PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ер_ислоҳотлари

“Оқтом” маҳалласидаги фуқароларга маҳалла ҳудудидаги “Тожибоева Завра” фермер хўжалигидан такрорий экин экиш учун ер ажратилган эди. Ерлар фермер хўжалиги раҳбари томонидан экишга тайёрлаб берилди. Бугун маҳалланинг 15 нафар фукаролари 5 гектар ер майдонига фасол экдилар. Колган майдонлар ҳам экин экиш учун тайёрланмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ер_ислоҳотлари

Деҳқончилик учун ер ажратилмоқда

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2021 йил 8 июн куни ўтказилган видео-селектор йиғилишида Республикада ғалладан бўшаган 800.000 гектар ер майдонини солиқ ва тўловларсиз аҳолининг камбағал, ишсиз қатламига рўйхат асосида 2-экин экиб даромад олишлари учун ажратиб бериш ҳақида топшириқ берилган эди.

Шу муносабат билан Пискент туманида яшовчи ишсиз, эҳтиёжманд аҳоли орасидан деҳқончилик билан шуғулланиб даромад олиш истагида бўлган фуқароларни рўйхатга олиб, ер ажратиш ишлари давом этмоқда. “Бекобод” МФЙда бўлиб ўтган йиғилишда маҳалладаги ишсизлар билан 2-экинга ер олиш бўйича шартномалар имзоланди. “Ойбек” маҳалласидаги 20 нафар фуқарога “Пискент Арқ агро” фермер хўжалигидан, “Лолаариқ”лик талабгорларга эса “Акром” фермер хўжалигидан 30 сотихдан ер берилди.

Бугунгача 7 520 нафар фуқарога 2 256 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ер_ислоҳотлари

САИДОБОД ВА АҲИЛДА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИГА ЕР АЖРАТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, Кадастр бўлими ва қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари томонидан маҳаллаларда амалий учрашувлар ўтказилмоқда. Унда Давлатимиз раҳбари томонидан янги жорий қилинган ер ажратиш тизими орқали аҳолига узоқ муддатга ер ажратиш, бандлигини таъминлаш ва турмуш тарзини янада яхшилаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун Саидобод ва Аҳил маҳаллаларида бўлиб ўтган учрашув давомида деҳқончилик билан шуғулланиш учун ер олиш истагида бўлган 19 нафар фуқарога шу жойнинг ўзида E-imzo олиш, E-auksion тизимига кириш ҳамда электрон платформада турган ер майдонлари бўйича аризалар топширишга амалий ёрдам берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ер_ислоҳотлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими ўринбосарлари М.Мирюнусов, С.Хамдамов, Ғайрат маҳалласида амалий учрашувлар ўтказдилар.

Унда Давлатимиз раҳбари томонидан янги жорий қилинган ер ажратиш тизими орқали аҳолига узоқ муддатга ер ажратиш, бандлигини таъминлаш ва турмуш тарзини янада яхшилаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла раисларига баҳорги экиш мавсумидан кечикмай, деҳқончилик билан шуғулланиш учун ер олиш истагида бўлган фуқароларга E-imzo олиш, E-auksion тизимига кириш ҳамда электрон платформада турган ер майдонлари бўйича аризалар топширишга амалий ёрдам кўрсатиш топшириғи берилди.
Шунингдек, ер олиш истагида бўлган ёшларга ҳоким ёрдамчиси томонидан электрон порталдан фойдаланишида кўмак берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ер_ислоҳотлари

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 24 ноябрда бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа хўжаликларини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилишида узумчилик тармоғини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган эди.

Туманимизнинг маҳаллаларида аҳоли томорқаларида узумчиликни йўлга қўйиш учун ишлар олиб борилмоқда. Хусусан Оқтепа маҳалласида туман ҳокимлиги Ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев, Қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича мутахассислар ҳамда Кадастр бўлими масъуллари магистрал йўл ёқасидаги фуқаролар томонидан ноқонуний ўзлаштириб олинган ер майдонларида узумзор ва тутзорлар ташкил этиш шарти билан 10 йил муддатга деҳқон хўжаликлари ташкил этилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ер_ислоҳотлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20-сонли қарори асосида Пискент туманида ер майдонлари аҳолининг ишсиз қатламига рўйхат асосида 2-экин экиб даромад олишлари учун ажратиб берилмоқда.

Шу асосда Файзобод маҳалласида яшовчи ишсиз, эҳтиёжманд аҳоли орасидан деҳқончилик билан шуғулланиб даромад олиш истагида бўлган фуқароларни рўйхатга олиб, 30 сотихдан ер ажратиш ишлари давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ер_ислоҳотлари

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларига мувофиқ, ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли вакилларига мунтазам ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Бунда меҳнатга қодир, деҳқончиликнинг уддасидан чиқа оладиган фуқароларга устувор равишда ғалладан бўшаган майдонлардан ажратиш тизими йўлга қўйилмоқда.

Файзобод маҳалласида ҳам «Аёллар дафтари» га рўйхатга олинган бир гуруҳ хотин-қизларга «Саидакбар Абдусалом» фермер хўжалигидан 30 сотихдан ер ажратиб берилди. Ҳудуддаги ҳоким ёрдамчиси ва фермер хўжалиги раиси аёллар билан суҳбатда экинларни жойлаштириш, агар майдонларга келишган ҳолда бир турдаги экин экилса, суғориш ва ишлов беришда енгиллик бўлишини айтиб, тавсиялар бердилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ер_ислоҳотлари
#Аёллар_дафтари

Аввал хабар берганимиздек, ғалладан бўшаган майдонлар ишсиз фуқароларга деҳқончилик қилиши учун ажратилмоқда.

"Мўминобод" ва “Истиқлол”, “Саидобод” маҳаллаларида ҳам "Аёллар дафтари" нинг 3-босқичида рўйхатга олинган бир гуруҳ хотин-қизларга истагига кўра 30 сотихдан ер берилди.

Таъкидлаш жоизки, бугунгача туманда 200 нафардан ортиқ аёллар оиласи билан деҳқончилик қилиш мақсадида ер олишди. Экин майдонларига такрорий экинлардан асосан маккажўхори, мош ва қизил ловия жойлаштирилмоқда. Фермер хўжаликлари раҳбарлари ер майдонларини экин экишга тайёрлашда амалий ёрдам бермоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ер_ислоҳотлари

1-сектор. Дўнгқўрғон маҳалласида фермер хўжаликларининг буғдойдан бўшаган унумдор ер майдонлари аҳоли вакилларига ажратиб берилмоқда.

Маҳалладаги иш билан банд бўлмаган ва деҳқончилик қилиш истаги бўлган 190 нафар фуқарога 30 сотихдан такрорий экин экишлари учун бўлиб берилди. Майдонлар ўз эгаларига бехато тегиши учун туман ҳокимлиги Инвестиция бўлими ходимлари томонидан назоратга олинди. Эндиликда бир маҳалла-бир маҳсулот тамойили асосида серҳосил экинлар экилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ер_ислоҳотлари

Сувти маҳалласида деҳқончилик учун экин майдонлари ажратилди

Жойларда Давлатимиз раҳбарининг ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлари асосида ерлар ажратимоқда. Бу жараёнда ер билан тиллашишда катта тажриба тўплаган қишлоқ халқига ер майдонларининг бепул фойдаланишга берилиши, нафақат бандликни, шу билан бир қаторда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳам ўзига хос ўрин тутмоқда.

Айни кунларда 1-сектор ҳудудидаги Сувти маҳалласида фермер хўжаликларининг буғдойдан бўшаган унумдор ер майдонлари аҳоли вакилларига ажратиб берилмоқда.

-Ҳудуддаги иш билан банд бўлмаган ва деҳқончилик қилиш истаги бўлган 400 нафардан ортиқ фуқарога 30 сотихдан такрорий экин экишлари учун бўлиб берилди. Улар орасида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган инсонлар ҳам бор,-дейди туман ҳокими ўринбосари А.Манаев. -Экин майдонлар ўз эгаларига бехато ажратилиши туман ҳокимлиги ходимлари томонидан назоратга олинган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчиси_фаолиятидан
#Ер_ислоҳотлари

Мингтепа маҳалласининг драйвери узумчилик ҳисобланади, боғбонлари эса ер билан тиллашишда юз йиллик тажрибага эга. Бу йил маҳаллада ҳоким ёрдамчиси вазифасида иш бошлаган Абдухалил Абдужамбулов энг аввал шу жиҳатга эътибор қаратди.

Ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан ишсиз 9 та фуқарога аукцион орқали 1 гектардан сувли ерлар боғдорчилик учун, қарийб 80 нафар фуқарога буғдойдан бўшаган майдонлардан 30 сотихдан ер деҳқончилик учун ажратиб берилди. Меҳнат қилган одам кам бўлмайди, дейди деҳқонлар.

🎞Натижасини видеолавҳадан кўриб, билиб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi