Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
“Шу боис, бундан буён 14-17 ёш оралиғидаги 3 миллион нафарга яқин ўғил-қизларимизга ҳам “Ёшлар дафтари”да кўзда тутилган имтиёз ва енгилликлардан фойдаланиш имконияти яратилади.
Хусусан, унда назарда тутилган имтиёзлар амалдаги 11 тадан 25 тага кўпайтирилади.
Ушбу дафтарга киритилган фарзандларимизга замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиши учун ҳар бирига ойига 1 миллион 200 минг сўмдан субсидия берилади.
Шунингдек, ёшларга илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги тўгараклар учун 6 ой давомида 300 минг сўмдан пул тўланади.
Уларга ушбу йўналишлар бўйича маҳаллий олимпиадаларда қатнашиш харажатлари учун 1 миллион 200 минг сўмдан, нуфузли халқаро олимпиадалар учун 12 миллион сўмдан маблағ ажратилади.
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун йилда бир маротаба мактаб формаси ҳамда ўқув қуролларини сотиб олиш харажатини давлат ўз зиммасига олади".

“Яна бир муҳим янгилик – мусиқа санъатига қизиқиши баланд бўлган ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб:
мақом хонандалиги, мақом чолғу ижрочилиги ва бахшичилик йўналишларига янги қабул қилинган талабаларнинг шартнома тўловлари тўлиқ давлат томонидан тўлаб берилади;
фортепиано ижрочилари тайёрлаш бўйича қабулни 3 баробарга кўпайтириб, бу йўналишда ҳам контракт тўловлари тўла қоплаб берилади.
Бундан ташқари, энди техникумларга қабул йилда 2 марта ташкил этилиб, талабалар учун давлат гранти сони 2 баробарга оширилади.
Шунингдек, техникумлар учун таълим кредити жорий қилинади ва 80 мингдан зиёд ёшларга кредит бериш учун молиявий ресурс ажратилади.
Бундан буён хусусий таълим муассасаларида IT бўйича ўқиш (дастурлаш, вэб-дизайнер, анимация) истагини билдирган ёшларга ҳам 20 миллион сўмгача миқдорда 4 йиллик имтиёзли кредит тақдим этилади”.

"Сўнгги вақтларда олис ҳудудлардаги мактаблар ўқувчилари ҳам хорижий тиллар бўйича билим беллашувларида яхши натижа кўрсатмоқда.
Бундай ёшларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, уларни рағбатлантириб борсак арзийди.
Республика беллашувларида юқори натижаларга эришган ана шундай 70 нафар ўқувчиларимиз ва уларнинг 14 нафар устозлари давлат ҳисобидан Буюк Британияга сафарга юборилади.
Қадрли ёшлар!
Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш бўйича жорий қилинган янги тизим асосида 8 миллиондан зиёд йигит-қизларимизни қамраб олган “Ёшлар баланси” шакллантирилди.
Унга кўра, айни пайтда республикамизда ишсиз йигит-қизлар 1 миллион 200 минг нафарни ташкил этмоқда.
Энг муҳими, ёшларнинг қизиқишлари, касб-ҳунарга мойиллиги, маълумоти, ижтимоий аҳволи ва муаммоларидан тўлароқ хабардор бўлиш имконини берадиган тизим яратилди.
Жорий йилда 404 минг йигит-қизлар ўрта таълимни, 151 минг нафари профессионал таълим муассасасини битириб, меҳнат бозорига кириб келади".

“Фурсатдан фойдаланиб, ана шу фидойи ва ватанпарвар ўғил-қизларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Бундай эзгу ва хайрли лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур.
Ана шу тажриба асосида, интернет тармоғида узбек миллий контентини ривожлантириш дастури амалга оширилади.
Бунда, давлатчилигимиз тарихини матнли ва видео контентлар орқали тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратиш керак.
Шунингдек, юртимиздан етишиб чиққан 100 нафар буюк аллома ва мутафаккирларнинг интернетдаги маълумотлар базасини яратиш, уларнинг асарларини оммалаштириш чораларини кўрамиз.
Википедияда ўзбек тилидаги мақолалар сонини 100 мингтага етказиш ва хорижий тилларда ҳам Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш яхши самара бериши шубҳасиз.
Ушбу мақсадлар учун 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Бундай тадбирларга, билимли ва шижоатли волонтёр ёшларни жалб қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини тизимли равишда рағбатлантириб бориш лозим".

“Шу ўринда, яна бир муҳим масалага тўхталиб ўтмоқчиман.
Сизларнинг орангизда ватанпарварлик, меҳр-оқибат ва инсонийлик борасида кўпчиликка ибрат бўлаётган ёшлар жуда кўп.
Бугун волонтёр ёшлар ҳаракати жамиятимизнинг кўплаб соҳаларида кенг қулоч ёзмоқда.
Бундан буён Ёшлар агентлиги бу ҳаракатга бош-қош бўлади.
Ёшларнинг ташаббуслари асосида ҳар йили Ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади ҳамда волонтёрлик фаолияти қўллаб-қувватланади.
Ёшларнинг таълим олишига эътибор қаратиш билан бирга, китобхонликни янада кучайтиришимиз зарур.
Шу мақсадда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳар бир кўча кесимида китобхонлик, “Заковат” ва бошқа интеллектуал ўйинларни йўлга қўяди.
Бундай танловлар ҳар ҳафтада маҳалла кесимида, ҳар ойда туман миқёсида ва ҳар чоракда вилоят даражасида ўтказиб борилиши керак. Бу орқали 2 миллионга яқин ёшлар қамраб олинади.
Шу билан бирга, вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳар бир мактаб кутубхонасига камида мингтадан янги бадиий адабиётларни етказиб беради".

Ёшларнинг жисмоний ва маънавий камолотида спортнинг ўрни беқиёс экани барчамизга яхши маълум.
Мана, яқинда Тўдакўлда 327 мингдан зиёд ёшларни қамраб олган шахмат турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Келгуси йилда Тўдакўлда дунё стандартларига жавоб берадиган халқаро шахмат мактабини қуриб, фойдаланишга топширамиз.
Бу ерда жаҳоннинг энг машҳур гроссмейстерлари келиб, болаларимизга шахматнинг сир-асрорларини ўргатади.
Шунингдек, республикамиз бўйича маҳаллалар кесимида 631 минг ўғил-қизлар қатнашган волейбол, 671 минг йигитлар иштирок этган футбол ва мини-футбол баҳслари ҳам юқори даражада ташкил қилинди.
Ушбу мусобақалар ёшларнинг спортга қизиқиши жуда юқори эканини кўрсатди.
Биз мамлакатимизда спортни янада оммалаштириш, хусусан, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш ҳақида кўп гапирамиз, қанчадан-қанча ишларни амалга оширганмиз.
Бироқ савол туғилади: шунга яраша биз кутган натижалар бўляптими? Соҳада қандай камчиликларга йўл қўйилмоқда?"

"Албатта, янгиланаётган Конституция, бу – сизларнинг Конституциянгиз!
Янгиланаётган Конституциямизда ҳам ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устувор аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан сизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман:
Ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган, Янги Ўзбекистонни ҳамда Учинчи Ренессанснинг бунёдкорларисиз.
Ана шундай шарафга муносиб бўлиш йўлидаги интилишларингиз ва ҳаётда ўз ўрнингизни топишингиз учун бундан кейин ҳам бор куч ва имкониятларни тўлиқ сафарбар этамиз.
Мен Президент сифатида сизлар ўз олдингизга қўйган режа ва марраларга эришишингиз учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканимни бугун яна бир бор таъкидламоқчиман.
Бугун сизларнинг ёниб турган кўзларингиз, шодликка тўла гўзал чеҳрангизга қараб, академик шоиримиз Ғафур Ғуломнинг:
Сиз ахир осмонни олмоқ бўлсангиз,
Не учун елкамни тутиб бермайин?
– деган оташин сатрлари ёдимга тушмоқда".

“Мен сиз, азиз фарзандларимдан бир нарсани сўрайман: тинимсиз ўқиб, замонавий билимларни эгаллашдан, кўнглингиздаги эзгу мақсадлар сари ҳаракат қилишдан, ҳеч қачон тўхтаманг!
Қорақалпоғистондан Андижонгача, Сурхондарёдан Тошкентгача – барча ҳудудлардаги ёшларимиз Янги Ўзбекистонни барпо этишдек буюк мақсадимиз йўлида бир тану бир жон бўлиб, дадил олға интилишлари керак.
Мен сизларнинг бу йўлда маррани баланд олиб, ягона куч бўлиб, ҳаракат қилишингизга ишонаман!
Сизлар бунга албатта қодирсиз!
Мен сизларга ишонаман ва сизлар билан фахрланаман, азиз болаларим!
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни бугунги унутилмас байрамингиз билан яна бир бор табриклайман.
Сизларга мустаҳкам соғлиқ, туганмас куч-ғайрат, улкан ютуқ ва зафарлар тилайман”, деди Президент сўзининг якунида.

Азму шижоатли ёшларимиз – Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
📍https://uza.uz/posts/386321
🔻

Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube#Инфографика
Янгиланаётган Конституция лойиҳасида қандай ўзгартиш ва қўшимчалар мавжуд?
📑 Амалдаги Конституциянинг қайси моддаларига қандай ўзгартишлар киритилиши мумкин?
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Менингконституциям
#Муносабат
Янги Конституцияга киритилаётган ўзгартиришларда «Ўзбекистон - ижтимоий давлат» тамойили устувор. Унда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш мустаҳкамланмоқда.
Бекобод маҳалласида яшовчи Сайёра Юсупова ҳамшира. Жажжи фарзанди туғма оғир юрак етишмовчилиги сабабли ҳаёти хавф остида қолганди. Пискент тумани «Саховат ва кўмак» жамғармасидан операция учун 30 миллион сўм ёрдам кўрсатилди. Аёл Конституция лойиҳасига тиббий хизмат тўғрисида ўз таклифларини берганини сўзлади.

#Янги_тартиб
⚡️ Бугундан автомобиль ойнаси тусини ўзгартиришга рухсатномани my.gov.uz портали орқали ҳам навбатларсиз олиш мумкин.
✅ Агар рухсатнома портал орқали расмийлаштирилса, 10 фоизлик чегирма берилади (2 млн 160 минг сўм бўлади).
👉 Манба

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида Пискент тумани меҳнат фахрийси Абдусамад Носировнинг фикр-мулоҳазалари.

Forwarded from TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
#аукцион #ер_участкалари
⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?
📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган 1125 та ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!
▫️Ангрен шаҳрида 22 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 37 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 14 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 39 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 107 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 42 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 51 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 125 та (кўриш)
▫️Юқоричирчиқ туманида 14 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 25 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 21 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 33 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 41 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 249 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 61 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 97 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 30 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 33 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 11 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 16 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 36 та (кўриш)
▫️Нурафшон шахрида 21 та (кўриш)
Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#муносабат
#Конституцион_ислоҳатлар
https://youtu.be/YBN5jBbJzC8?t=4
📌Конституциявий ислоҳотлар негизида Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат деган тамойил илгари сурилмоқда. Бу нима дегани? Бу ислоҳотлар инсон учун, барча ҳаракатлар инсон қадри-қиммати, бахти-саодати учун, дегани.
🔹Биргина ҳали туғилмаган гўдакнинг дунёга келишидан тортиб, боғча, мактабда таълим олиши, олий маълумотли бўлишигача барчаси давлатнинг асосий эътиборидаги масалага айланган. Бу эса қонунларимиз билан ҳам қатъий белгилаб қўйилган.
🔹Пискентлик меҳнат фахрийси Абдусамад Носировнинг фикрларини тинглаймиз.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

YouTube
Пискентлик меҳнат фахрийси Абдусамад Носировнинг фикрларини тинглаймиз
Web-site: https://toshvil.uz/uz/
Instagram : https://www.instagram.com/toshvilhokimligi/
Facebook : https://fb.me/toshvilhokimiyat
Telegram : https://t.iss.one/toshvilpressa
Twitter : https://twitter.com/T_vil_hokimligi
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Instagram : https://www.instagram.com/toshvilhokimligi/
Facebook : https://fb.me/toshvilhokimiyat
Telegram : https://t.iss.one/toshvilpressa
Twitter : https://twitter.com/T_vil_hokimligi
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
#Менингконституциям
#Муносабат
Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Адолат СДП Пискент туман кенгаши раиси Нилуфар Ҳамиджонованинг фикр-мулоҳазалари
🔰Батафсил ўқиш