PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ғалла_2021

Ғаллани офатдан асраш - мақсадимиз!

Сўнгги кунларда ёнғинлар ҳақида тез-тез хабарлар тпрқалмоқда. Айниқса ёзнинг жазирама иссиқ кунларида аланга ҳосил бўлиши учун кичик учқун кифоя қилади.

Бугунги кунда Пискент туманида етиштирилган буғдой ўрими мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбари Р.Ахроров бошчилигида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Далаларда рўй бериши мумкин бўлган ёнғин ҳолатларининг олдини олиш учун жалб қилинган ФВБ ходимлари томонидан фермерлар билан ғалладан бўшаган майдонларга ўт қўйиб юбормаслик бўйича тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ўрилган ер майдонларида пешма-пеш шудгорлаш ишлари олиб борилиши зарурлиги тушунтирилмоқда. Бу ҳақда ғаллазорлар бўйига тарғибот баннерлари ҳам жойлаштирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ғалла_2021

ХИРМОНГА БАРАКА, ҒАЛЛАКОРЛАР!

Пискент туманидаги “Навоий”, “Охунбобоев”, “Қирққизобод”, “Ҳайдаров” ҳудудларида пишиб етилган ғаллазорларда ўрим-йиғим ишлари бошланди.
Туманда 2021 йил ҳосили учун 191 та фермер хўжалиги томонидан жами 8 минг 805 гектар майдонда ғалла ҳосили етиштирилди.

Ҳудудда ўртача ҳосилдорликни 77 центнерга етказиш, умумий хирмонга 63 минг 250 тонна бўлиқ дон топшириш кўзда тутилган. Шундан давлатга 23 минг 633 тонна сара дон ғалла сотиш режалаштирилган бўлиб, “Canta Group agro” МЧЖ кластери билан 31 минг 151 тонна дон топширишга (2 600 тоннаси уруғлик) шартнома қилинган.

Мавсумни қисқа муддатда беталофат якунлаш мақсадида юқори унумли 27 та ғалла ўриш комбайни сафарбар этилди. Шунингдек, донни пешма-пеш хирмонга етказиш ишларига 92 та автомашина, 4 та кўчма устахона ва 4 та кўчма ЁММ ташиш воситалари бириктирилган.

Айни вақтда “Маматқулов Равшан”, “Жўраев Салоҳиддин” фермер хўжаликларида ўрим қизғин кетмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ғалла_2021

Пискент тумани ғаллакорлари эл ризқини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш мақсадида эрта тонгдан ғалла ўрим-йиғимини жадал давом эттирмоқдалар. Ғалладан бўшаган майдонлар пешма-пеш шудгорланмоқда. Маҳаллаларда рўйхати шакллантирилган ишсиз аҳолига ушбу майдонлар иккинчи экин учун ажратиб берилади.

Суратда: "Ёрқин" фермер хўжалиги
ғалла майдонлари.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ғалла_2021

Омборлар донга тўлмоқда

Халқимиз ризқу рўзи бўлган донни тўкилиб, нест-нобуд бўлмасидан йиғиштириб олиш мақсадида Пискент далаларда ўрим қизғин. 

Деҳқон-фермерларнинг пешона тери эвазига етиштирилган ҳосилни ўриш мавсумида отрядлар ҳам елкадош бўлмоқда. Қўлни қўлга бериб қилинган меҳнат туфайли бугун бирин-кетин фермерлар режаси бажарилиб, омборлар донга тўлмоқда. Озиқ-овқат хавфсизлигига замин яратилмоқда.

Айни вақтда 32 та фермер хўжалигида ўрим-йиғим ишлари олиб борилмоқда. Ҳамжиҳатликда қилинган меҳнат натижасида кунига 1360 тонна, бугунгача 7100 тонна қирмизи буғдой йиғиб олинди. Ғаллакорларнинг шашти баланд, айниқса "Туркистон", "Навоий", "Й.Оҳунбобоев", "И.Ҳайдаров" ҳудудларида ўрим кампанияси жадал олиб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ғалла_2021

Эл ризқини офатдан асраш - мақсадимиз!

Бугунги кунда Пискент туманида ғалла ўрими мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбари Р.Ахроров бошчилигида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Далаларда рўй бериши мумкин бўлган ёнғин ҳолатларининг олдини олиш учун жалб қилинган ФВБ ходимлари томонидан профилактик тадбирлар олиб борилиб, фермерлар билан ғалладан бўшаган майдонларга ўт қўйиб юбормаслик бўйича тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ўрилган ер майдонларида пешма-пеш шудгорланиши тушунтирилиб, ғаллазорлар бўйига тарғибот баннерлари ҳам жойлаштирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi