PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Менингконституциям
#Муҳокама

Хотин-қизлар умумхалқ муҳокамасида фаол қатнашмоқда

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️1 - июль : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Пискент тумани.
Конституциявий ислоҳотлар муҳокамасида аҳоли фаол қатнашмоқда

🔘Ангрен шаҳри.
Эътибор ва ғамхўрлик - инсон қадрининг муҳим омилидир

🔘Тошкент тумани.
Инсон қадрини юксалтириш йўлидаги бош дастуриламал

🔘Олмалиқ шаҳри.
Конституцияда инсон манфаати улуғланади

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама марказида

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди

🔘Бекобод шаҳри.
Конститутциявий ислоҳотлар муҳокамаси давом этмоқда

🔘Янгийўл тумани.
Хотин-қизлар ва ёшларга яна бир янги маскан очилмоқда

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
20 сотихдан ажратилган ер майдонларидан биринчи ҳосил олиниш арафасида

🔘Бўка тумани.
Конституциядаги ўзгаришларнинг ижтимоий соҳа учун манфаатлари

🔘Қибрай тумани.
Қибрай тумани “Янги Ўнқӯрғон” маҳалласида барча қулайликларга эга ҳусусий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

🔘Бекобод тумани.
Оила ва хотин-қизлар бўлими ишсизлар билан саёҳат уюштирди

🔘Паркент тумани.
Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан маълумот

ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Кун_тарихи

2 июль - Ўзбекистон Республикасининг давлат герби қабул қилинган кун

Герб - бу Ватан рамзи, давлатнинг юзи,
У билан ишончли миллатнинг сўзи.
Ҳар қайси ҳужжатда бор муҳр, изи,
У билан мангудир тизимнинг ўзи.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий баёноти

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган очиқлик ва хоҳиш-иродани эркин ифода қилиш сиёсатига қарамай, 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида бир гуруҳ жиноятчи шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг давлат бошқаруви органларини эгаллашга уринишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этди.

Популистик шиорларни ниқоб қилиб олиб, фуқароларнинг онги ва ишончини манипуляция қилиб, тартибсизликлар ташкилотчилари ҳокимият вакилларининг қонуний талабаларига бўйсунмай, республика фуқароларини Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий бинолари олдидаги майдонга йиғдилар.

Иғвогарлар йиғилган фуқароларга таянган ҳолда ушбу давлат муассасаларини эгаллаб олишга ва шу орқали жамиятда ихтилоф келтириб чиқариш, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини издан чиқаришга уриндилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қабул қилинган қатъий чоралар билан ташаббускорларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари тўхтатилиб, оммавий тартибсизлик уюштиришга уринишлар тарқалишига чек қўйилди.

Шуни ишонч билан айтамизки, давлатимиз вазиятни янада беқарорлаштирилишига йўл қўймаслик учун барча зарур салоҳиятга эга. Оммавий тартибсизликлар ташкилотчиларининг бир гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга фаол қаршилик кўрсатган шахслар қўлга олинган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча иғвогарларнинг шахси аниқланади ва улар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъминланади.

Республикадан ташқаридаги носоғлом кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига, шу жумладан аниқ йўналтирилган ахборот хуружлари ва рўй бераётган воқеаларни қасддан бузиб кўрсатиш орқали таъсир қилишга уринишлари қайд этилмоқда.

Юзага келган вазиятда жамоат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда, фуқароларни ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлардан огоҳлантириб, юзага келган масалаларни қонун доирасида ҳал қилишда биргаликда саъй-ҳаракат қилишга чақирамиз.
#Мурожаат_ва_натижа

Чимқўрғон ва Сувти маҳаллалардаги ёғингарчиликдан зарар кўрган аҳоли вакиллари туман ҳокимига ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Ушбу хонадонларни таъмирлаш учун туман ҳокимлиги ва Молия бўлими томонтдан цемент, шифер ва бошқа қурилиш ашёлари етказиб берилди.

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Адлия_хабари

⚡️ 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

🔰 Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қабул
#Мулоқот

Туман ҳокимининг навбатдаги қабулида мурожаатларга ечим изланди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi