Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
⚡️ Эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилади
✅ Ҳукумат фармойишига (346-ф, 29.07.2020 й.) асосан “Саховат ва кўмак” фонди орқали ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилади.
💰 Бунинг учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 150 млрд сўм ажратилиши белгиланди.
⏳ Ҳудудлардаги сектор раҳбарлари 2 кун муддатда ушбу маблағларни аҳолига тарқатилишини таъминлайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

⚡️ 113 фуқаро Президент Фармони билан афв этилди
“Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаролар афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 5 нафари асосий жазодан озод этилди, 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 15 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 40 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 1 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 2 нафарини чет давлат фуқаролари, 105 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчиларини ташкил этади.
@piskenthokimligi

Ижтимоий тармоқлардаги мактаб ўқитувчиларидан турли санитария-гигиена воситалари талаб этилаётганига оид хабарларга Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди.
Манба

Хабарингиз бор, адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.
Бунда, Адлия вазирлиги тизимидаги шу жумладан, адлия бошқармалари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, юридик таълим муассасаларидаги коррупция кўриниши ҳақидаги маълумотларни телеграмдаги @antikorbot боти орқали ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформа орқали юбориш мумкин.
Бунда, юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.
Махсус платформа ҳаволасига ўтиш манзили: https://www.minjust.uz/uz/anticorruption/feedback
Манба: huquqiyaxborot

Сенат томонидан “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.
📋 Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилмоқда.
Бунда Котибиятлар юридик шахс ҳисобланиши ва унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши, Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатларни тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.
▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун кучга кирди
Эслатиб ўтамиз, Қонунга кўра:
👉 Ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт иншоотлари, дам олиш, шунингдек туристик объектлардан бепул фойдаланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади;
👉 Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга, фуқароларга бепул тиббий ёрдам кўрсатишнинг давлат кафолатлари дастури доирасида малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши бўйича чоралар кўради;
👉 Давлат ногиронлиги бўлган болаларнинг бепул умумий ўрта, мактабдан ташқари, ўрта махсус ва профессионал таълим олишини кафолатлайди;
👉 Ногиронлиги бўлган шахслар учун олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида абитуриентларни қабул қилиш умумий сонининг 2 фоизи миқдорида қўшимча қабул квотаси ажратилади;
👉 Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш, шунингдек дори воситалари, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш ҳуқуқига эга;
👉 Ногиронлиги бўлган шахслар имтиёзли шартлар асосида ижтимоий уй-жой олиш ҳуқуқига эга;
👉 Меҳмонхоналарда камида битта хона ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозланиши, шунингдек эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун дисплейлар ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилиши таъминланиши шарт;
👉 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ногиронлиги бўлган шахсларга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қўшимча ижтимоий кафолатлар белгилаш ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш нима дегани?
✅ “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддасига кўра Профилактик эмлашлар профилактик эмлашларнинг миллий календарига (тақвим) мувофиқ, шунингдек эпидемик кўрсаткичлар бўйича ўтказилади.
Ҳар бир давлатда юқумли касалликларга қарши эмлашни ташкил этиш тегишли тақвимга (жадвал) асосан амалга оширилади. Мазкур жадвалларда юқумли касалликларга қарши кимлар, қачон ва қайси пайтда эмланиши лозимлиги юзасидан кўрсатмалар акс эттирилади.
🗓 Худди шундай, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан юқумли касалликларга қарши эмлашни ташкил этиш юзасидан профилактик эмлашларнинг миллий календари (тақвими) ва Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш календари тасдиқланган.
Бугунги кунда профилактик эмлашларнинг миллий календарига (тақвимига) кўра профилактик эмлаш билан чақалоқлар 1-кунлигида ВГВ-1, 2–5 кунлигида БЦЖ-1, 2–4 ойлигида, 12 ойлигида, 16 ойлигида, шунингдек 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган даврда турли хил юқумли касалликларга қарши иммунитет ҳосил қилиш учун эмлашлардан ўтказилади.
Шунингдек, Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш календарига кўра 13 та касаллик турлари бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган эпидемиологик хавфнинг олдини олиш мақсадида, эмланиши лозим бўлган контингентлар рўйхати тасдиқланган.
🦠 Хусусан, ушбу рўйхатда грипп, шол, қизамиқ ва қизилча, бўғма ва бошқа эпидемиологик касалликларга қарши эмланиши лозим бўлган контингентлар рўйхати белгиланган.
💉 Худди шундай, эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб коронавирусга қарши профилактик эмлаш ҳам Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш календарига киритилди.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.
➖ “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда;
➖Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги назарда тутилмоқда.
❕Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач кучга киради.

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади
📊 Жорий йил 14 октябрь куни Жаҳон одил судлов лойиҳаси (World Justice Project) ташкилоти томонидан эълон қилинган Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашрида Ўзбекистон 14 поғона юқорилади.
📈 Жорий йилги нашрда Ўзбекистон учун берилган баҳолар 4,1 фоизга кўтарилиб, бу борада энг яхши натижа кўрсатган 3 та давлатдан бирига айланди.
📋 Мазкур Индекс тадқиқотлари 138 мингта уй хўжалиги ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказган ҳолда амалга оширилиб, унда 139 та мамлакатдаги ҳуқуқ устуворлиги даражаси баҳоланган (мамлакатлар сони ўтган йилга қараганда 11 тага ортган).
📌 Шунга кўра, жорий йилдаги нашрда Конго Республикаси, Гаити, Ирландия, Латвия, Литва, Люксембург, Малта, Парагвай, Словакия Республикаси ва Судан каби янги мамкатлар қўшилган.
❗️Мамлакатимиз умумий рейтингда 85-ўриндан жой олди.
✍️ Маълумот ўрнида: ушбу Индекс жаҳон миқёсида фақатгина ҳуқуқ устуворлигининг аҳволини баҳолашга ихтисослашган ягона халқаро рейтинг ҳисобланиб, ўз навбатида Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторлари, Transparency International ташкилотнинг Коррупцияни қабул қилиш индексини шакллантиришда энг муҳим ахборот манбаларидан бири саналади.

Пенсия ва нафақаларни ошириш бўйича Президент фармони имзоланди.
🔰Фармонга кўра, 2022 йил 1 майдан пенсия ва нафақалар 12 фоизга оширилади.
⏩ Шунингдек:
🔹 энг кам пенсия оладиган 725 минг нафар аҳолининг пенсияси 14 фоизга (440 минг сўмдан 500 минг сўмга) оширилади;
🔹 9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади.

⚡️ 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди
“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.
🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:
● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

⚖️ Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 15 августдан 15 сентябрга қадар “Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир” акцияси ўтказилади.
🔰Акция доирасида қуйидагилар режалаштирилган:
🔹аҳоли ва тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқлари бўйича маълумотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш;
🔹сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш;
🔹мурожаатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш натижаси юзасидан аҳоли ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича амалий чоралар кўриш;
🔹қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз?
❗️2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами арафасида 4 кун дам олинади.
🔰 Булар:
● 1 сентябрь (пайшанба) – Мустақиллик байрами куни;
● 2 сентябрь (жума) – қўшимча дам олиш куни;
● 3 сентябрь (шанба) – 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 4 сентябрь (якшанба) – умумий дам олиш куни.