PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Онлайн
#Очиқ_мулоқот

Аввал хабар берганимиздек, Пискент тумани ҳокими ўринбосарлари Миршоҳид Мирюнусов, Ҳикмат Исамуҳаммедов, Ботир Шерматов ва штабдаги масъул раҳбарлар иштирокида аҳоли вакиллари билан онлайн мулоқот ўтказилди. Мулоқотда фуқаролар йўлларни таъмирлаш, сув, табиий газ, боғча ва ўзларининг бошқа мулоҳазаларини аудио суҳбатда билдиришди.

Ўртага ташланган таклиф ва мурожаат муҳокама қилиниб, ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_ва_ёшлар
#Очиқ_мулоқот
#Ҳозир

Айни вақтда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг 1-сектор ҳудудидаги ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Иштирок этаётган ёшлар ўзларининг талаб ва таклифларини бемалол баён қилишлари учун мулоқот давра қуриб, самимий суҳбат тарзида ташкил этилди. Ҳоким тадбиркорликни бошлаш, деҳқончилик учун ер ажратиш, бандлик, қўшимча касб-ҳунар ўрганиш ва ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар бўйича ёшларни саволларини очиқ айтишга чақирди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот
#Ҳоким_ва_ёшлар

Ҳоким ёшларга тадбиркорликни бошлаш учун мотивация берди

🔰Батафсил ўқиш⤵️
https://telegra.ph/YOshlarga-tadbirkorlikni-boshlash-uchun-motivaciya-berildi-01-28
#Сайёр_қабул
#Очиқ_мулоқот

Вилоят раҳбарларининг аҳоли билан юзма-юз мулоқоти давом этмоқда. Сайёр қабулда оқтомлик С.Ибрагимованинг ер масаласи ижобий ҳал этилиб, давлат хусусий шерикчилик асосида боғча қурилиши учун ер майдони аукцион савдоларига чиқариладиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот

Тадбиркор ва ишбилармонлар учун очиқ мулоқот ташкил этилди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_мулоқот
#Сайёр_қабул

Бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Раҳимжон Рихсиев Аҳил маҳалласи фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказди.

22-мактабда бўлиб ўтган қабулда 25 нафардан ошиқ фуқаролар иштирок этиб, уларнинг масала ва муаммоларини сектор раҳбарлари ҳамда коммунал соҳа, хизмат кўрсатиш ташкилотлари масъул раҳбарлари тинглади.

Мулоқот давомида фуқаролар томонидан йўл, сув, субсидия, газ, тадбиркорлик, кредит каби масалалар бўйича 18 та мурожаат йўлланди. Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилди. Қолган масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқ ва муддат белгилаб, ижро учун йўналтирилди.

🎞Батафсил видеолавҳада

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот
#Мурожаат_изидан

Аҳоли мурожаатлари асосида Култепа маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_куни
#Очиқ_мулоқот

Ёшлар куни муносабати билан сектор раҳбарлари туман ёшлари билан очиқ мулоқотлар ўтказишди.

1-сектор раҳбари Раҳимжон Рихсиев Ёшлар боғида ёш фуқаролар билан учрашди. Очиқ-ошкора, самимий ўтган мулоқот чоғида уларнинг таклифларини тинглаш баробарида Конституциявий ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилди. Ўзбекистонда ёшларга яратилган кенг имкониятлар, улардан самарали фойдаланиш, ўқиб-ўрганишга чақирди. Шунингдек, Конституциядаги 60 дан ортиқ моддаларга 200 дан ортиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги, халқ муҳокамаси қизғин ўтаётганлиги, «Менинг конституциям» портали орқали 50 мингга яқин таклифлар киритилгани таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда 1-ИДУМ раҳбари Марҳабо Қурбонова сўз олиб, Бош Қомусимиздаги ўзгаришлар, асосий тамойиллар, таълим тизимини янада такомиллаштириш, педагог қадрининг ортаётганлиги тўғрисидаги нормаларнинг киритилиши ҳақида мулоҳазаларини билдирди.
Уларни қизиқтирган саволлар ва муаммолар батафсил тингланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_куни
#Очиқ_мулоқот

Бирлик маҳалласида жойлашган 1-сонли касб-ҳунар мактабида 2-сектор раҳбари, туман прокурори Алишер Жўраевнинг ҳудуд ёшлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Унда Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Э.Содиқжонов, маҳалла ёшлар етакчиси Ш.Эргашева, касб-ҳунар мактаби масъуллари, мактабнинг 2021-2022 ўқув йили битирувчилари иштирок этдилар.

Сектор раҳбари А.Жўраев сўзлаб, битирувчи ёшларга ҳаёт йўлларида муваффақият тилади. Шу билан бирга уларни қизиқтирган 10дан ортиқ саволларга батафсил жавоб берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот

Хотин-қизлар фаолларининг иш фаолиятига оид тавсиялар берилди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот
#Тақдирлаш

Очиқ мулоқотдан сўнг республика раҳбарлари ҳамда туман ҳокими ўринбосари М.Мирсоатова томонидан Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ўқув марказида ўқиган 80 нафар уй ҳамшираси, пазанда, тикувчи ва ҳисобчи хотин-қизларга сертификатлар тантанали топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот

Пискент туман ҳокимлигида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бош бошқармаси, Пискент туман ҳокимлиги, Тадбиркорлар маркази, “Ҳунарманд” уюшмаси, туманда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари, иқтисодий соҳа вакиллари, тадбиркорлар иштирок этди.

Тошкент вилоятига бириктирилган масъул вакил, Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи М.Мирзаҳмедов, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Ф.Хўжаниёзов, Пискент тумани ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов томонидан соҳани ривожлантириш, кредит олиш, бўш бинолардан фойдаланиш, аукцион орқали ер майдонлари ҳарид қилиш бўйича батафсил маълумотлар ва тадбиркорларни қизиқтирган бошқа саволларга жавоб берилди.

Очиқ мулоқотда 30 дан ортиқ нафар тадбиркор қатнашиб, 14 нафари мурожаат ва таклифларини билдирдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот

Куни кеча 4-сектор ҳудудидаги Култепа ва Мустақиллик маҳаллаларида фуқаролар учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда туман прокурори А. Жўраев, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, сектор раҳбари Ж.Сайфиев, Ички ишлар бўлими бошлиғи Р.Лутфуллаев, газ, электр, сув таэминоти корхоналари, халқ таълими ва тиббиёт бўлими раҳбарлари, бошқа мутасадди ташкилотлар иштирок этиб, фуқароларнинг мурожаатларини тингладилар.

Қабул давомида 17 та мурожаат қабул қилиниб, 7таси ижобий ҳал этилди. Барча мурожаатларни қонун доирасида ечиш юзасидан тегишли масъул раҳбарларга вазифалар белгилаб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот
#Онлайн

Айни вақтда Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев Тараққиёт маҳалласида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабулда туман ҳокими билан бирга 4-сектор раҳбари, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Жасур Сайфиев, ҳоким ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот
#Онлайн

Айни вақтда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев Сувти маҳалласи фуқаролари учун сайёр қабул ўтказмоқда.

18-мактабда бўлиб ўтаётган қабулда маҳалладаги туман раҳбариятига савол ва мурожаати бўлган фуқаролари қатнашмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул
#Очиқ_мулоқот

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг Сувти маҳалласи фуқаролари билан очиқ мулоқотидан видеолавҳа.

Мулоқотда 12 та мурожаат қабул қилиниб, ичимлик суви, электр таъминоти, йўл таъмири масаласидаги муаммоларга ечим топилди. Мутасадди раҳбарларга зарур топшириқ берилиб, ижроси туман ҳокимининг шахсан назоратига олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот

Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Пискент туманида бўлди.
#Очиқ_мулоқот

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Пискент туманида бўлди.

11 сентябрь куни Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова Пискент туманида бўлиб, Кўлота маҳалласи ҳудудидаги "Қирққиз" зиёратгоҳида "Оқила аёллар" ҳаракатининг туман фаоллари билан учрашди.

Самимий мулоқот чоғида З.Маҳкамова оилалар фаровонлиги ва мустаҳкамлиги хотин-қизларга кўп жиҳатдан боғлиқ эканлигини, аёл оқила бўлган оилада турли иллатлар ва нохуш ҳолатларнинг олди олинишига тўхталиб ўтди. Хотин-қизларнинг касб-ҳунар эгаллаши, даромад топиб, оила фаровонлигига ҳисса қўшиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши, олий таълим олиб, яхши мутахассис бўлиши учун давлат томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, энг аввал оилалар тинчлигини таъминлаш мақсадида амалга ошириляпти,-деди ўз сўзида қўмита раиси.

Кўлота ва Келовчи маҳаллаларида бўлиб ўтган мулоқотларда Пискент туманининг 30 нафар "Оқила аёллар"и бир жамоа бўлиб, маҳаллалардаги нотинч оилалар, ажрим ёқасида турган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар, сақлаб қолинган оилалар, фарзандлар тарбияси борасида бажараётган ишлари тўғрисида сўзлаб бердилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот

Пискент туман ҳокимлигида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси, Савдо-саноат палатаси бош бошқармаси, туман ҳокимлиги, Тадбиркорлар маркази, “Ҳунарманд” уюшмаси, туманда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари, иқтисодий соҳа вакиллари, тадбиркорлар иштирок этди.

Тошкент вилоятига бириктирилган масъул вакил, Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи М.Мирзаҳмедов, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Ф.Хўжаниёзов, Пискент тумани ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов томонидан соҳани ривожлантириш, кредит олиш, бўш бинолардан фойдаланиш, аукцион орқали ер майдонлари ҳарид қилиш бўйича батафсил маълумотлар ва тадбиркорларни қизиқтирган бошқа саволларга жавоб берилди. 

Очиқ мулоқотда 30 дан ортиқ нафар тадбиркор қатнашиб, 14 нафари мурожаат ва таклифларини билдирдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi