PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Спорт

Ватанпарварлик ойлиги доирасида Оқтепа маҳалласидаги 12-мактабда Пискент тумани прокурори кубоги учун кураш бўйича туман биринчилиги беллашувлари бўлиб ўтди.

Беллашувда 16 та вазн тоифасида 150 нафардан зиёд ёш полвонлар баҳс олиб боришди. 30 кг вазнда ғолиблик Беҳруз Усеновга, 2-ўрин Бекжон Қолтаевга, 3-ўрин Усмонали Шакарбоев ва Даврон Абдуллаевга насиб этди.
60 кг вазн тоифасида Диёрбек Умрзоқов 1, Диёр Умаров 2, Жонпўлат Ўрозбоев ва Ҳумоюн Сотиболдиев 3-ўринга сазовор бўлишди.

Кураш билан мунтазам шуғулланаётган ўсмирлар орасида қизлар ҳам муносиб ўрин эгалламоқда. 36 кг вазнда бел олишган қизлар орасида 1-ўринни Садоқат Қудратова, 2-ўринни Жансая Абдухолиқова, 3-ўринни Шахзода Абдужабборова ҳамда Рухшона Эгамқулова эгаллади.

Тадбир якунида ғолибларга туман прокурори Алишер Жўраев томонидан медал ва совғалар топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Тадбир

Яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўз арафасида Муротали маданият марказида ҳудуддаги 23 ва 35-мактаб жамоалари ўртасида “Балли, қизлар!” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва беш ташаббус доирасида 1-сектор, Маданият бўлими, Муротали МФЙ ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, маҳалла фуқаролар йиғини, мактаблар маъмурияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ниҳоятда кўтаринки руҳда ўтди.

Иштирокчи қизлар ўзларининг билим ва салоҳияти, сўзамол ва топқирлиги, ижодкорлигини намойиш этиб, ҳакамлар ва тадбир томошабинларининг олқишларини олдилар. Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Рустам Шеров сўзга чиқиб, иштирокчи қизларга нафақат саҳнада, балки мустақил ҳаётда ҳам муваффақият тилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Заковат

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан секторлар ва ҳоким ёрдамчилари, маҳалла ҳамкорлигида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида маънавий-маърифий ҳамда интеллектуал тадбирлар ташкил этиб борилмоқда.

Жумладан, иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудларда “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Муротали маҳалласида бўлиб ўтган беллашувда маҳалладаги уюшмаган ёшлар вакиллари, 23 ва 35-мактаб ўқувчилари фаол қатнашдилар. Тадбирга 30 дан ортиқ билимдон ёшлар қамраб олинди.

Бу каби тадбирлар ёшларнинг билимини ошириб, зукко ва топқирлигини намоён этишга, жамоавий ҳаракат қилиб, муваффақиятга эришишига хизмат қилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Заковат

Бугун ёшлар етакчилари ташаббуси билан Муротали маданият марказида Оқтом, Тараққиёт, Митан, Ойбек, Мустақиллик ва Култепа маҳаллаларининг ёшлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйинларининг 4-сектор бўйича ҳудудий босқичи ўйинлари бўлиб ўтди. Зукколар баҳсида Тараққиёт маҳалласи ёшлари туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил вазифаси бугун давлат сиёсати даражасида ҳал этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида Пискент туманида билимли ва иқтидорли ёшлар, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган, аммо оилавий шарт-шароити сабабли контракт тўловларини тўлашга қийналган, “Ёшлар дафтари”га киритилган 19 нафар олийгоҳларда ўқиётган талаба йигит-қизнинг жами 62 млн 270 минг сўмлик контракт тўловлари “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

Шунингдек, меҳнат қилиб ўзини банд қилиш истагида туман ҳокимлигига мурожаат қилган Д.Йўлдошевга мазкур жамғарма орқали 10 млн 850 минг сўмлик мотокултиватор ҳарид қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Спорт

«Култепа» маҳалласида ёшлар иштирокида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида мини футбол, волейбол мусобақалари ўтказилди.

Спорт ўйинларида маҳалланинг «Гулшан», «Дўстлик» ва «Ёшлар» жамоалари муросасиз баҳс олиб бордилар. Эпчил ва чаққонлиги, тажрибаси билан ғолиб бўлган ёшлар мусобақанинг келгуси босқичига йўл олишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Беш ташаббус олимпиадасига старт берилди
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Беш ташаббус олимпиадасига старт берилди

Жорий йилнинг 1 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтган эди. Унда қатор масъул идораларга маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан бирга йил давомида 6 миллион нафар ўғил-қизларни оммавий спорт тадбирларига қамраб олиш, бунинг учун 10 апрелдан бошлаб, маҳалла, туман, вилоят ва республика босқичларидан иборат оммавий спорт тадбирларини ўтказиш каби бир қанча вазифалар қўйилди.

Бугун мазкур вазифалар ижроси доирасида ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг ҳудудий босқичларига старт берилди.

Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўрибосари Сарвар Хамдамов, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими масъуллари иштирокчи йигит ва қизларга муваффақият тиладилар. Сўнгра бир неча спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Жумладан, футбол, мини-футбол, волейбол, шахмат-шашка, стритбол ва енгил атлетика каби спорт турлари бўйича маҳалла ёшлари маҳоратини намойиш этдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил вазифаси бугун давлат сиёсати даражасида ҳал этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида Пискент туманида билимли ва иқтидорли ёшлар, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган, аммо оилавий шарт-шароити сабабли контракт тўловларини тўлашга қийналган, “Ёшлар дафтари”га киритилган 23 нафар олийгоҳларда ўқиётган талаба йигит-қизнинг жами 74 млн 457 минг сўмлик контракт тўловлари;

Шунингдек, 8 нафар ёшга 46 млн 229 минг сўми муддатли ҳарбий хизматга сафарбарлик чақируви тўловлари;

Оилавий шароити сабабли 5 нафар ёшга жами 5 млн 400 минг сўм бир марталик моддий ёрдам “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ёшларнинг келажакда яхши касб-ҳунар эгаси бўлишига кўмаклашиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашга ёрдам бериш мақсадида амалий ишлар давом этмоқда.

Хусусан, жорий йил май ойида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиевнинг қарори асосида тумандаги 8 нафар ёшларнинг олий таълим муассасаларида ўқиши учун жами 28 846 500 сўм контракт тўловлари тўлаб берилди. Бундан ташқари, 3 нафар ёшга 3 млн 240 минг бир марталик моддий ёрдам, 1 нафарининг хайдовчилик курсига 2 млн 173 минг сўм маблағлар туман “Ёшлар жамғармаси”дан ажратилди.

Ушбу ёрдамлар кўрсатилишидан асосий мақсад, билимли ва иқтидорли, аммо оилавий шароити сабабли олийгоҳда ўқишга қийналаётган, моддий етишмовчилик касб-ҳунар эгаллашга ҳалал бераётган йигит-қизларга ўз йўлини топишларида мадад беришдир.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi