PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Соғлом_турмуш
#Спорт

Яшариш ва янгиланиш фасли баҳор байрами арафасида спорт мусобақаси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар асосида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамкорлигида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Беллашувда тумандаги маҳалла ходимлари, фаол фуқаролар гуруҳларга бўлиниб, шахмат-шашка, арқон тортиш, стол тенниси, волейбол, бадминтон бўйича беллашдилар. Мусобақа якунида иштирокчилар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
❗️Диққат, диққат❗️

⚡️Жорий йилнинг 4-5-6 март кунлари "Яшил йиллик" умуммиллий тадбири доирасида Тошкент вилояти ҳудудларида оммавий кўчат экиш бўйича сафарбарлик эълон қилинди.

📌Мазкур тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, барча ташкилот ва идоралар жамоалари, ҳудуд фаоллари, нуронийлар ва ёшларни фаол иштирок этишга чақирамиз.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Яшил_йиллик

Халқимизда “Яхшидан боғ қолади” деган мақол бежиз айтилмаган.

Жорий йил 2 февраль куни Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар кенг таҳлил қилинди ва жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб “Яшил йиллик” бир йиллик умуммиллий ҳаракати эълон қилинди.

Пискент туманида ҳам ушбу долзарб юмушга уюшқоқлик билан киришилди. Айни вақтда ҳар бир жамоа, ташкилот уюшқоқлик билан ўзининг “яшил ҳудуд”ларини барпо этиш ҳаракатида.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси жамоаси ташаббусни қўлга олиб, Ғайрат маҳалласига мевали ва манзарали кўчатлар ўтқаздилар. Жараёнда Экологик партия туман бўлими, Йўллардан фойдаланиш корхонаси ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Хориждаги ўзбекистонлик ватандошларга
МУРОЖААТ

 Батафсил 👉🏻шу ерда ўқинг

👉🏻https://t.iss.one/vatandoshlar_fond

🌏Facebook | Instagram | YouTube
#Расмий_мунсабат

Ижтимоий тармоқда Пискент тумани “Фермерлар” маҳалласида йўллар таъмирталаб, деган мазмунда видеолавҳа эълон қилинди.

Аниқлаштириш зарурки, лавҳада айтилган “Фермерлар” номли маҳалла туманда мавжуд эмас. Пискент тумани ҳокимининг 2022 йил 12 январдаги 10-10-142/Q21-сонли қарорига кўра, жорий йилнинг январь-май ойларида 19 та маҳалладаги тупроқ йўлларни шағаллаштириш белгиланган.

Ушбу қарор асосида, Пискент тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Бирлик, Лолаариқ, Майлобод, Саидобод, Чимқўрғон, Холиқберди, Тараққиёт, Мингтепа, Дўнгқўрғон, Сувти, Дўстлик, Новкент, Ғайрат, Зоминовул, Гулистон, Намуна, Мустақиллик, Култепа, Кўлота маҳалла фуқаролар йиғинларидаги тупроқ кўчаларида жами 48 км узунликда йўллар таъмирланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу кўчалар туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва масъул ходимлари томонидан ҳудудларда ўтказилган хатлов натижасига кўра, таъмирталаб йўл сифатида тақдим этилган маълумотлар асосида таъмирлаш режасига киритилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️2 - март : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бекобод тумани.
Баҳорий ободонлаштириш ишлари қизғин

*Чиноз тумани.
Таъмагирлик - иллатдир

*Оҳангарон тумани.
Оила муқаддас: ажримларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда

*Қибрай тумани.
Сектор раҳбарлари маҳалла аҳолисининг муаммоларини ўрганди

*Бўстонлиқ тумани.
Туман ҳокими экспортёр корхоналар раҳбарлари билан учрашди

*Пискент тумани.
Уй-жой мулкдорлари ширкатида қандай ўзгаришлар бор?

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Сектор раҳбарлари ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар вакиллари билан учрашди

*Нурафшон шаҳри.
Кун қаҳарамонлари ёхуд Матлуба онахоннинг икки тадбиркор қизи

*Тошкент тумани.
Ёшларнинг Бухорога саёҳати

*Олмалиқ шаҳри.
Фуқаро муҳофазаси юзасидан махсус ўқув тактик машғулот ўтказилди

*Янгийўл тумани.
Экспортёрларнинг муаммо ва таклифлари тингланди

*Янгийўл шаҳри.
Фуқаролар муаммолари ўрганилди

*Паркент тумани. "
Ватанпарвар"лар эккан кўчатлар

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Спортни сев спорт билан яша

*Юқори Чирчиқ тумани. "
Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!" тадбирлари ҳар бир маҳаллада ўтказилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими “Кичик саноат зонаси”да жойлашган лойиҳаларни кўздан кечирди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok