PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.65K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Меҳр_мурувват

Болажонлар “Ҳайвонот боғи”га саёҳат қилдилар

Туманимиздаги 79-сонли махсус мактаб-интернат тарбияланувчиларининг Тошкент “Ҳайвонот боғи”га саёҳати ташкил этилди. Туман прокуратураси ташаббуси билан интернат тарбияланувчиларининг кайфиятини кўтариш мақсадида ташкил этилган саёҳат болажонларга катта қувонч бағишлади.

Боғдаги ўрмон ҳайвонларини томоша қилиб, турли туман ўйингоҳлар ва арғимчоқларда учиб, катта таассурот билан қайтилар. Уларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан назоратга олинди.

-Мактаб интернатида болажонларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етишлари учун ҳар бир ташкилот ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади,-дейди туман прокуратураси масъул ходими Хожиакбар Матчонов. - Бу каби саёҳатлар ва тадбирлар ҳали кўп марта давом эттирилади.

Боғдан бир олам таассурот олган болажонларга боғ маъмуриятининг махсус совғалари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Меҳр
#Саховат
#Ҳайитлик

Рамазон ҳайити арафасида туманимизнинг барча маҳаллаларида меҳр-саховат тадбирлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Меҳр

Болаларга беринг дунёни..

Бугун сектор раҳбарлари қишлоқларда боғчаларда бўлиб, болажонларга байрам совғалари улашдилар.

Суратда: туман прокурори Алишер Жўраев Келовчи маҳалласида тадбир чоғида.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Меҳр

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган тадбирдан лавҳалар. Суратда: туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Мирсоатова боғча тарбияланувчилари билан.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi