PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Қалбаки пул тайёрловчи жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, қалбаки пул тайёрлаш ва муомалага чиқариш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
#Дайжест

❗️3 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
Фаол ҳоким ёрдамчилари вилоят ҳокими томонидан рағбатлантирилди

*Янгийўл шаҳри.
Савдо ярмаркаси ташкил этилди

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳримиздаги Бобур, “Истиқлол”, “Ишонч” маҳаллалари аҳолиси учун ‌чуқурлаштирилган тиббий кў‌рик ташкил этилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Тошкент вилоятининг фан олимпиадасида фахрли ўринни эгаллаган туманимиз ёшлар тақдирланди.
"Рус тили ва адабиёти куни" шиори остида семинар ўтказилди


*Қуйи Чирчиқ тумани.
Чигит экиш тадбирини сифатли бажариш бўйича тавсиялар

*Бекобод тумани. "
Умид ниҳоллари" спорт мусобақасидаги ёшларимиз

*Бўстонлиқ тумани.
Мактаблар "Яшил макон"га айлантирилмоқда

*Ангрен шаҳри.
Маънавий-маърифий йўналишга эътибор қаратилган

*Пискент тумани.
Интенсив балиқ боқишда тажриба алмашилди

*Нурафшон шаҳри.
Амалдаги ишлар

*Тошкент тумани.
Ҳафта ичида Тошкент туманида 7-сон

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Инфографика

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови тўғрисидаги қонунинг мазмун-моҳияти

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

Ҳурматли тумандошлар!

Сизни Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва “Ўзбекистон” нашриёти томонидан ташкил этилган “Пешонага ёзганидан айрилмайди шоирлар...” деб номланган ижодий кечага таклиф этамиз.

Пискентлик журналист, ҳажвчи шоир, “Ўзбекистон” нашриёти муҳаррири Тўхтамурод Ҳасанбоевнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан ўтказиладиган шеърият, кулгу ва қўшиқ кечаси Муқимий номидаги Давлат мусиқали театрида 2022 йил 7 апрель куни соат 11:00да бошланади.

Кечага яқинларингизни ҳам таклиф этишни унутманг!


Ташкилий қўмита.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Тошкент вилояти Қурилиш Бош бошқармаси

- Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ этиш бўлими Бош мутахассис

🔸 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инпсекцияси Тошкент вилоят бошқармаси

-
Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими бош инспектори

🔸 Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси

- Янгийўл шаҳар 4 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори

- Янгийўл тумани мактабгача таълим бўлими Бош бухгалтер

🔸 Тошкент вилоят қурилиш соҳасида худудий назорат инспекцияси

- Комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси

🔸 Тошкент вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси

-
Янгийўл шахар бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ўринбосари-Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги сектори раҳбари

🔸Тошкент вилояти статистика бошқармаси

- Юқоричирчиқ тумани статистика бўлими бошлиғи

- Оҳангарон тумани статистика бўлими Бош мутахассис

- Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими Фуқаро муҳофазаси бўйича муҳандис

- Қибрай тумани статистика бўлими Бош мутахассис

🔸Пскент тумани ҳокимлиги молия бўлими

- Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари- шўъба мудири

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 4 апрелдан 13 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркор ва ишбилармонлар диққатига!

📈Пискент туманида Култепа ва Сувти маҳалласида барча коммуникация тармоқларига (йўл, сув, электр, газ) уланган жами 7.71 гектар ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил қилинган бўлиб, жами 18 та лот мавжуд. Айни вақтда Култепа КСЗда 5 та лотда лойиҳалар амалга оширилаётган бўлиб, тадбиркорлар учун яна 13 та лот (4.45 гектар ер майдони, 2325 кв. метр бино-иншоот)дан фойдаланиш имконияти етарли.

Пискент тумани Инвестиция ва ташқи савдо бўлими Кичик саноат зонасига лойиҳаларини жойлаштириш истагида бўлган тадбиркорларни хамкорликка чақиради!

📲Қўшимча маълумотлар учун телефон:
99 5127570

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Беш_ташаббус

Лолаариқ маҳалласида жойлашган 50-сонли манзил колониясида ёшлар учун беш муҳим ташаббус доирасида тадбирлар ва спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ 92-сонли қарори асосида Лолаариқ ва Майлобод маҳалласи ёшлар етакчилари Т.Турсунбоев ва О.Абдураҳимов томонидан 3-сектор ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда муассасада жазо муддатини ўтаётган бир гуруҳ ёшлар фаол қатнашишди.

Мусобақада футбол, шахмат-шашка, арқон тортиш беллашувлари қизғин ўтди. Якунда ғолибларга 3-сектор раҳбари Л.Раҳматуллаевнинг совғалари ва китоблар топширилди.

Бу каби тадбирлар жазо муддатини ўтаётган ёшларнинг тузалиш йўлига ўтишида муҳим аҳамият касб этиши билан аҳамиятлидир.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

⚽️ Футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ Раиси кубогига старт берилмоқда

Эртадан 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси кубоги мусобақаларига старт берилади.

🥅 Мусобақаларда иштирок этувчи жамоалар дастлаб маҳаллалар миқёсида баҳслашиб, сўнгра туман босқичи ўтказилади. Туман чемпиони бўлган жамоа вилоят босқичида иштирок этади. Вилоятнинг энг кучли жамоаси эса мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритади.

🗒Турнирда иштирок этиш истагидаги 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган вилоят ёшлари ўз маҳалласидаги ёшлар етакчисига мурожат этишлари лозим. Маҳалла жамоалари ёшлар етакчилари томонидан шакллантирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ташаббус

Тадбиркорликдан илк сабоқлар энди мактабдан берилади

Болага мустақил ҳаётда муваффақиятга эришиш учун дастлабки сабоқлар таълим даргоҳларида берилади. Пискент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларга ўқувчиларда меҳнатга, тадбиркорликка бўлган қизиқишини ошириш ва илк кўникмаларини ривожлантириш мақсадида турли тадбирлар илгари сурилмоқда.

Хусусан, туман ҳокими Р.Рихсиев ташаббуси билан бугунгача 24 та мактабда қуёнчилик тўгараклари ташкил этилди. Унда зотдор қуёнлар келтирилиб, болалар биология дарслари ва бўш вақтларида қуёнчилик ва унинг фойдали жиҳатларини бевосита ўрганишлари мумкин. Бундан ташқари, бугун Мустақиллик маҳалласидаги 28-мактабда бўлган туман раҳбари 4 сотихли иссиқхона қурилишида амалий ёрдам бермоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мавсум

📌Тошкент вилоятида тажриба тариқасида ғўзанинг янги нави экилмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok