PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Хотира_ва_қадр

Ойбек маҳалласи ёшлари 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан шараф ленталари тарқатишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Хотира_ва_қадр
#Эҳтиром

Тинчлик - бебаҳо неъмат. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент вилояти ва туманимиз сектор раҳбарлари тинчлик учун курашган II жаҳон уруши фахрийлари хонадонида бўлдилар.

1941-1945 йилларда биргина Пискент туманидан 4 минг 530 нафар навқирон ўғлонлар жангга отланган. Аёвсиз жанггоҳларда уларнинг 1 минг 714 нафари қаҳрамонларча қурбон бўлган. 2 минг 816 нафарига эса Ватанни мудофаа қилиб, орден ва меддаллар билан она юртга қайтиш насиб этган.

Афсуски, вақт ўтгани сайин қаҳрамонларимиз сафи йилдан йилга камайиб бормоқда. Бугун табаррук юз ёшга ёндашган Анорқул ота Хотамов, Ашир ота Ўсаровларни жонли тарих, асрга тенгдош донишмандларга айланган.

Уларга муносиб эҳтиром кўрсатилиб, вилоят прокурори С.Самадов, Солиқ бошқармаси бошлиғи Р.Раимов, туман ҳокими Р.Рихсиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти йўллаган табрик хати ҳамда зарҳал эсдалик монументи тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, фахрийларнинг ҳар бирига 15 миллион сўм пул мукофоти ҳамда Тошкент вилояти ва туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

Маданият бўлими хонандалари ва фаол ёшлар иштирокида фахрийлар хонадонида концерт дастурлари намойиш этилди. Улар меҳмонларга урушнинг суронли йиллари тўғрисида, тинчликдек улуғ неъматнинг қадри ҳақида ҳикоя қилиб бердилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi