PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Пискент туманида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларга кредит, ер ажратишда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

"Ёшлар сиёсати амалда" махсус кўрсатуви шу мавзуга бағишланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг стол тенниси ва футбол турлари бўйича туман биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди.

Ёшлар орасида оммавий спортни кенг тарғиб этиш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусобақаларда 200 нафардан зиёд спортчилар қатнашди.

Якуний натижаларга кўра, футбол бўйича БЎСМ спортчилари 1, 22-мактаб жамоаси 2, 8-мактаб жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, теннисчилардан БЎСМ ўқувчилари А. Искандаров, С. Хакимова, А. Хайиталиев ғолиб бўлди. Уларга дипломлар, ташкилотчилар ва ҳомийларнинг совғалари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда

16 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадали қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб ҳамда 2021 йил 4 октябрдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 617-сонли қарорга мувофиқ болалар уйларида тарбияланган ёшлар ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича вақтинчалик тартиби белгиланган.

Ушбу тартиб бўйича туман ҳокимлиги масъуллари томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ва ҳарбий хизматни ўташ истагини билдирган ёшларнинг оилавий шароити ўрганиб чиқилди. Жараёнда 16 нафар номзоднинг турмуш шарт-шароити белгиланган мезонларга тўғри келиши аниқланди ва ёшларнинг мурожаати қаноатлантириладиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Спорт

Пискентлик спортчилар ғолиб

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Спорт

Пискентлик спортчилар ғолиб

Туманимизда спорт билан мунтазам шуғулланиб келаётган ёшлар сафи кун сайин ортиб бормоқда. Бунда аксарият спорт турлари бўйича Пискент Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўзига хос қулай шароит ва устоз шогирд анъаналари асосида амалий ишлар йўлга қўйилгани самара бермоқда. Натижада туманимиз кўплаб нуфузли спорт тадбирларига мезбонлик қилмоқда.

Куни кеча БЎСМда Жееткун-до спорт тури бўйича туман очиқ биринчилиги беллашувлари бўлиб ўтди. Унда нафақат Пискент тумани, балки қўшни Оққўрғон, Оҳангарон туманлари, Тошкент шаҳри, Жиззах, Андижон вилоятлари ҳамда Қирғизистон Республикасидан ҳам 400 нафар спортчи иштирок этдилар.

Қизғин ва муросасиз ўтган жангларда туманимиз жееткун-дочилари салмоқли натижаларга эришдилар:

Машарипов Хожиакбар 2010 йил т. 34 кг 1-ўрин
Ибрагимов Темур 2010 йил т. 34 кг 1-ўрин
Холмуродов Бекмурод 2010 йил т. 40 кг 1-ўрин
Тошмаматов Улуғбек 2006 йил т. 55 кг 1-ўрин
Донабоев Асадбек 2009 йил т. 70 кг 1-ўрин

Қизлар орасида натижалар ҳам тахсинга лойиқ:

Миржалилова Рухшона 2008 йил т. 38 кг 1-ўрин
Миржалилова Одина 2010 йил т. 32 кг 1-ўрин
Эгамбердиева Маҳзуна 2010 йил т. 35 кг 1-ўрин


Профессионал жангларда Даробжонов Нурмуҳаммад 2002 йил т. 75 кг вазнда қирғизистонлик жангчи устидан ғолиб бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда

19 нафар талабанинг контракт тўлови тўлаб берилди

Ёшлар келажак бунёдкорларидир. Шу боис ёшларнинг билим олиши, касб-ҳунар ўрганишига кўмаклашишга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Пискент туманида билимли ва иқтидорли ёшлар, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган, аммо оилавий шарт-шароити сабабли контракт тўловларини тўлашга қийналган, оилада икки ва ундан ортиқ фарзандлари олийгоҳларда ўқиётган оила вакилларига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори асосида
1-сектор ҳудудида 5 нафар
2-сектор ҳудудида 7 нафар
3-сектор ҳудудида 4 нафар
4-сектор ҳудудида 3 нафар
Туман бўйича жами 19 нафар талаба йигит-қизнинг контракт тўловларининг 50 фоизи, яъни 86 млн 185 минг сўм
туман ҳокимлиги “Ёшлар жамғармаси” васийлик кенгаши тавсиясига асосан тўлаб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда

"Ёшлар форуми-2021" доирасида 2-мактабда "Умид ниҳоллари" спорт мусобақасининг саралаш ўйинлари ташкил этилди. "Енгил атлетика" туридан 5-6-синф ўқувчилари ўртасида туман босқичи натижаларига кўра,

🏃Ўғил болалар ўртасида:
1-ўрин 2-мактаб;
2-ўрин 26-мактаб;
3-ўрин 39-мактаб;

🏃‍♀Қизлар ўртасида:
1-ўрин 2-мактаб;
2-ўрин 39-мактаб;
3-ўрин 3-мактаб ўқувчилари эришдилар.
Мусобақа ғолиблари 1-2-3 даражали дипломлар билан топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Оталар_куни

Ёш авлодга таълим-тарбия бериш ва касб-ҳунар эгаллашига кўмаклашиш халқ таълими тизимининг пировард мақсади ҳисобланади. Болаларнинг билим олишга масъулиятини ошириш, битирувчи ўқувчиларни таълимнинг кейинги босқичига қамраб олишда ўқув муассасалари ва ота-оналар ҳамкорлиги яхши самара бермоқда.

Шу муносабат билан бугун, 18 декабрь куни туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Оталар куни” тадбирлари ташкил этилди. Ўз фарзанди тарбияси ҳамда тақдирига масъулият ҳис этган барча оталар мазкур тадбирда иштирок этмоқда.

Учрашув ва мулоқотлар доирасида “Мен, отам ва онам” мавзусида расмлар танлови, 8-11-синф ўқувчилари ўртасида фарзанд тарбиясида отанинг ўрни борасида иншолар танлови ўтказилади. Шунингдек, “Энг намунали ота”, “Ибратли ота” каби йўналишларда жонкуяр оталарни тақдирлаш маросимлари ҳам кўзда тутилган.

Суратда: 4-мактабда бўлиб ўтаётган учрашувдан лавҳалар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатини юритишда қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари Шерзод Олимов, Пискент тумани ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан маҳаллаларда иш бошлаган ёшлар етакчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

Унда Пискент тумани ҳокими ўринбосари Сарвар Ҳамдамов, 3-сектор раҳбари Жасур Сайфиев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Музаффар Ахроров, ёшлар етакчилари иштирок этди.

Тадбирда ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари ва ваколатлари бўйича батафсил ҳуқуқий тушунчалар берилди. Шунингдек, туман ҳокимлиги, секторлар ёшлар етакчиларига ҳар доим кўмак беришга тайёрлиги, ёшлар етакчилари ўз навбатида сектор масъуллари, МФЙ раиси ва ҳоким ёрдамчилари билан доимий ҳамкорликда иш олиб бориши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда

АЗИЗ ЁШЛАР!
Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида беш муҳим ташаббус доирасида эртага 19 февраль куни Пискент туманида маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилади. Қуйида тадбирлар вақти, манзили ҳақида билиб олинг ва иштирок этинг👇

Маданият ва санъат йўналишидаги тадбирлар

1. Мумтоз қўшиқ ва эстрада йўналиши бўйича 30-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида
соат 09:00 да бошланади.

1-ўринга телефон ва диплом
2-ўринга мултиварка ва диплом
3-ўринга смарт соат ва диплом

2. Рақс санъати йўналишида Мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида соат
11:00 да бошланади.

1-ўринга телефон ва диплом
2-ўринга мултиварка ва диплом
3-ўринга смарт соат ва диплом

3. Тасвирий санъат йўналишида Мусиқа ва санъат мактабида соат 14:00 да бошланади.

1-ўринга телефон ва диплом
2-ўринга мултиварка ва диплом
3-ўринга смарт соат ва диплом

II. Жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги тадбирлар

4.Минифутбол бўйича ўғил болалар ўртасида ҳоким кубоги
мусобақалари БЎСМ стадионида соат 10:00да бошланади.

1-ўринга 42 дьюмли телевизор, диплом ва медаллар
2-ўринга 32 дьюмли телевизор, диплом ва медаллар
3-ўринга духовка, диплом ва медаллар

5.Волейбол тури бўйича қизлар ўртасида прокурор кубоги
мусобақалари БЎСМ спорт залида соат 10:00 да бошланади.

1-ўринга 42 дьюмли телевизор, диплом ва медаллар
2-ўринга 32 дьюмли телевизор, диплом ва медаллар
3-ўринга духовка, диплом ва медаллар.


6.Армрестлинг бўйича ўғил болалар ўртасида ИИБ бошлиғи кубоги учун мусобақалар 10:00да бошланади

1-ўринга телефон, диплом ва медал
2-ўринга мультиварка, диплом ва медал
3-ўринга смарт соат, диплом ва медал


7.Стол тенниси бўйича ўғил ва қиз болалар ўртасида ДСИ бошлиғи кубоги мусобақалари соат 10:00-15:00 да бўлиб ўтади.

1-ўринга 2 та телефон, диплом ва медал
2-ўринга 2 та мультиварка , диплом ва медал
3-ўринга 2 та смарт соат, диплом ва медал

8.Шахмат бўйича ўғил ва қиз болалар ўртасида ДХХ бошлиғи кубоги учун мусобақа, соат 10:00 да бошланади

1-ўринга 2 та телефон, диплом ва медаллар
2-ўринга 2 та мультиварка, диплом ва медал
3-ўринга 2 та смарт соат, диплом ва медал

9.Арқон тортиш мусобақалари.
Миллий Гвардия бошлиғи кубоги учун соат 10:00да бошланади

1-ўринга микротўлқинли печь, диплом ва медаллар
2-ўринга духовка, диплом ва медаллар
3-ўринга мультиварка, диплом ва медаллар

10.Тош кўтариш бўйича ўғил болалар ўртасида Мудофа бўлими бошлиғи кубоги учун беллашувлар соат 10:00да бошланади

1-ўринга телефон, диплом ва медал
2-ўринга мультиварка, диплом ва медал
3-ўринга смарт соат, диплом ва медал

11. Қисқа масофага югуриш бўйича ўғил болалар ўртасида
Ёшлар агентлиги кубоги
мусобақаси БЎСМ да 10:00да бошланади

1-ўринга
смартфон, диплом ва медал
2-ўринга мультиварка, диплом ва медал
3-ўринга смарт соат, диплом ва медал

III. Ахборот коммуникацон технологиялари йўналишидаги тадбирлар

12. «Етакчининг бир куни»
ёшлар етакчилари ўртасида слайдлар танлови 4-сонли умумтаълим мактабида 14:00да бошланади

1-ўринга ноутбук (6млн.лик) ва диплом
2-ўринга ноутбук (5 млн.лик) ва диплом
3-ўринга ноутбук (4 млн.лик) ва диплом

13. Компьютер саводхонлиги 4-сонли умумтаълим мактабда
10:00 да бошланади


1-ўринга смартфон ва диплом
2-ўринга мультиварка ва диплом
3-ўринга смарт соат ва диплом

IV. Маънавий ва маърифий, китобхонлик ҳамда интеллектуал ўйинлар йўналишидаги тадбирлар

14.
Ёшлар ўртасида “Тез ўқиш” танлови Ахборот ресурс марказида 10:00 да бошланади

1-ўринга телефон ва диплом
2-ўринга мультиварка ва диплом
3-ўринга смарт соат ва диплом

15.
Ёшлар ўртасида “Баҳру-байт” шеърий айтишувлар танлови Ахборот ресурс марказида
11:30 да бошланади


1-ўринга смартфон ва диплом
2-ўринга мультиварка ва диплом
3-ўринга смарт соат ва диплом

16.
Ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинлари Мандарин тўйхонасида соат
10:00 да бошланади


1-ўринга 6 та смарт соат ва диплом
2-ўринга 6 та блендер ва диплом
3-ўринга 6 та тефаль ва диплом


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Спорт

Ватанпарварлик ойлиги доирасида Оқтепа маҳалласидаги 12-мактабда Пискент тумани прокурори кубоги учун кураш бўйича туман биринчилиги беллашувлари бўлиб ўтди.

Беллашувда 16 та вазн тоифасида 150 нафардан зиёд ёш полвонлар баҳс олиб боришди. 30 кг вазнда ғолиблик Беҳруз Усеновга, 2-ўрин Бекжон Қолтаевга, 3-ўрин Усмонали Шакарбоев ва Даврон Абдуллаевга насиб этди.
60 кг вазн тоифасида Диёрбек Умрзоқов 1, Диёр Умаров 2, Жонпўлат Ўрозбоев ва Ҳумоюн Сотиболдиев 3-ўринга сазовор бўлишди.

Кураш билан мунтазам шуғулланаётган ўсмирлар орасида қизлар ҳам муносиб ўрин эгалламоқда. 36 кг вазнда бел олишган қизлар орасида 1-ўринни Садоқат Қудратова, 2-ўринни Жансая Абдухолиқова, 3-ўринни Шахзода Абдужабборова ҳамда Рухшона Эгамқулова эгаллади.

Тадбир якунида ғолибларга туман прокурори Алишер Жўраев томонидан медал ва совғалар топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Тадбир

Яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўз арафасида Муротали маданият марказида ҳудуддаги 23 ва 35-мактаб жамоалари ўртасида “Балли, қизлар!” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ва беш ташаббус доирасида 1-сектор, Маданият бўлими, Муротали МФЙ ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, маҳалла фуқаролар йиғини, мактаблар маъмурияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир ниҳоятда кўтаринки руҳда ўтди.

Иштирокчи қизлар ўзларининг билим ва салоҳияти, сўзамол ва топқирлиги, ижодкорлигини намойиш этиб, ҳакамлар ва тадбир томошабинларининг олқишларини олдилар. Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Рустам Шеров сўзга чиқиб, иштирокчи қизларга нафақат саҳнада, балки мустақил ҳаётда ҳам муваффақият тилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Заковат

Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан секторлар ва ҳоким ёрдамчилари, маҳалла ҳамкорлигида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида маънавий-маърифий ҳамда интеллектуал тадбирлар ташкил этиб борилмоқда.

Жумладан, иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудларда “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Муротали маҳалласида бўлиб ўтган беллашувда маҳалладаги уюшмаган ёшлар вакиллари, 23 ва 35-мактаб ўқувчилари фаол қатнашдилар. Тадбирга 30 дан ортиқ билимдон ёшлар қамраб олинди.

Бу каби тадбирлар ёшларнинг билимини ошириб, зукко ва топқирлигини намоён этишга, жамоавий ҳаракат қилиб, муваффақиятга эришишига хизмат қилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Заковат

Бугун ёшлар етакчилари ташаббуси билан Муротали маданият марказида Оқтом, Тараққиёт, Митан, Ойбек, Мустақиллик ва Култепа маҳаллаларининг ёшлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйинларининг 4-сектор бўйича ҳудудий босқичи ўйинлари бўлиб ўтди. Зукколар баҳсида Тараққиёт маҳалласи ёшлари туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил вазифаси бугун давлат сиёсати даражасида ҳал этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида Пискент туманида билимли ва иқтидорли ёшлар, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган, аммо оилавий шарт-шароити сабабли контракт тўловларини тўлашга қийналган, “Ёшлар дафтари”га киритилган 19 нафар олийгоҳларда ўқиётган талаба йигит-қизнинг жами 62 млн 270 минг сўмлик контракт тўловлари “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

Шунингдек, меҳнат қилиб ўзини банд қилиш истагида туман ҳокимлигига мурожаат қилган Д.Йўлдошевга мазкур жамғарма орқали 10 млн 850 минг сўмлик мотокултиватор ҳарид қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда
#Спорт

«Култепа» маҳалласида ёшлар иштирокида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида мини футбол, волейбол мусобақалари ўтказилди.

Спорт ўйинларида маҳалланинг «Гулшан», «Дўстлик» ва «Ёшлар» жамоалари муросасиз баҳс олиб бордилар. Эпчил ва чаққонлиги, тажрибаси билан ғолиб бўлган ёшлар мусобақанинг келгуси босқичига йўл олишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Беш ташаббус олимпиадасига старт берилди
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Беш ташаббус олимпиадасига старт берилди

Жорий йилнинг 1 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтган эди. Унда қатор масъул идораларга маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан бирга йил давомида 6 миллион нафар ўғил-қизларни оммавий спорт тадбирларига қамраб олиш, бунинг учун 10 апрелдан бошлаб, маҳалла, туман, вилоят ва республика босқичларидан иборат оммавий спорт тадбирларини ўтказиш каби бир қанча вазифалар қўйилди.

Бугун мазкур вазифалар ижроси доирасида ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг ҳудудий босқичларига старт берилди.

Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўрибосари Сарвар Хамдамов, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими масъуллари иштирокчи йигит ва қизларга муваффақият тиладилар. Сўнгра бир неча спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Жумладан, футбол, мини-футбол, волейбол, шахмат-шашка, стритбол ва енгил атлетика каби спорт турлари бўйича маҳалла ёшлари маҳоратини намойиш этдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил вазифаси бугун давлат сиёсати даражасида ҳал этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида Пискент туманида билимли ва иқтидорли ёшлар, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган, аммо оилавий шарт-шароити сабабли контракт тўловларини тўлашга қийналган, “Ёшлар дафтари”га киритилган 23 нафар олийгоҳларда ўқиётган талаба йигит-қизнинг жами 74 млн 457 минг сўмлик контракт тўловлари;

Шунингдек, 8 нафар ёшга 46 млн 229 минг сўми муддатли ҳарбий хизматга сафарбарлик чақируви тўловлари;

Оилавий шароити сабабли 5 нафар ёшга жами 5 млн 400 минг сўм бир марталик моддий ёрдам “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан тўлаб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi