#Баёнот
⚡️ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ БОСҚИЧМА БОСҚИЧ ТИКЛАНМОҚДА
Айни вақтда туманимизнинг «Гулистон», «Келовчи», «Кўлота», «Мустақиллик» маҳаллаларида электр таъминоти тўлиқ тикланди.
«Култепа», «Ойбек», «Митан», «Майлобод», «Бирлик» ва «Лолаариқ» маҳаллаларида эса қисман электр энергияси етказиб берилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан қолган ҳудудларда ҳам электр таъминотини тиклаш учун амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Умархон Холиқов, Пискент тумани Электр таъминоти корхонаси раҳбари:
26 январь куни соат 19:00 ҳолатига Пискент туманидаги барча 29 та маҳалла фуқаролар йиғинига электр таъминоти тўлиқ тикланди.

#Расмий
#Баёнот
Пискент тумани электр таъминоти корхонаси раҳбари Умархон Холиқовнинг туманда электр энергияси билан боғлиқ муаммоларнинг бартараф этилганлиги хусусида баёноти
Ҳурматли тумандошлар!
Хабарингиз бор, 25 январь ва бугун юртимизнинг кўпгина ҳудудларида электр энергияси билан боғлиқ муаммо вужудга келди. Айни дамга қадар туман Электр таъминоти корхонаси томонидан мазкур муаммони баратараф этиш юзасидан барча чоралар, таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилди. Хусусан, туманимизда ҳам аҳолига узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш борасида тезкор тадбирлар учун Авария хизмати ҳамда ТЭТК ни 45 нафар (100 фоиз) ходими жалб қилинди.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 26 январь соат 19:00 ҳолатига туманимиздаги барча 29 та маҳалла фуқаролар йиғинига электр энергияси тўлиқ тикланган. Шунингдек, Тезкор штаб ҳамда ТЭТК диспетчерлик хизмати 24 соат туну кун фаолият кўрсатмоқда.
Мамлакатимизда рўй берган бугунги ҳолат шахсан Президентимиз томонидан қатъий назоратга олинган. Фуқароларимиздан хавотир ва ваҳимага берилмасликларини сўраб қоламиз.

Telegram
PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot

Айни вақтда туманимиздаги деярли барча маҳаллада электр ўчди. Бу ҳолатга туман Электр таъминоти корхонаси раҳбари У.Холиқов аниқлик киритди:
-Дарҳақиқат, ҳозир Пискент туманининг 28 та маҳалласида электр энергияси узилди. Боиси, ягона электр таъминотига уланган Сирдарё ГРЭСда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу узилишлар нафақат Пискент, балки вилоятимизнинг кўпгина ҳудудларига таъсир кўрсатмоқда ва тез ора электр таъминоти тикланади. 11-12 ва 15 феврал кунлари ҳам тармоқда кузатилган узилишлар қисқа муддатда бартараф этилган эди.

Аҳоли орасида Култапа МФЙга Олмалиқ шаҳридан канализация сувлари оқиб келаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди
Ушбу ҳолат Пискент тумани ҳокимлиги назоратига олинганлигини айтиб ўтамиз. Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича туман СЭО ва ЖСБ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 4-15 февраль кунлари Кўлота, Култепа, Мустақиллик, Холиқберди маҳаллаларида профилактик ўрганишлар олиб борилди. Мазкур ўрганишлар натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Баёнот
Аҳоли орасида Култапа МФЙга Олмалиқ шаҳридан канализация сувлари оқиб келаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди
Ушбу ҳолат Пискент тумани ҳокимлиги назоратига олинганлигини айтиб ўтамиз. Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича туман СЭО ва ЖСБ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 4-15 февраль кунлари Кўлота, Култепа, Мустақиллик, Холиқберди маҳаллаларида профилактик ўрганишлар олиб борилди. Мазкур ўрганишлар натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Telegram
PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
#Баёнот
Ижтимоий тармоқлар орқали ёшларга субсидия ажратилмаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.
Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бу ҳақда қуйидагиларни маълум қилади:
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли, 28 апрелдаги 250-сонли, 23 июлдаги 450-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида мунтазам амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, васийлик кенгашининг март ойидаги 3-сонли йиғилиш баённомасига асосан, бир гуруҳ ёшларга амалий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Жумладан, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган ёшларнинг
8 нафарига олий таълимдаги ўқиш учун контракт тўловлари (28 млн 95 минг 500 сўм);
5 нафар ёшнинг қизиқишига кўра ўзини банд қилиши учун компьютер ва асбоб ускуналар ҳаридига субсидия учун (37 млн 710 минг сўм);
6 нафар ёшнинг сафарбарлик чақируви резерви хизмати тўловлари учун (31 млн 521 минг 114 сўм)
3 нафар боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оила фарзандига бир марталик моддий ёрдам (3 млн 264 минг сўм)
1 нафар ёшга касб-ҳунар ўрганишида ҳайдовчилик курсида ўқиши учун(2 млн 897 минг сўм) зарур маблағлар ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.

Пилла боққан аёлларнинг иш ҳақлари тўлаб берилган
Ижтимоий тармоқларда Файзобод маҳалласининг бир гуруҳ аёллари пилла пулларини ололмаётгани тўғрисида видеомурожаатлари тарқалган эди.
Пискент тумани “Агропилла”АЖ томонидан жорий йилда 435 нафар касаначилар билан 861 қути ипак қурти парваришлаш учун шартномалар имзоланган. Бугунги кунгача касаначилар томонидан жами 35 тонна пилла хомашёси давлат хирмонига қўшилган. Уларга “JINJUZ SILK CO" МЧЖ пиллачилик кластери томонидан ҳар бир килограмига 32 600 сўмдан жами 1 млрд 820 минг сўм иш ҳақлари нақд пул шаклида пилла топширилган тарози бошида тўлаб берилган.
Файзобод маҳалласида яшовчи 15 нафар хотин-қизлар ҳам уюшган ҳолда пилла боқиб, 538 кг ҳосил топширишган. Уларга аванс ва топширган пилланинг тўловлари билан жами 17 млн 538 минг 800 сўм нақд пул тарози бошидаёқ тўлаб берилган. Бундан ташқари пилла етиштириш мавсумида озиқ-овқат маҳсулотлари ва ипак қурти учун тут барглари мунтазам етказиб берилган.
Мурожаатда ушбу пиллакор аёллар рағбатлантириш учун мукофот пулларини сўраган бўлиб, туман ҳокимлиги ташаббуси билан “JINJUZ SILK CO" МЧЖ томонидан уларнинг ҳар бирига 1 млн сўмдан рағбатлантириш учун мукофот пуллари тўлаб берилди.

Ижтимоий тармоқларда Пискентда ўқитувчиларнинг бир кунлик маоши "Маҳалла хайрия жамғармаси"га ўтказилмоқда мазмунида танқидий материал эълон қилинди.
Пискент тумани Халқ таълими бўлими бу борада қуйидагиларни маълум қилади:
Республикамизда 30 апрель куни ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 27 апрелдаги 145-10-0-F/-сонли ҳамда Пискент туман ҳокимининг 2022 йил 2 майдаги 70-10-142-F/22-сонли фармойишларига асосан тумандаги ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнинг бир кунлик ойлик маошларидан ихтиёрий равишда “Маҳалла хайрия жамғармаси”га ўтказишлари белгиланган.
Юқоридаги фармойишга асосланиб, Халқ таълими бўлими марказлашган бухгалтериясидан бир кунлик ойлик маошини хайрия мақсадида ўтказиш истаги бўлган педагог ва бошқа ходимларга ўз хоҳиши билан ёзиб беришлари тавсия этилган. Эҳсон қилиш нияти бўлмаган ходимлар ариза ёзмаслиги ва бир кунлик маошидан ўтказмаслиги мумкин. Пискент туман Халқ таълими бўлими марказлашган бухгалтерияси ҳисобчилари ходимларнинг ойлик маошларидан асосиз ва ходимнинг розилигисиз пул маблағлари ушлаб қола олмайди.
Ҳ.Рашидов,
Пискент тумани ХТБ мудири.

Бугун ижтимоий тармоқда Пискент тумани Лолаариқ маҳалласида яшовчи фуқаро оилавий шароити оғирлиги, уй-жой шароитини яхшилашда субсидия ёки кредит олишда қийналаётганини айтиб мурожаат қилган эди.
Пискент тумани ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов, Лолаариқ маҳалласидан ҳоким ёрдамчиси ва банк ходимлари биргаликда мазкур хонадонга бориб, мурожаатчи билан суҳбатлашдилар.
Аниқланишича, И.Шукуров ва турмуш ўртоғи соғлом, меҳнатга лаёқатли инсонлар. Шу вақтга қадар уй таъмири учун субсидия ёки кредит сўраб, давлат идораларига мурожаат қилишмаган.
Фуқаро билан суҳбатда мурожаат этиш тартиби, субсидия олиш учун белгиланган тартибда Давлат хизматлари агентлиги туман бўлимига ариза билан мурожаат қилиш зарурлиги тушунтирилди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва тегишли раҳбарлар фуқаронинг уй-жой таъмирлаш билан боғлиқ кредит масалаларида яқиндан ёрдам кўрсатади.
Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Баёнот
Бугун ижтимоий тармоқда Пискент тумани Лолаариқ маҳалласида яшовчи фуқаро оилавий шароити оғирлиги, уй-жой шароитини яхшилашда субсидия ёки кредит олишда қийналаётганини айтиб мурожаат қилган эди.
Пискент тумани ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов, Лолаариқ маҳалласидан ҳоким ёрдамчиси ва банк ходимлари биргаликда мазкур хонадонга бориб, мурожаатчи билан суҳбатлашдилар.
Аниқланишича, И.Шукуров ва турмуш ўртоғи соғлом, меҳнатга лаёқатли инсонлар. Шу вақтга қадар уй таъмири учун субсидия ёки кредит сўраб, давлат идораларига мурожаат қилишмаган.
Фуқаро билан суҳбатда мурожаат этиш тартиби, субсидия олиш учун белгиланган тартибда Давлат хизматлари агентлиги туман бўлимига ариза билан мурожаат қилиш зарурлиги тушунтирилди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва тегишли раҳбарлар фуқаронинг уй-жой таъмирлаш билан боғлиқ кредит масалаларида яқиндан ёрдам кўрсатади.
Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Telegram
PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
#Баёнот
Р.Ахроров, Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник:
Куни кеча содир бўлган кучли ёғингарчилик туманимизнинг айрим маҳаллаларида нохуш оқибатларга олиб келди. Жумладан, сел натижасида Тошкент каналининг Чимқўрғон маҳалласи Яқалов қишлоғи яқинидаги сув тақсимлаш нуқтасида (шлюз) сув тошган. Натижада Чимқўрғон ва Сувти маҳаллаларида кўчалар, аҳоли хонадонларига сув оқими кирган.
Ҳолатни бартараф этиш мақсадида Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар штаби сафарбар этилди. 20 июндан то 21 июнь ҳозирга қадар узлуксиз равишда туман ФВБ, ИИБ, ИИБ ЙҲХБ, Ободонлаштириш бўлими, Тумангаз, Электр таъминоти корхонаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида ёғингарчилик оқибатлари бартараф этилмоқда. Жараёнга ФВБ нинг 30 нафар, ҳамкор ташкилотларнинг 50 нафардан зиёд ходимлари, 28 та махсус техникалар жалб этилди.
Тошкент каналининг Яқалов ҳудудидаги қирғоқларини мустаҳкамлаш учун 220 тонна шағал туширилди. 4 та сув тортувчи махсус транспорт ёрдамида хонадонлар ертўлаларидаги тўпланган сувни чиқариш ишлари давом этмоқда. Шамол натижасида қулаган, шикастланган дарахтлар, шох-шаббалар, электр линияларидаги носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Табиий офатдан фуқаролар тан жароҳати олмаган.

Маълумки, 20 июнь куни бўлиб ўтган кучли шамол ва ёғингарчилик табиий офатларни келтириб чиқарди. Дарахтлар қулаши, уйлар томининг ўрнидан кўчиб, шикастланиши натижасида электр тармоқларига ҳам катта зарар етди.
Жумладан, Пискент туманини электр энергияси билан таъминловчи Дўнгкўрғон -Пискент тармоғидаги носозлик; Файзобод, Истиқлол, Зоминовул, Оқтепа ва Дўстлик маҳаллаларни таъминловчи электр тармоқдаги устунларнинг қулаши; Митан, Навоий маҳаллалари ва Фурқат массивидаги кўп қаватли уйларда дарахтлар синиб, тармоқни узиб юбориши окибатида авариялар содир бўлган. Натижада қарийиб 150 километр ҳаво тармоқларида узилишлар бўлган. Ҳозирга қадар Пискент тумани Электр таъминоти корхонаси электрдаги аварияларни бартараф этиш мақсадида қўшимча 15 та бригадаларни жалб этиб, узилишлар босқичма босқич тузатилмоқда.
У.Холиқов,
Пискент тумани электр таъминоти корхонаси раҳбари.

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиевнинг фуқаролар қабулида Чимқўрғон маҳалласида яшовчи онахон Д.Асраева табиий офатдан зарар етган хонадонини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Умуман олганда, сув тошқини билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида аҳоли ўртасида турли ишониб бўлмайдиган хабарлар тарқалди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, туманимизнинг Сувти ва Чимқўрғон маҳалласида сел-тошқин ҳолатлари кузатилган бўлса-да, аҳоли ва тураржой биноларига жиддий зарар етмаган.
Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев бошчилигида ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди раҳбарлар ҳар бир хонадонга кириб, аҳоли ҳолидан хабар олмоқда, тошқин оқибатлари бартараф этишга амалий ёрдам берилмоқда.
Юқоридаги мурожаат ҳам шу куннинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилди. Ҳоким топшириғи асосида туман Молия бўлими раҳбари Т.Пардаев ва ҳоким ёрдамчиси томонидан зарур қурилиш моллари етказиб берилди.

Халқ таълими бўлими баёнот берди
Пискент туман Халқ таълими бўлимига қарашли 8-сонли умутаълим мактаби тўғрисида ижтимоий тармоқларда танқидий мақола юзасидан аниқлик киритди
Бугун ижтимоий тармоқда Пискент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 8-умумтаълим мактаби тўғрисида танқидий ва шикоят постлар эълон қилинди.
Бу борада туман ХТБ томонидан 2022 йил 14 июль куни 8-мактабда ўрганиш ўтказилди ва қуйидагилар аниқланди:
1.Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш муносабати билан ўтказиладиган рефередумга тайёргарлик кўриш мақсадида Пискент тумани 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби 531-референдум участкаси этиб белгиланган. Мазкур мактаб директори М.Махмудова референдум участкаси раиси сифатида, комиссияси аъзоларидан икки нафарини сайловчилар рўйхатини компютерга киритиш мақсадида чақирганлиги аниқланди. Қолган ходимлар эса ишга жалб этилмаган. Ишлаётган ходимларга Сайлов кодексининг 99-моддаси асосида ишлаган даври учун ҳақ тўланади.
2. 8-мактабнинг собиқ филиали, ҳозирги 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан чиққан панжара (решётка)лар 8-мактаб ҳудудидан оқиб ўтувчи ички ариқ ёнларини ихоталаш ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўраш учун ишлатилмоқда. Ҳозирги кунда ушбу панжараларни туман халқ таълими бўлими махсус эксплуатация қурилиш ва таъмирлаш ходимлари ёрдамда ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
3.Туман ҳокимининг ташаббуси билан мактабларда бюджетдан ташқари маблағ топиш мақсадида ихтиёрий равишда қуёнчилик ва паррандачилик ташкил қилиниши белгиланган. Шу муносабат билан 8-мактабда ҳам қуёнчилик ва паррандачилик йўлга қўйилган, ҳозирги кунда 3 та қуён, 30 та парранда мавжуд. Мактаб ҳудудида хеч қандай чорва моллари учун молхона ёки шунга ўхшаш бинолар қурилмаган.
4.Бундан ташқари, 8-мактабда 2014 йил 0,01 га ер майдонига мактаб жамоаси ташаббуси билан лимонария ташкил қилинган. 2014 йилдан буён мактаб жамоси томонидан парваришлаб келинади, лимонлар етилган вақтида мактаб директори туман халқ таълими бўлими ҳамда ўз жамоси иштирокида ҳосил йиғиб олиниб, савдосидан тушган даромади мактаб эҳтиёжи учун ишлатилиб келиниши аниқланди. Жумладан, 2 млн 200 минг сўмга мактаб учун юмшоқ стул ҳарид қилинган, ҳозирги кунда ҳам лимонариядан тушган 2 млн сўм маблағ мактаб ҳисоб рақамида турибди.
Пискент тумани Халқ таълими бўлими фуқаролардан умумтаълим мактабларида қонунбузилиш ҳолатларини билган тақдирда ҳеч қандай тўсиқсиз мурожаат қилишларини сўраймиз!
Мурожаат учун телефон:+998994061387
Ҳаётжон Рашидов, туман ХТБ мудири

Қабристон панжаралари ҳеч қаерга олиб кетилмаган, аксинча таъмирланган
Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Пискент туманида жойлашган «Бадал ота» қабристонидан панжаралар олиб кетилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Пискент тумани Ободонлаштириш бошқармасидан муносабат билдирилди. Маълум бўлишича, панжаралар марҳумларнинг қариндошлари томонидан олиниб, қабристон атрофини ўраш, ободонлаштириш учун ишлатилган.
Бу борада тегишли органлар ўрганиб, аниқлик киритгач, қўшимча маълумот берилади.

Бугун ижтимоий тармоқда Пискент туманида "Тез тиббий ёрдам" фаолияти танқид қилинган эди. Бу борада туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари М.Қодирова қуйидагиларни маълум қилади:
Тошкент вилоятида "Тез тиббий ёрдам" хизмати марказлаштирилган бўлиб, барча туман ва шаҳар чақирувлари Нурафшон шаҳрига, яъни вилоят марказига бириктирилган.
Қисқа “103” рақамига қўнғироқ қилиб, мурожаат йўллаётган фуқаро тўғридан тўғри "Call center" га уланади ва марказ диспетчери бемор тўғрисидаги маълумотларни тегишли ҳудуд "Тез тиббий ёрдам" бригадасига узатади. Айни вақтда Пискент туманида жами 10 та махсус жиҳозланган “Тез тиббий ёрдам” автотранспортлари мавжуд бўлиб, ҳар бири малакали тиббиёт ходимларидан иборат бригадалар аҳолига тез тиббий хизмат кўрсатмоқда.