PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#вилоят_ҳокимлигида

⚡️Экишга тайёрланган ва чигит экиб бўлинган майдонларни сертификат асосида қабул қилиб олиш тизими жорий этилади — Зойир Мирзаев.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Нархлар_назоратда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида туман ҳокимлиги ва департамент томонидан назорат ишлари давом этмоқда.

Ун, ёғ ва шакар маҳсулотларини аҳолига узлуксиз етказилишини таъминлаш, суньи й нарх оширилишига қарши чоралар кўрилиб, узлуксиз етказиб берилмоқда. Даладан дастурхонгача ташкил этилган ярмаркаларда гўшт 55-60 минг сўм, шакар 9 минг сўмдан сотилмоқда. Шунингдек, депутатлар ва мутасадди раҳбарлардан иборат ишчи гуруҳ жамоатчилик назоратини олиб бормоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бу ердан илмларни экспорт қилишган. Шунинг учун бекорга бу юртни ота юрт деб номлашмайди - Режеп Таййип Эрдоған

Обуна бўлинг 👉 @yuz_official
#Тажриба_алмашиш
#Балиқчилик

2021 йил 20 декабр куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида балиқчилик соҳасини ривожлантириш истиқболлари ва кооперация асосида балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан кенгайтирилган йиғилишда балиқчилик соҳасини янада ривожлантириш вазифаси қўйилган эди.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Пискент тумани ҳокими топшириғи асосида Пискент туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов бошчилигида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришга масъул бўлган бир гуруҳ ҳоким ёрдамчилари тажриба алмашиш мақсадида Қашқадарё вилоятига бордилар. Чироқчи туманида фаолият олиб бораётган интенсив балиқчилик хўжаликларида балиқ етиштириш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Мақсад Пискент туманидаги шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб, туманда ҳам интенсив балиқчиликни ривожлантиришдир, дейди М.Мирюнусов.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#таҳлил
#эътироф

⚡️Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг дастлабки таҳлили: ташаббус ва ибрат кўрсатаётганларнинг 44 нафари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик соғалар билан тақдирланди

➡️Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Эътироф

Чимқўрғон ва Ғайрат маҳалласи ҳоким ёрдамчилари Тошкент вилояти ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалар билан тақдирланди

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бошчилигида ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, йилнинг дастлабки чораги учун режалаштирилган вазифалар ижроси таҳлилий-танқидий кўриб чиқилди.

Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида жойларда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги фаоллиги, маҳалла равнақи, маҳаллабай ишлаш тизимидаги шахсий ибрати учун Пискент тумани Ғайрат маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Қобилжон Шодмонов ҳамда Чимқўрғон маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Шаҳноза Ҳакимова Тошкент вилояти ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғаси билан мукофотланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚽️Маҳалла ёшлари ўртасида футбол ўйинлари ташкил этилди.

Ғайрат маҳалласидаги тўрт қишлоқ ёшлари ўртасида футбол ўйинлари ташкил этилди. Унда Ғайратликлар ғолиб бўлиб, Янгибой футболчилари 2-ўринга сазовор бўлишди.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йил 2 апрелдан 2 майгача барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида "Маънавият ойлиги" ўтказилади

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Elon

Aziz yoshlar!

Siz 5 tashabbus olimpiadasining Yoshlar ovozi ko'rik tanlovida ishtirok etish uchun onlayn arizalar topshirgan edingiz. Ertaga 04.04.2022 yil soat 12:00 da tumandagi barcha mahallalar hududidagi madaniyat markazlari va maktab faollar zallarida bo'lib o'tadigan "Yoshlar Ovozi" Bo'zato'v Fest tanlovi mahalla bosqichiga taklif qilamiz!

Tanlov 4 yo'nalishda bo'lib o'tadi:
1.Baxshchilik
2.An'anaviy ijro
3.Opera
4.Estrada
Barcha yoshlarni tanlovda ishtirok etib, o'z iqtidorini yuzaga chiqarishga taklif qilamiz!

Murojaat uchun telefon 99 486 04 12

Yoshlar ishlari agentligi Piskent tuman bo‘limi


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қабул

2 апрель куни туман ҳокими Р.Рихсиев раҳбарлигида мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда 20 нафардан ортиқ фуқаролар нафақа, кредит, уй-жой, кадастр, бандлик, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда мурожаат қилишди. Қабул давомида 9 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал қилинди, 6 нафар фуқарога хуқуқий тушунтириш берилди. Қолган масалаларнинг ечимига муддат белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi