PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#саховат
#Рамазон_тухфаси

Пискент тумани "Мулла Бўта Қози" жоме масжиди “Рамазон туҳфаси” саҳоват тадбири

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Саховат_байрами

Қурбон ҳайити яқинлашмоқда

Азиз Пискентликлар! Мусулмон аҳлининг улуғ байрами - Қурбон ҳайити яқинлашмоқда. Улуғ айём кунларида яхшиликларга қодир инсонларнинг бева-бечораларга, эҳтиёжманд кишиларга ҳадялари ниҳоятда савоб ишлардан эканлиги, икки дунёда улкан мукофотларга эришиши барчамизга маълум. Хайр – эҳсоннинг фойдаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар.“Албатта садақа ўз эгасини қабр иссиқлигидан сақлайди. Садақа қилувчи мўмин қиёмат куни ўз садақаси соясида туради”.(Имом Табароний ривояти).

Азизлар, яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити байрамини муносиб қаршилаб, байрам кунларида хайру эҳсонлар билан ёрдамга муҳтожларнинг кўнгилларини шод этайлик. Ота-оналаримиз, қариндошларимиз ва дўсту ёрларимиз ҳолларидан хабар олиб, байрам совғалари улашайлик.

Байрамга 4 кун қолди. Демак, яқинларимиз ҳолидан хабар олишга вақтимиз бисёр.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат_байрами

Президентимизнинг муборак Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш тўғрисидаги қарори халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтиришдаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш мақсадида тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, туман ҳокимлиги масъуллари 1-сектор "Холиқберди" маҳалла фукаролар йиғинида истиқомат килувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳамда кам таъминланган, махсус дафтарларда руйхатда турган оилалар ҳолидан хабар олинди. Кексалар дуога қўл очиб, шукроналик билан дуолар қилдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат_байрами

Улуғ айём – муборак Қурбон ҳайити арафасида халқимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик каби фазилатлари янада ёрқин намоён бўлмоқда.

Туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, ташкилот ва корхоналар томонидан ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, моддий ёрдам тарқатилмоқда.

Бугун туман ҳокимлигида ҳам жонлиқ сўйилиб, гўшти эҳсон қилинди. Ҳайитлик совғалари пандемиядан азият чеккан ва ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган инсонлар кўнглига ёруғлик, байрам кайфиятини улашмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат_байрами

Маънавиятчилар ҳайрия тадбирларида фаол қатнашмоқда

Қурбон ҳайити арафасида тумандаги маънавият тарғиботчилари ҳам ҳайрия тадбирларини амалга оширмоқдалар. Бугун "Файзобод" маҳалласида яшовчи Дилноза Абдуллаева хонадонига борган маънавиятчилар аёл ва унинг фарзандларига байрам совғаларини тақдим қилдилар.

Аслида "бир қўлинг берганини иккинчиси ҳам билмасин", яъни яхшилик маҳфий қилиниши керак. Аммо инсоният бошига улкан синов тушган бундай вақтларда инсонийлик, саховат, меҳр-оқибат фазилатлари қанча урфга кирса, шунча оз!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат_байрами

Диллар шод, кўнгиллар обод бўлсин

Меҳр ва эътиборга муҳтож, имконияти чекланган инсонлар борки, муборак кунларда уларнинг кўнглини обод этиш савоб амаллардан ҳисобланади.

Бугун туман ҳокимлиги томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар холидан хабар олинди.

Туман масъуллари Қурбон ҳайити билан уларни қутлар экан, энг аввало амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг замирида аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш мужассам эканлигини билдирдилар. Қутловларни қабул қилганлар эса дуога қўл очиб, элу юртга тинчлик-омонлик, муборак кунларда йўқлаганларга эса тани сиҳатлик, эзгу ишларга барака тиладилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат_байрами

Хайрия тадбирлари давом этмоқда

Қурбон ҳайити меҳр-оқибат, саховат, мурувват байрамидир. Ҳайит арафасида ва байрам кунлари саховатпеша инсонлар томонидан хайрия тадбирлари давом эттирилмоқда. Бугун туман бош имом-хатиби А.Маликов бошчилигида имом-хатиблар ва маҳалла фаоллари ёрдамга муҳтож инсонлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олдилар. Ҳайитликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа қилиб, кўнгилларига байрам кайфияти улашдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат
#Акция

Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари, пискентлик имом Зайнилобиддинхон Қудратов янги ўқув йили олдидан савоб иш бошлабди. Акцияда йиғилган маблағлар боқувчисини йўқотган оила фарзандларига мактаб сумкалари ва ўқув қуроллари ҳарид қилишга сарфланади.

Савобга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиши мумкин:
+99894 360 32 31
+99897 112 94 96
+99895 043 22 90

🎞Батафсил видеолавҳада кўринг

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат

Ўзбек халқи азалдан саховатпеша, меҳридарё халқдир. Айни муборак Рамазон ойида беморлар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш савоб амаллардан.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Р.Шеров ташаббуси билан Бекобод маҳалласи раиси А.Назиров ҳамкорликда кекса, имконияти чекланган инсонларни йўқлаб, дуоларини олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳайитлик
#Саховат

🌙Улуғ айём – муборак Рамазон ҳайити арафасида халқимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик каби фазилатлари янада ёрқин намоён бўлмоқда.

Бугун Тошкент вилояти ҳокимининг ташаббуси билан ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилмоқда. Биргина Пискент туманидаги ногиронлиги мавжуд, ижтимоий ҳимояга муҳтож, лекин бирор моддий ёрдам олмаган 55 та оилага вилоят ҳокими совғаси - жами 27 млн 500 минг сўм нақд пул ажратилди. Ушбу маблағлар 4 та сектор кесимида сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва банк ходимлари томонидан фуқаролар хонадонига ҳайитлик сифатида 500 минг сўмдан манзилли етказиб берилди.

Ушбу ҳайитлик совғаси ҳасталикдан азият чеккан ва ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган вилоятдаги, туманлардаги юзлаб инсонлар кўнглига ёруғлик, байрам кайфиятини улашди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Меҳр
#Саховат
#Ҳайитлик

Рамазон ҳайити арафасида туманимизнинг барча маҳаллаларида меҳр-саховат тадбирлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi