#онлайн
⚡️Айни вақтда вилоят ёшлари Тошкент туманидаги амфитеатрда жам бўлишган.
🔹Улар бу ерда 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган катта байрам тантанасига гувоҳ бўладилар.
🔹Мазкур тадбирда давлат мукофоти совриндорлари, ўрта мактабни 2021/2022 ўқув йилини олтин медал билан тамомлаган битирувчилар, спорт ва фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этмоқдалар.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
"Янги Ўзбекистон" боғида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ёшлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда.
Тадбирдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:
Youtube
Facebook

YouTube
"Yangi O‘zbekiston" bog‘ida Prezident ishtirokidagi Yoshlar kuniga bag‘ishlangan tadbir
"Yangi O‘zbekiston" bog‘ida Prezident Shavkat Mirziyoyev ishtirokida Yoshlar kuniga bag‘ishlangan tantanali tadbir bo‘lib o‘tmoqda
Шавкат Мирзиёев: Хусусий таълим муассасаларида IT-технологиялари бўйича ўқиш (дастурлаш, вэб-дизайнер, анимация) истагини билдирган ёшларга 20 миллион сўмгача миқдорда 4 йиллик имтиёзли кредит тақдим этилади.
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Ёшлар кунига бағишланган байрам тадбирида нутқ сўзламоқда.
Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистоннинг барча ёшларини байрам билан табриклади.
“Албатта, сизлар билан учрашиш, кўнглингиздаги эзгу орзу ва режаларингиз билан ўртоқлашиш, таклиф ва ташаббусларингиз ҳақида эшитиш менга доимо қувонч ва ғурур бағишлайди.
Сизларнинг шижоат ва интилишингизни кўриб, ёниб турган кўзларингизга боқиб, ўзимга битмас-туганмас куч оламан.
Ҳозиргина Президент ва ижод мактаблари ўқувчилари, Янги Ўзбекистон университети талабалари, ёш олим ва ижодкорлар, дастурчилар, спортчилар ва тадбиркорлар билан гаплашиб, бир нарсага қатъий амин бўлдим.
Бугунги ёшларимизнинг салоҳияти, дунёқараши, билдирган таклиф ва ташаббуслари, мустақил фикрлаши, келажак ва Ватан ҳақида, ўзининг жамиятдаги ўрни ва масъулияти ҳақидаги қарашлари барча ота-оналар, устоз-мураббийлар қаторида мени ҳам чексиз қувонтиради".

“Азиз фарзандларим!
Дунёдаги мураккаб вазиятни ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳар куни янги-янги хавф-хатарлар ва ташвишларга дуч келаяпмиз.
Бундай вазиятларда халқимизнинг иродаси ва матонатига таяниб, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлни топиш учун биргаликда интилмоқдамиз.
Меҳнаткаш ва бағрикенг, олижаноб халқимиз, сиздай билимли, фаол ва шижоатли ўғил-қизларим бор экан, биз ҳар қандай қийинчиликларни албатта енгиб ўтамиз!
Хабарингиз бор, биз мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратдик. Маҳаллаларда 9,5 минг нафар ёшлар етакчилари ўз фаолиятини бошлади.
Ҳозирга қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган 700 мингдан ортиқ йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга 650 миллиард сўм йўналтирилди.
Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш устувор йўналишга айланди.
Сўнгги икки йилда 174 минг нафар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 4 триллион 400 миллиард сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилди".

“Бу ўғил-қизларимиз халқимизнинг олтин фонди, Учинчи Ренессанс бунёдкорлари, десам, ҳеч муболаға бўлмайди.
Янги Ўзбекистоннинг келажаги ҳисобланган бундай фидойи, билимли, зукко ва ватанпарвар ўғил-қизларимиз барчага намуна бўлиши керак.
Азиз фарзандларим!
Ҳар сафар сизлар билан учрашувга тайёргарлик кўраётганимда, мени бир савол чуқур ўйлантиради.
Эртанги кунимиз эгалари ҳисобланган ёшларимизнинг янада баркамол бўлишлари учун яна қандай шарт-шароит ва имкониятларни яратиб беришимиз лозим?
Бугунги форумга ҳам Ўзбекистон ёшларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар билан келдим.
Энг аввало, ёшларимизнинг замонавий касб ва билимларни эгаллаш имкониятларини кенгайтирамиз.
Хабарингиз бор, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизларимизнинг масалаларини ҳал этиш мақсадида жорий қилинган “Ёшлар дафтари” тизими амалда ижобий натижалар бермоқда.
Лекин, шуни ҳам унутмаслик лозимки, ёшларнинг дунёқараши, уларнинг муайян бир касбга бўлган қизиқиши 14 ёшидан, яъни мактаб давриданоқ шаклланади”.