PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#янги_лойиҳа

Пискентда темир оксидли пигмент-бўёқ ишлаб чиқарилади

Чиқинди табиатга зарар, агар қайта ишланса, кони фойда бўлиши мумкин. Пискент тумани “Кўлота” маҳалласида қурилган “MGA STAR GOLD” МЧЖ фаолияти айнан темир чиқиндиларини замонавий технологиялар асосида қайта ишлаб, таркибида темир оксиди бўлган пигмент ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Батафсил⤵️
https://telegra.ph/Piskentda-temir-oksidli-pigment-b%D1%9Eyo%D2%9B-ishlab-chi%D2%9Bariladi-01-04
#Янги_лойиҳа

Кўҳна кентдаги янги лойиҳалар ёки қулупнай экиб миллионер бўлишни истайсизми?

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Янги_лойиҳа

Кўҳна кентдаги янги лойиҳалар ёки қулупнайдан миллионер бўлмоқчимисиз?

Пискентликлар азалдан ер билан тиллашган, деҳқончиликгу боғбонликнинг обдон ҳадисини олган халқ. Туманнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлашда энг аввал ички имкониятларга, жумладан деҳқончилик маданиятига ҳам эътибор қаратилди. “Ғайрат” маҳалласининг миришкор қулупнайчилари, “Мингтепа”нинг уста боғбонлари, “Бекобод”нинг қўли гул чеварлари, “Навоий”нинг соҳибкор деҳқонлари яратган ўзига хос мактаб замирида янги марралар белгиланди.

Ҳозир “Ғайрат” маҳалласига йўлингиз тушса, олисдан ям-яшил дарахтзор билан ўралган текис майдон ярақлаб кўринади. Бу янги барпо этилган, махсус дафтардаги аҳоли учун ташкил этилган иссиқхоналар. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан баҳор фасли охирларида “Ғайрат” маҳалласида 10 гектар майдонда қулупнай етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жараён бошлаб юборилди. Август ойи ўрталарида қуриб битказилган ҳар бири 10 сотихлик иссиқхоналарга ҳозирги кунда кўчатлар экилиб, замонавий томчилатиб суғориш тизими ўрнатилган.

Лойиҳага кўра, ушбу иссиқхоналарда етиштириш учун Кореянинг серҳосил ва чидамли “Солл хянг” қулупнай нави танланди. У деҳқонга бир йилда уч мартагача ҳосил олиш имконини беради. Айни пайтда тайёр иссиқхоналар тумандаги асосан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган фуқароларга 10 йил муддат фойдаланишга 3 йиллик 14 фоизли имтиёзли кредит асосида берилмоқда.

Баҳодир Охунжонов, 33 ёшда, ишсиз эди:
-Туман ҳокимлигига моддий ёрдам сўраб борган эдим. Ҳокимиятда ўзим сўраган озгина моддий ёрдам ўрнига қимматли маслаҳат ва катта имконият беришди. Яъни, “Ғайрат” маҳалласида қурилган 10 гектарли Корея технологияси асосидаги теплицалардан бирини, яъни 10 сотихли тайёр қулупнайзордан 10 йилга фойдаланишга, уч йиллик кредит асосида беришди. Ҳисобим бўйича, насиб қилса биринчи ҳосилнинг ўзидан кредитимни ёпаман.

Ҳозиргача 40 нафар талабгор ўз иссиқхонасида деҳқончиликни бошлаб юборган.

М.Рустамова

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#янги_лойиҳа

https://youtu.be/WugDaN9Q12k

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИНИНГ БИР КУНИ

🔹
Лойиҳанинг навбатдаги қаҳрамони Тошкент вилояти ҳокимлиги етакчи мутахассиси Беҳруз Аброров

🔹Қурувчилик касбининг машаққати катта, машаққатидан масъулияти катта. Қурувчилар ободлик меъморларидир, дейди у.

🎥
Батафсил мазкур лавҳада👈

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Янги_лойиҳа
#Инвестиция

Пискентда темир оксидли пигмент-бўёқ ишлаб чиқарилади

Чиқинди табиатга зарар, агар қайта ишланса, кони фойда бўлиши мумкин. Пискент тумани Кўлота маҳалласида 23,2 миллиард сўмлик янги лойиҳа “MGA STAR GOLD” МЧЖ фаолияти айнан темир чиқиндиларини замонавий технологиялар асосида қайта ишлаб, таркибида темир оксиди бўлган пигмент ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi