PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#инфографика

Янгиланаётган Конституция лойиҳасида қандай ўзгартиш ва қўшимчалар мавжуд?

📑 Амалдаги Конституциянинг қайси моддаларига қандай ўзгартишлар киритилиши мумкин?

Батафсил инфографикада.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Таъзия

Пискент тумани Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори, малакали врач, кўплаб беморларга шифо улашган тиббиёт ходими, самимий инсон Холбўта Расулов оламдан кўз юмди. Х.Расулов бош миянинг оғир хасталиги туфайли 2021 йилдан буён республика Нейрохирургия ихтисослаштирилган илмий-амалий марказида даволанаётган эди.

Туман ҳокимлиги жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Менингконституциям
#Муносабат

Конституциявий ислоҳотлар тўғрисида Бекобод маҳалласи хотин-қизлар фаоли Райҳона Ахророва мулоҳазаларини билдирди.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_куни
#Очиқ_мулоқот

Ёшлар куни муносабати билан сектор раҳбарлари туман ёшлари билан очиқ мулоқотлар ўтказишди.

1-сектор раҳбари Раҳимжон Рихсиев Ёшлар боғида ёш фуқаролар билан учрашди. Очиқ-ошкора, самимий ўтган мулоқот чоғида уларнинг таклифларини тинглаш баробарида Конституциявий ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилди. Ўзбекистонда ёшларга яратилган кенг имкониятлар, улардан самарали фойдаланиш, ўқиб-ўрганишга чақирди. Шунингдек, Конституциядаги 60 дан ортиқ моддаларга 200 дан ортиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги, халқ муҳокамаси қизғин ўтаётганлиги, «Менинг конституциям» портали орқали 50 мингга яқин таклифлар киритилгани таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда 1-ИДУМ раҳбари Марҳабо Қурбонова сўз олиб, Бош Қомусимиздаги ўзгаришлар, асосий тамойиллар, таълим тизимини янада такомиллаштириш, педагог қадрининг ортаётганлиги тўғрисидаги нормаларнинг киритилиши ҳақида мулоҳазаларини билдирди.
Уларни қизиқтирган саволлар ва муаммолар батафсил тингланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_куни
#Очиқ_мулоқот

Бирлик маҳалласида жойлашган 1-сонли касб-ҳунар мактабида 2-сектор раҳбари, туман прокурори Алишер Жўраевнинг ҳудуд ёшлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Унда Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Э.Содиқжонов, маҳалла ёшлар етакчиси Ш.Эргашева, касб-ҳунар мактаби масъуллари, мактабнинг 2021-2022 ўқув йили битирувчилари иштирок этдилар.

Сектор раҳбари А.Жўраев сўзлаб, битирувчи ёшларга ҳаёт йўлларида муваффақият тилади. Шу билан бирга уларни қизиқтирган 10дан ортиқ саволларга батафсил жавоб берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирларда иштирок этиш учун "Янги Ўзбекистон" боғига келди.
Давлатимиз раҳбари боғда Беш ташаббус йўналишлари бўйича ташкил этилган павильонлар фаолияти билан танишади, ёшлар билан мулоқот қилади. Сўнг, Ёшлар кунига бағишланган байрам тадбирида нутқ сўзлайди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в парк "Янги Ўзбекистон" для участия в мероприятиях по случаю Дня молодежи.
Глава государства ознакомится с павильонами, посвященными Пяти инициативам, встретится с молодежью, затем выступит с речью на праздничном мероприятии в честь Дня молодежи.

Facebook|Instagram|Twitter
#онлайн

⚡️Айни вақтда вилоят ёшлари Тошкент туманидаги амфитеатрда жам бўлишган.

🔹
Улар бу ерда 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган катта байрам тантанасига гувоҳ бўладилар.

🔹Мазкур тадбирда давлат мукофоти совриндорлари, ўрта мактабни 2021/2022 ўқув йилини олтин медал билан тамомлаган битирувчилар, спорт ва фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этмоқдалар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
"Янги Ўзбекистон" боғида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ёшлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

Youtube

Facebook
⚡️Илм-фан, спорт, санъат, маданият йўналишидаги тўгараклар учун ёшларга олти ой ичида 300 минг сўмдан тўланади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар кунига бағишланган тантанали тадбирда маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент Шавкат Мирзиёев "Янги Ўзбекистон" боғида Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирларда иштирок этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев участвует в мероприятиях по случаю Дня молодежи в парке "Янги Ўзбекистон".

Facebook|Instagram|Twitter