиқариш корхонаси, юнгни қайта ишлаш корхонасининг фаолияти таҳлил қилинди. Янги ташкил этиладиган лойиҳалар бўйича зарур тавсиялар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инвестиция

Вазирлар Маҳкамасининг “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарорининг жойлардаги ижросини таъминлаш ҳудудларда саноат ва ишлаб чиқаришни таъминлашда катта аҳамиятга эга.

Шу мақсадида туман ҳокимининг Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари А.Манаев тегишли ташкилотлар билан биргаликда бўш турган бинолардан фойдаланаётган тадбиркорлар ҳузурида бўлди.

Жумладан, Гулистон маҳалласида амалга оширилиши режалаштирилган газаблог ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳаси билан яқиндан танишди. Ушбу лойиҳа учун 3 млрд сўм инвестиция киритилган бўлиб, тўла қувват билан ишга тушса 50 та иш ўрни яратилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инвестиция

Култепа маҳалласида 20 миллион долларлик янги корхона қурилмоқда

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Янги_лойиҳа
#Инвестиция

Пискентда темир оксидли пигмент-бўёқ ишлаб чиқарилади

Чиқинди табиатга зарар, агар қайта ишланса, кони фойда бўлиши мумкин. Пискент тумани Кўлота маҳалласида 23,2 миллиард сўмлик янги лойиҳа “MGA STAR GOLD” МЧЖ фаолияти айнан темир чиқиндиларини замонавий технологиялар асосида қайта ишлаб, таркибида темир оксиди бўлган пигмент ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инвестиция

Покистонлик тадбиркорлар Култепадаги кичик саноат зонасида текстилни қайта ишловчи 4 млрд сўмлик корхона қуришни таклиф этди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инвестиция

«POSKO Iternational tekstile» МЧЖ Пискент туманида фаолият бошламоқчи

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi