PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

📌22 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божларидан озод этилди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Қабул

Фуқаролар учун навбатдаги қабулда муаммоларга ечим изланди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Саидобод маҳалласида истиқомат қилувчи Д.Шерматова оммавий қабулда иштирок этиб, яшаш шароити ёмон аҳволда эканлиги, иморатини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Мурожаат изидан туман ҳокими Р.Рихсиев ва тегишли раҳбарлар фуқаро хонадонига бориб, вазият ўрганилди. Оила бекаси Д.Шерматова саломатлигида жиддий муаммолари борлиги сабабли оғир юмушга ярамайди, турмуш ўртоғи Д.Раимов ҳам 1-гуруҳ ногирони бўлгани боис тўшакка михланган. Икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан оғир шароитда яшаётган оилага амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.

Тумандаги ҳомий ташкилотлар ва саховатпеша инсонлар кўмаги билан айни вақтда оила учун иморат тикланмоқда. Мазкур хонадонда бўлган туман ҳокими оила бекаси, маҳалла раиси ва қурувчи усталар билан суҳбатлашиб, эҳтиёжларини тинглади, дуоларини олди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#кун_тартиби
#мурожаат

https://youtu.be/htzrSyhwlgg

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоятдаги 1020 та маҳалла фуқаролар йиғинига сайланган раисларни қутлаб, улар олдидаги долзарб ва муҳим вазифаларни яна бир бор қайд этиб ўтди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Диққат_танлов

Пискент тумани ҳокимлиги 27 июнь – Оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан Пискент тумани ҳаётига доир теле-радио, интернет ва босма нашрларда эълон қилинган энг яхши материаллар учун танлов эълон қилади.

Танлов қуйидаги шартлардан иборат:
1. Материаллар Пискент тумани миқёсида аниқ бир соҳани қамраб олиши керак;
2. Материалларнинг жанри чегараланмаган;
3. Танловнинг ҳар бир иштирокчиси камида 5 та материал билан қатнашиши шарт;
4. Танловга материаллар 2022 йилнинг 20 июнига қадар қабул қилинади.
5. Юборилган материалларнинг ҳақиқатдан ҳам ОАВда эълон қилинганини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Асосий номинациялар:
1. Энг яхши теле-видео материал;
2. Энг яхши радио эшиттириш;
3. Энг яхши интернет материали;
4. Босма нашрларда чоп этилган энг яхши материал;

Номинациялар ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Тақдирлаш маросими 2022 йил, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Жараён

Туман ҳокимлиги томонидан аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида 17 тонна картошка деҳқон бозорига келтирилди. Айни вақтда «Даладан дастурхонга» ярмаркасида 3000 сўмдан сотилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#НурафшонТВ

Пискент туманида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда. Файзобод маҳалласи.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар кўрсатишни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам обеспечения занятости и повышения доходов населения через развитие сферы услуг.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар, йил якунига қадар режалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

2022 йилда хизматлар соҳасида 120 мингдан ортиқ янги лойиҳани ишга тушириш, хизматлар ҳажмини 435 триллион сўмга етказиш (ўтган йили 283 триллион сўм бўлган) ҳамда соҳада 1,5 миллион иш ўрни яратиш режа қилингани таъкидланди.

“Лекин айрим туман ва шаҳар ҳокимлари, уларнинг биринчи ўринбосарлари мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, ишларни тўғри ташкил эта олмаяпти.

Мисол учун, хизматлар соҳасида январь-май ойларида 756 минг иш ўрни яратилди. Лекин, иш ўринларининг атиги 232 мингтаси ёки 31 фоизи янги объектларда яратилган.

Қолган 510 мингта иш ўрни ўзини ўзи банд қилганлар ҳиссасига тўғри келмоқда”, деди Президент.

Янги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида иш ўринлари яратиш бўйича Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона, Андижон вилоятлари натижа кўрсатгани, Жиззах, Навоий, Хоразм, Қашқадарёдаги ишлар аҳволи эса қониқарсиз экани таъкидланди.
Йиғилишда тадбиркорлар хизматлар соҳасида асосан 3 та масала – ер, бино ва инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга дуч келаётгани кўрсатиб ўтилди.

Сўнгги икки ойда 23 мингдан зиёд ер майдонлари савдога чиқарилди, шундан 12 мингтаси ёки 60 фоизи хизмат кўрсатиш жойларини ташкил этиш учун қўйилган.

Бунда, 63 та туман ва шаҳарда аукционга қўйилган ер участкаларининг сони 100 тадан кўп бўлса, 27 та туманда 10 тага ҳам етмайди.

Мисол учун, Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон, Хива, Урганч шаҳарлари, Тошкент, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманларида савдога қўйилган ерлар сони 10 тадан ошмайди.

Шу боис, фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун Навоий, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Тошкент, Бўстонлиқ, Бекобод, Китоб, Узун туманлари ҳокимларига нисбатан охирги маротаба ҳайфсан бериш, ушбу туман ва шаҳар ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарларини лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.
#Меҳнат_бозори

1-сектор. Муротали маҳалласида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi