PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Мурожаат_изидан

Тошкент вилояти прокурори ўринбосари С.Рўзиев, туман ҳокими Р.Рихсиев, туман прокурори А.Жўраев, Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Ж.Сайфиев, сектор раҳбарлари, Адлия бўлими, Қишлоқ хўжалиги бўлими, Кадастр бўлими раҳбарлари Дўстлик маҳалласида бўлишди.

Аҳоли вакиллари билан учрашиб, яйлов майдонидан самарали фойдаланиш чоралари таҳлил қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 709-сонли қарори асосида аукцион савдолари орқали ерларни 10 йил муддатга ижарага олиш ҳақида фуқаролар билан келишиб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Кеча Тошкент вилояти ИИБ раҳбари Т.Арипов, туман ҳокими Р.Рихсиевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида бир гуруҳ хотин-қизлар “PRIME QUALITATIVE PRODUCE” корхонасининг 3 ойдан буён ойлик иш ҳақи бермаётгани тўғрисида шикоят билан мурожаат қилган эди.

Ушбу мурожаат изидан бугун туман прокурори А.Жўраев, ИИБ бошлиғи Л.Раҳматуллаев, ДСИ масъул ходимлари томонидан корхона раҳбарлари ва мурожаатчилар юзма-юз учрашдилар. Мурожаат юзасидан шикоятлар муҳокама қилинди. Меҳнат кодекси талаблари бажарилиши, 6 нафар ишчининг иш ҳақидан корхонанинг қарздорлигига аниқлик киритилиб, бир кун давомида тўлаб берилиши ҳақида топшириқ берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Бир гуруҳ фуқаролар Пискент тумани “Лочин” ширкати хизмат кўрсатувчи 233-уйнинг тарновлари, 25-уйнинг томидаги носозликлар тўғрисида мурожаат қилган эди.

Мурожаат асосида Пискент тумани Уй-жой коммунал бўлими томонидан 233-уй тарновидаги муаммолар бартараф этилиб, дарахтлар буталди. 25-уйнинг томидан чакка ўтаётган қисмлари таъмирлаб, шифер ёпиб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Кўлота маҳалласи фуқаролари томонидан маҳалла ҳудудида жойлашган чорва фермасининг фаолиятидан норозилик билдириб, мурожаат йўлланган эди.

Туман ҳокими Р.Рихсиев мурожаат юзасидан ҳудудга бориб, ҳолат билан яқиндан танишди, фуқароларнинг мурожаатини тинглади. Сўнгра ҳолатни ўрганиш юзасидан туман прокурори А.Жўраев, ҳоким ўринбосари Б.Шерматов, Экология, СЕО ва ЖС бўлими, кадастр, архитектура, ободонлаштириш бошқармаси ва бошқа мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ чорвачилик фермаси ва тадбиркор фаолиятини ўргандилар. Ҳудуд аҳолисига ҳалал бермасдан иш олиб бориш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Сўнгги вақтларда кузатилаётган кучли ёғингарчилик коммунал соҳада кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Бугун туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматов бошчилигида коммунал соҳа раҳбарлари аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича фикр алмашдилар. Туман Электр таъминоти корхонаси, Йўллардан фойдаланиш ДУК, Ободонлаштириш бошқармаси, Тоза ҳудуд, Сув таъминоти филиали мутасаддилари иштирокида мурожаатларни жойига чиқиб, белгиланган тартибда ўрганиш, ечим топиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Лолаариқ маҳалласида яшовчи фуқаро А.Хўжамқулов уйида иссиқхонаси борлиги, аммо иссиқхонани яна кенгайтириб, қўшимча даромад топиш истагини билдириб мурожаат қилган эди.

Бугун туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов ва Молия вазирлигидан бириктирилган вакил У.Муҳаммедазизов биргаликда А.Хўжамқуловнинг хонадонида бўлдилар. Ховлисидаги иссиқхонадан фойдаланиш самарадорлиги ўрганилди. Иссиқхона ва балиқ боқиш бўйича зарур тавсиялар беришди. Мутасаддилар тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган йигитни куни кеча Қашқадарё вилоятига олиб бориб, илғор тажрибаларни ўрганиб қайтишган эди.

М.Мирюнусов тадбиркорга қўллаб-қувватлаш бўйича зарур барча ёрдам кўрсатилишини билдириб ўтди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Қабулдаги айрим мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этади. Шу боис, қабулдан сўнг туман ҳокими Р.Рихсиев мурожаатлар изидан тегишли раҳбарлар билан бирга ҳудудларда бўлди. Хусусан, фуқаро А.Шелуханинг мурожаати юзасидан Навоий маҳалласидаги бир гуруҳ фуқаролар билан учрашди. Уларнинг саволларини тинглаб, масалалар бўйича масъулларга топшириқ белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Аввал хабар берилганидек, 21 май куни туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Қабулдан сўнг туман ҳокими Р.Рихсиев тегишли мутасадди раҳбарлар, ҳоким ўринбосари Б.Шерматов, Халқ депутатлари туман кенгаши котибияти мудири Х.Каримов биргаликда аҳоли мурожаати бўйича ҳудудларда бўлдилар.
Жумладан, Ойбек маҳалласида жойлашган кўп хонадонли уйлар истиқоматчилари билан учрашиб, муаммолари эшитилди. Мазкур уйлар ҳовлисини текислаб, бетонлаш ва янги хожатхона қурилиши юзасидан режалар белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот
#Мурожаат_изидан

Аҳоли мурожаатлари асосида Култепа маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Саидобод маҳалласида истиқомат қилувчи Д.Шерматова оммавий қабулда иштирок этиб, яшаш шароити ёмон аҳволда эканлиги, иморатини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Мурожаат изидан туман ҳокими Р.Рихсиев ва тегишли раҳбарлар фуқаро хонадонига бориб, вазият ўрганилди. Оила бекаси Д.Шерматова саломатлигида жиддий муаммолари борлиги сабабли оғир юмушга ярамайди, турмуш ўртоғи Д.Раимов ҳам 1-гуруҳ ногирони бўлгани боис тўшакка михланган. Икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан оғир шароитда яшаётган оилага амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.

Тумандаги ҳомий ташкилотлар ва саховатпеша инсонлар кўмаги билан айни вақтда оила учун иморат тикланмоқда. Мазкур хонадонда бўлган туман ҳокими оила бекаси, маҳалла раиси ва қурувчи усталар билан суҳбатлашиб, эҳтиёжларини тинглади, дуоларини олди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Пискент тумани марказида жойлашган Пахта тозалаш заводи аҳоли яшаш пункти орасида бўлгани кўплаб мурожаатларга сабаб бўлган, заводни кўчириш масаласи режалаштирилган эди.

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев вилоят Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Фарҳод Тажибоев, туман ҳокими ўринбосари Ботир Шерматов, туман СЭО ва ЖС бўлими бошлиғи бошлиғи Дилобар Рустамова ҳамроҳлигида Култепа маҳалласи худудида пахта тозалаш заводи учун мўлжалланган жой ўргандилар.
Заводнинг схематик жойлашуви, қайта ишлаш ускуналари ўрнатилиши, аҳоли яшаш пунктидан 500-700 метр масофада эканлиги мутахассислар билан муҳокама этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Пискент тумани Култепа маҳалласида истиқомат қилувчи А.Парпибоев деҳқон хўжалиги ташкил этиш ҳамда “Саховат бройлер” паррандачилик корхонаси чиқиндиларидан шикоят қилиб, мурожаат қилган эди.

Туман ҳокими тегишли мутахассислар иштирокида А.Парпибоев билан суҳбатлашиб, масалани ижобий ҳал этиш чораларини белгилаб олдилар. Деҳқон хўжалиги учун мўлжалланган ер майдони ўрганилди. Ерга оид амалдаги қонун доирасида аукцион тартибида ҳарид қилиниши А.Парпибоевга мутахассис маслаҳати берилди. Шунингдек, паррандачилик корхонаси бўйича туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан назорат тадбирлари ўтказилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев мурожаат изидан Зоминовул маҳалласида ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш ишларини назорат қилмоқда

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиев, туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматов, мутасадди раҳбарлар билан «Обод қишлоқ» дастури доирасида Зоминовул маҳалласида қурилаётган боғча, йўл таъмирлаш ишларининг боришини кўздан кечирди.

Назорат давомида қурилиш меъёрларига риоя этилганлиги, белгиланган муддатларда битириш имкониятлари таҳлил қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан
Бугун туман ҳокими Р.Рихсиев Тараққиёт маҳалласи фуқаролари билан учрашганида, мурожаатлари изидан мутасадди раҳбарларга алоҳида топшириқ юклаган эди.

Туман Сув таъминоти корхонаси раҳбари И.Қосимов ушбу фуқаролар яшовчи кўчада бўлиб, ичимлик суви билан боғлиқ ҳолатни ўрганди. Янги сув тармоғи қурилиши, туман ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши айтиб ўтилди. Шунингдек, маҳалла аҳли “Ташаббусли бюджет” жараёнларида ҳам қатнашиш истагини билдирдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Аввал хабар қилганимиздек, сектор раҳбарларининг Ойбек ва Навоий маҳалласи фуқаролари билан ўтказилган сайёр қабулда кўп қаватли уйлардаги муаммолар хусусида мурожаат йўлланганди. Ойбек маҳалласида жойлашган ушбу уй истиқоматчилари мурожаати изидан туман прокурори А.Жўраев ва ДСИ раҳбари Ж.Сайфиев жойига бориб, муаммоларни тингладилар. ДСИ раҳбари томонидан хожатхона билан боғлиқ масалани ҳал этиш мақсадида зарур қурилиш ашёлари етказиб берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Қабулдан сўнг мутасаддилар ечими ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни жойига чиқиб ўргандилар.

Туман ҳокими Мустақиллик маҳалласидан деҳқон хўжалиги ташкил этиш мақсади бўлган фуқаро билан ҳудудга чиқди. Раҳимжон Рихсиев ва ер кадастр бўлими масъуллари сўралган ер майдони жойлашуви, ажратиш тартиб-қоидалари тўғрисида тегишли тавсиялар беришди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Мурожаатларни ҳал этишда муаммони жойига чиқиб ўрганиш муҳим. Шанба куни бўлиб ўтган қабулдан сўнг туман ҳокими Р.Рихсиев сектор раҳбарлари ва тегишли мутасаддилар билан бирга 4-сектор Ойбек маҳалласи ҳудудидаги 54-кўп хонадонли уйга бориб, истиқоматчилари билан учрашди.

Мазкур уйда ичимлик суви, ҳовли саҳнини таъмирлаш ва қўшимча маиший бинолар бўйича муаммолар мавжуд. Туман ҳокими фуқароларнинг талаб ва таклифларини тинглаб, масъулларга топшириқлар берди. Хонадонлар янги сув тармоғига улангач, йўллари таъмирланади. Бунда зарур қурилиш ашёлари ва сув қувурлари ҳомийлик ҳисобидан олиб бериладиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Аҳоли мурожаатлари изидан туман маҳаллаларида бўлган туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев Муротали маҳалласи нуронийлари билан қабристон масаласидаги мурожаатни ўрганди.

Раҳимжон Рихсиев Тошкент вилояти имом хатиби ўринбосари Зайнилобиддин Қудратов, депутат Суроп Боймоқов, кадастр масъуллари ва кекса фуқаролар биргаликда тўлиб қолган маҳалла қабристони учун бошқа жой ажратиш масаласини муҳокама қилишди. Ҳал этиш чоралари белгилаб, тегишли топшириқлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Бугун Ғайрат маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг қурилиши билан боғлиқ мурожаат эълон қилинди.

Мурожаат изидан туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев қурилиш майдонида бўлди. Туман раҳбари ва тегишли ҳоким ўринбосари, қурилишга масъул ташкилот ва газ, электр, сув таъминоти корхонаси мутасаддилари иштирокида қурилиш жараёни ўрганилди.

Айни вақтда мазкур мавзедаги 8 та уй-жойларда 97 фоиз қурилиш ишлари битказилган бўлиб, айрим камчиликлар ҳисобига ҳали фойдаланишга топширилмаган. Ўрганиш жараёнида Р.Рихсиев газ ва электр билан боғлиқ камчиликларни ҳафта якунига қадар бартараф этиш тўғрисида масъул раҳбарларга топшириқ юклади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi