PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.63K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш бўйича мутлақо янги концепция ишлаб чиқилади. Унда:

- энг аввало, ўқувчиларда ёшлигидан ўзининг маҳалласи ва қишлоғи ҳаётига бефарқ бўлмаслик ҳамда Ватанга муҳаббат;

- оила, ота-она ва устозларга ҳурмат;

- илм ва билим, ҳаракат ва интилиш орқали катта марраларни эгаллаш мумкинлигини тушунтириш ҳамда замонамиз қаҳрамонларининг босиб ўтган йўлларини кенг тарғиб қилиш назарда тутилиши керак.

Мактаблардаги маънавиятчиларга талабларни қайта кўриб чиқиб, бу лавозимга маҳалла ва жамоада обрўси бор кадрлар билан тўлдириш кераклиги, мактабларда илм ва санъат вакиллари, зиёли ва нуронийлар, илғор тадбиркорлар, кластер ва саноат корхоналари раҳбарлари билан доимий учрашувларни ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Бунга ижтимоий тармоқлардаги мактаб ўқувчилари орасида обуначиси энг кўп бўлган машҳур санъаткор, спортчи, актёр, блогерларни ҳам фаол жалб қилиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, намунали ўқувчининг ота-онасига миннатдорчилик хати ва совғалар топшириб боришни тизимли йўлга қўйиш кераклиги, ҳар чоракда энг намунали ота-оналарни рағбатлантириб, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш муҳимлиги айтилди.

Вилоят ҳокимларига юқори коэффициентли 120 та мактабда ўқиш шароитини яхшилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш топширилди.

Улар 1 августга қадар 960 та мактабни компьютер синфи билан таъминлаш, 740 тасини жиҳозлаш ишларини якунлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, 5,5 мингта компьютер синфларини янгилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

Бунга республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан ҳам 200 миллиард сўм йўналтирилади.

Мутасаддиларга янги ўқув йилидан бошлаб кичик мактабларда интернет тезлигини секундига 40 Мегабит, катта мактабларда эса камида 100 Мегабит бўлишини таъминлаш, мактаблар учун алоҳида имтиёзли тарифларни тасдиқлаш топширилди.
#Танқид
#Таҳлил

Сектор раҳбарлари томонидан ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлил қилинди.

Батафсил ўқиш⤵️

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат

Ўзбек халқи азалдан саховатпеша, меҳридарё халқдир. Айни муборак Рамазон ойида беморлар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш савоб амаллардан.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Р.Шеров ташаббуси билан Бекобод маҳалласи раиси А.Назиров ҳамкорликда кекса, имконияти чекланган инсонларни йўқлаб, дуоларини олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Йиғилишда мактаб директорларига нисбатан талаб кескин кучайтирилиши таъкидланди.

“Қайси мактаб директори ҳаракат қилаётган бўлса, натижа бўлаяпти. Аксинча, шароит яхши бўла туриб, ўзгариш қила олмаётган директорлар ҳам кўп”, деди Президент.

Шу боис Халқ таълими вазирлигига 1 сентябрдан бошлаб мактаб директорларини сертификатлаш тизимини жорий этиш топширилди. Бундан буён директорликка номзодлар ушбу тизим орқали танланади.

Жойлардаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш асосида 193 та таълим муассасалари негизида табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган мактабларни ташкил этиш таклифлари ишлаб чиқилди.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари 1 августга қадар ўз ҳудудидаги ушбу мактабларни таъмирлаш, замонавий жиҳозлаш, яшаш ва овқатланиш учун шароитлар яратишга масъул этиб белгиланди.

“Янги ўқув йилига қадар 173 та мактаб тайёр бўлиши шарт ва бунга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари жавобгар. Қолган 20 та ихтисослашган мактаб кейинги ўқув йилига қадар топширилиши шарт”, деди Президент.
Умуман, йиғилишда белгиланган топшириқлар бўйича масъуллар:

– ҳар бир туманга бориб, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга муаммоларни ўрганади, ечимини топади, мактаб директорлари ва ўқитувчилари билан ишларни ташкил этади;

– мактабларда таълим сифати ва шарт-шароитларни яхшилаш бўйича туман ва шаҳарларнинг рейтингини жорий қилади;

– яхши ишлаган туман раҳбарларини мукофотлаш, ёмон ишлаганларини эса ишдан олиш бўйича таклиф киритади;

– вилоят ҳокимлари билан бирга ҳар ҳафта Президентга ахборот бериб боради.

“Тизимдаги ишларнинг бориши ва ўзгаришларни ҳар ойда ўзим муҳокама қиламан ва мутасаддиларнинг фаолиятига баҳо бераман”, деди Президент.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи тингланди.
#Сайлов
#Тараддуд

Маълумки, жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайлови ўтказилади. Пискент туманидаги 29 та маҳаллада ҳам сайловчилар вакиллари энг муносиб раисни танлайдилар.

Бугун туман ҳокимлигида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича вилоят кўмаклашувчи комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда туманда ташкил этилган кўмаклашувчи комиссия масъуллари иштирок этишди.

Туман ҳокими Р.Рихсиев сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича барча жараёнлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда, белгиланган режа асосида ташкил этилиши зарурлигини таъкидлади. Бунда кўмаклашувчи комиссияларнинг масъулиятини ошириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, ҳуқуқий ва услубий ёрдам бериш масалалари, шунингдек, ҳудудий кўмаклашувчи комиссиялар аъзолари зиммасидаги вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Яшил_макон

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Яшил йиллик умуммиллий лойиҳаси асосида маҳаллаларда мавжуд бўлган ва бўш ётган ер майдонларини аниқлаб, маҳалла фуқаролар йиғинлари тасарруфига ўтказиш, терак ва бошқа дарахт кўчатлари экиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳ.Исамуҳаммедов томонидан Оқтом маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қўшимча чора тадбирлар амалга оширилди ва ер майдонлари аниқланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi