#Электрон_ҳукумат
#Семинар
Айни вақтда Пискент тумани ҳокимлигида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари томонидан аҳолига электрон давлат хизматлари ҳамда my.gov.uz (YIDXP)дан фойдаланиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтмоқда.
Президентнинг 2021 йил 24 июлдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларидан айрим ҳужжат ва маълумотларни талаб қилиш тартиби бекор қилинган.
Семинар давомида давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланиш бўйича батафсил маълумот берилмоқда.