PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Инсон_қадри
#Соғлом_турмуш

Президентимизнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг вилоят филиали ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари меҳнат жамоалари ходимлари учун тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Мазкур ташаббусдан кўзланган мақсад — меҳнат жамоаларида ишчанлик муҳитини яхшилаш, ходимлар саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдир.

Жумладан, Пискент тумани ҳокимлиги хизматчилари учун ҳам туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасида бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ташкил этилди. Тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан зарур тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Соғлом_турмуш
#Спорт

Яшариш ва янгиланиш фасли баҳор байрами арафасида спорт мусобақаси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар асосида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамкорлигида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Беллашувда тумандаги маҳалла ходимлари, фаол фуқаролар гуруҳларга бўлиниб, шахмат-шашка, арқон тортиш, стол тенниси, волейбол, бадминтон бўйича беллашдилар. Мусобақа якунида иштирокчилар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Соғлом_турмуш

Бугун Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган “Соғлом ҳаётга қадам ташла” ойлиги доирасида тиббиёт ҳодимлари ўртасида ўтказилган “Ассалом тонг” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда Пискент тумани жамоаси ғалабани қўлга киритди.

Тадбирда:
1-ўрин Пиcкент тумани
2-ўрин Паркент тумани
3-ўрин Оҳангарон шаҳри
жамоаси қўлга киритди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Соғлом_турмуш

Ҳаракат - соғлом ҳаёт асосидир.
Эрта тонгдан Пискент тумани 1-секторнинг фаол хотин-қизлари бадантарбия машғулотларини бажаришди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi